#Солиҳлар_гулшани
Ўзининг қадрини билганга Аллоҳ раҳм қилсин
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг минг дирҳамлик узук сотиб олганини эшитиб қолди. Кейин ўғлига шундай мактуб жўнатди: «Сенга узукни сотиб, унинг пулига мингта мискинга таом олиб беришингни буюраман. Сен бир дирҳамга узук сотиб олиб, унга «Ўзининг қадрини билганга Аллоҳ раҳм қилсин» деб ёздир».
«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ХОЛИД ИБН СУФЁН
Маккалик Сулофа берадиган юз туя мукофотни кўлга киритиш учун Осим ибн Собит (р.а.) билан ўртоқларини Ражиъ суви бўйида пистирмага тушириб ўлдирган Холид ибн Суфён энди куч тўплаб, Мадинага ҳужум қилишга қарор берди. Қарорини атрофдаги қабилаларга айтган эди, улар ҳам бу таклифни маъқуллашди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг бу режасидан хабар топдилар ва Абдуллоҳ ибн Унайсни ҳузурларига чақирдилар. Вазиятни тушунтирдилар. Душманнинг Урана водийида тўпланганини билдириб, Холид ибн Суфённи маҳв этишни буюрдилар.
—Ё Набийаллоҳ, мен у одамни билмайман. Таърифланг, кўрганимда таниб олай, — деди Абдуллоҳ.
—Уни кўрган заҳоти таҳликага тушасан. Ичингни бир қўрқув қоплайди ва шайтонни эсга оласан.
—Эй Оллоҳнинг найғамбари, мен қўрқув нималигини билмайдиган одамман. Кимсадан ва ҳеч нарсадан қўрқмайман. Аммо уни топганимда, ўрни келиб сизга қарши гапиришимга тўғри келиб қолса, нима қилай?
—Хоҳлаганингни гапир. Ўзингни Хузоа қабиласидан қилиб кўрсат.
Энди йўлга чиқиш учун Набиййи акрам (с.а.в.) билан хайрлашиш ва у кишининг дуоларини сўрашдан бошқа иш қолмаган эди. Қиличини қўлга олди, нима мақсадда ва қаерга бораётгаиини ҳеч кимга билдирмай, Мадинани яширинча тарк этди.
Мўминларга ва айниқса, пайғамбарлар Султонига қарши уюштирилаётган босқинга рахбарлик қилаётган бир бадбахтни йўқотиш вазифаси унга юклангани Абдуллоҳни хурсанд қилган эди. Агар бу ишни муваффақият билан якунласа, кўнгли тинчийди, умри бекорга ўтмаганига ишонч ҳосил қилади.
Абдуллоҳ узоқ йўл юриб, ниҳоят Уранага келди. Шунча йўлни ёлғиз босиб ўтди, аммо инсониятнинг ҳидоят йўлбошчиси — суюкли Пайғамбарини доимо ёнида хис этди. Ҳатто бундай биргаликни илгари ҳеч қачон тотмаган эди Абдуллоҳ! Юрак ҳамиша Мадинада, пайғамбарлар Имомининг ёнида бўлди! Ёхуд Сарвари олам гўё у билан бирга йўлга чиққан, унга ёлғизлигини билдирмаётгандек! Йўл бўйи намозларини Пайғамбарининг орқасида ўқигандай ўқиди. У зотнинг суҳбатларида ўтирган каби шўнғиди кўнгли Мадина оламларига...
Қисқаси, бу йўлчилик унга бирга-биргаликда давом этган айрилиқ бўлди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 28 МАЙ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:16
⏰ ҚУЁШ - 04:54
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:48
⏰ ХУФТОН -21:25
Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 28 МАЙ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:16
⏰ ҚУЁШ - 04:54
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:48
⏰ ХУФТОН -21:25
Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ташриф
УЛАМОЛАРИМИЗ УФАДА,
ватандошларимиз билан учрашувлар қизғин кечмоқда
Россия Федерациясининг Бошқирдистон муфтияти таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси аъзолари айни кунларда Бошқирдистон Республикасида бўлиб турибди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов раҳбарлигидаги делегация аъзолари ташрифни Россия Федерацияси мусулмонларининг марказий диний идораси олий муфтийси, Шайхул Ислом Талъат Тожуддин ҳазратлари билан учрашувдан бошлади.
Меҳмонлар бугун, яъни 27 май куни Уфа шаҳридаги “Тўқай” номли Уфа марказий жоме масжиди мажлислар залида юздан зиёд ватандошларимиз билан учрашди.
Қизиқарли ўтган давра суҳбатида ватандошларимизга диний-маърифий маълумотлар берилди, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди. Йиғилганлар ўз мамнуниятларини изҳор этиб, суҳбатларни тез-тез ташкиллаштириб туриш зарурлиги, аёллар учун ҳам шундай тадбирлар жуда манфаатли бўлишини қайд этишди.
Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги консуллиги масъул ходими Азизбек Раззоқов ҳамроҳлик қилиб, зарур ёрдам ва маслаҳатларини аямади.
Иброҳимжон домла Иномов “Тўқай” номли Уфа марказий жоме масжидида, Тошкент вилояти бош имоми Жасурбек домла Раупов ва “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Муҳаммадюсуф Хушвақов Уфа шаҳридаги “Ризо” масжидида маъруза қилиб, жума намозини ўқиб бердилар.
Куннинг иккинчи ярмида Уфа шаҳридан 60 км. узоқликдаги масофада жойлашган Чишма туманидаги “Ҳусайн Бек” зиёратгоҳига борилиб, шу номдаги масжидда ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Ташриф давом этади, ватандошлар билан учрашувлар қизғин паллага кирмоқда.

ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати@fitratuz