Fitrat.uz
17.1K subscribers
24.7K photos
4.12K videos
7 files
23.4K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
🌙 Zamonaviy shar’iy masalalar

🕌 Islom olamidagi xushxabarlar

Onlayn Islom saboqlari

O‘zbekiston musulmonlari idorasining
➡️ https://t.iss.one/muslimuzportal
telegram kanaliga obuna bo‘lish orqali kuzatib boring!

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Солиҳлар_гулшани

ҚЎРҚОҚЛАРНИНГ КЎЗИ УХЛАМАЙДИ
Абу
Зиноддан ривоят қилинади: «Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу муҳтазор (жон таслим қилиш) ҳолатга тушгач, йиғлаб туриб, шундай деди: «Шунча жангларда қатнашдим. Танамда қилич ёки ўқ тегмаган бирор жой қолмади. Аммо туядек тўшагимда ўляпман. Бироқ шуни биламанки, қўрқоқлар (ўлимдан қўрққанидан) кўзларини юммайдилар».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
90-матн: Жаннат билан дўзах яратилган. Улар ҳеч қачон йўқолиб йўқ бўлмайдилар. Зеро, Аллоҳ таоло жаннат билан дўзахни махлуқотларини яратишидан аввал яратди ва уларга аҳллар (яъни жаннатга кирадиган солиҳларни ва дўзахга кирадиган кофирлар ҳамда фосиқларни) яратди. Ул зот махлуқотларидан кимни жаннатга истаган бўлса, Ўзининг фазли (ва раҳмати) туфайлидир. Кимники, дўзахга тушишини хоҳлаган бўлса, адолати сабаблидир. Махлуқотларнинг ҳар бири (тақдирига) ёзиб қўйилган нарсаларни қилгувчи ва ўзи учун яратиб қўйилган жойга (ё жаннатга, ё дўзахга) боргувчидир. Яхшилик билан ёмонлик бандаларга тақдир қилиниб ёзилган.
Давоми...
Шарҳ: Яна
Анасдан бўлган бир ривоятда Ул зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

" وايم الذي نفسي بيده، لو رأيتم ما رأيت، لضحكتم قليلا و بكيتم كثيرا". قالوا: و ما رأيت يا رسول الله؟ قال: "رأيت الجنة و النار". (أخرجه مسلم: 426، و النسائي: 3/83)

Маъноси: “Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зот билан қасам ичаманки, агар сизлар мен кўрган нарсаларни кўрганингизда эди, Шубҳасиз кам кулиб кўп йиғлаган бўлар эдингиз”. Нималарни кўрдингиз, ё Расулаллоҳ? деб Саҳобалар савол сўрашганда, “Жаннат билан дўзахни кўрдим” деб жавоб бердилар.
Абу Ҳурайра رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:
Маъноси: “Аллоҳ жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрийлни жаннатга юбориб, айтдики: Боринг, жаннатга ва унда жаннатийлар учун тайёрлаб қўйган неъматларимга боқинг. Шунда Жибрийл бориб жаннатга ва унинг аҳли учун у ердаги Аллоҳ тайёрлаб қўйган нарсаларни кўриб қайтдилар-да, кейин айтдилар: Эй Роббим, иззатинг ила қасам ичаманки, жаннат тўғрисида ким эшитса, албатта нима қилиб бўлса ҳам унга киради. Кейин Аллоҳ таоло машаққатлар билан ўралгин, деб жаннатга амр қилиб, Жибрийлга айтдики: Қайтиб боринг, жаннатга ва унинг аҳли учун у ерда тайёрлаб қўйган неъматларимни кўринг. Шунда Жибрийл яна бориб кўриб, сўнг қайтганларида айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг билан қасам ичиб айтаман: жаннатга бирор кишини кира олмаслигидан чўчиб қолдим. Кейин Аллоҳ Жибрийлни дўзахга юбориб айтдики: Боринг, дўзахга ва унинг аҳли учун у ерда ҳозирлаб қўйган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб дўзахга қарасалар, бири бирига минган даҳшатлар экан. Сўнг қайтиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг ила қасам ичиб айтаманки, дўзах тўғрисида эшитган киши борки, унга кирмайди. Кейин Аллоҳ, шаҳватлар билан ўралгин деб, дўзахга амр қилиб Жибрийлга айтди: Боринг, дўзах аҳли учун у ерда ҳозирлаб қўйилган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб кўрдилар-да, сўнг қайтиб келиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатингга қасамки, бирор киши дўзахдан нажот топа олмасдан унга тушиб қолишидан чўчиб қолдим
(Жибрийл عليه السلام жаннатга биринчи марта борганларида, эшитган киши унга киради деб келдилар. Ўшанда жаннатга кириш шартларини Аллоҳ таоло у кишига ҳали билдирмаган эди. Иккинчи марта бориб кўрганларида, Аллоҳ таоло у кишига жаннатга етиш учун машаққатлар борлигини билдирди. Жаннат атрофи машаққатлар билан ўралган. Ҳадисдаги машаққат маъносини Ибни Ҳажар раҳимаҳуллоҳ Фатхул-Борий китобларида қуйидагича шарҳлайдилар: “Машаққат деганда балоғат ёшига етган инсоннинг ўз нафси билан кураши ва қилиши лозим бўлган ибодатларини Ҳар доим қилиши ҳамда тарк этилиши шарт бўлган қайтариқлар, Ҳаром ва номаъқул қилмишлар ва бузуқ сўзлардан тийилиши назарда тутилади. Бу нарсаларга амал қилиш инсонга оғир бўлгани учун, машаққат сўзи юритилди. Инсонга мусибат етганда сабр қилиши ва Аллоҳ ёзган тақдирнинг аччиқ томонига ҳам иймон келтириб таслим бўлиши ҳам, юқоридаги машаққат калимасининг маъносига дохил бўлади. Ҳадисдаги шаҳватлар деганда, шариат ҳаром қилган дунёдаги лаззат бахш этадиган қилмишлар ёки шариат амр қилган буйруқларни тарк этиш назарда тутилади. Шунда ҳадисдан тушуниладиган маъно шуки, инсон жаннатга етиб бориши учун албатта машаққатларни босиб ўтиши керак. Дўзахга эса, бу дунёда шаҳватларга қул бўлган кимсалар қулайди).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим хабарлар хусусида

Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Ҳатто айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни ҳам тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада, шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз фуқароларини асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақиради. Шунингдек, ҳаммани ўзимга қаратаман ёки кузатувчиларим сони кўпаяди, дея арзон шуҳратга учиб, ёлғон ахборот тарқатиш эса журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, динимиз таълимотига ҳам зид эканини маълум қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур мавзу атрофида асоссиз баҳс-мунозарани ҳаётини халқимиз ва муқаддас динимиз хизматига бағишлаган марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратларининг вафотидан кўп ўтмаган бир даврда кўпайтиришни диний, миллий ва оддий инсонийлик қадриятлари нуқтаи-назаридан одобсизлик сифатида баҳолайди ҳамда фуқароларимизни бундай ишлар қилмасликни сўрайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси республика ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган исломий диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу мақсадда, фиқҳда Ҳанафий мазҳаби ва ақидада Имом Мотуридий таълимоти асосида мўмин-мусулмонлар учун барча шарт-шароитларни яратади. Шунингдек, Ислом маърифатини кенг ёйиш, масжид-мадрасалар таъсис этиш, диний адабиётлар нашр этиш, халқаро ташкилотлар ва таниқли уламолар билан ҳамкорликни амалга оширади.

❗️Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларнинг якуни тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий матбуотида эълон қилинади.

❗️Ўз навбатида айтиш керакки, бу масалада интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли исломий меъёрларни эсдан чиқариш ҳам дуруст эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (“Қоф” сураси, 18-оят).

Ушбу ояти каримадан бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, Ислом дини кўрсатмалари пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик...

🤲 Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

УҲУД ЖАНГИ КАМОНЧИЛАРИ

Обиджон домла Абдулғофур
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Насихат

Эй ёшлар жамоаси: "Ҳар гал ўзингиз учун ҳалол бўлмаган аёлга назарингиз тушишидан тийилсангиз, гўёки захира қутисига бир тилла қўйган бўласиз. Ушбу қутини ўзингизни никоҳингиз куни очсангиз унда икки юз минг тилла жамғармангиз бўлади!

Яъни, инсон кўзини номаҳрамларга қаратишдан тийса, унинг учун хос умр йўлдоши, муваффақиятли оила, назар солса хурсанд қиладиган хотин, йўқлик пайтида шарафини муҳофаза қиладиган завжа, бирор иш буюрса итоат қиладиган рафиқа насиб қилинади". (Ахир шу каби хотин билан оила қуриш икки юз минг тиллага тенг эмасми?!)

© Муҳаммад Ротиб Набулусий

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Муҳйий»
— Тирилтирувчи. У Зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Пайғамбарлар имоми (с.а.в.) бу оятларни ўқиётганларида ҳозир бўлганлар орасида мунофиқларда бор эди. Лекин улар сас чиқармадилар, «Бизни айтяпти, бизни назарда тутяпти», дегандек сур бўлиб ўтиравердилар.

Бу оятлар юракда буюк бир портлаш ҳосил қилди. Қалбида куфр ишончи бўлиб, тилида имон сўзларини айтиш...

Баъзилар виждонлари билан рўбарў бўлиб, ўзларининг холатларини жиддий тафтиш қилиб олишди. «Мен Оллоҳга ва охират кунига ишондим», сўзларини қай даражада самимият билан айтганини текшириб кўришди хаёлан.

Бу орада Жаноби пайғамбаримизнинг куйидаги сўзлари мададга етиб келди, нафси билан мужодала қилиб турганларга йўл кўрсатилди:
«Уч нарса бордир... бу уч нарса кимда бўлса, имоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила тотади. Булар:
а) Оллоҳ ва расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш;
б) яхши кўрган одамини фақат Оллоҳ ризоси учун яхши кўриш;
в) такрор куфр ҳаётига қайтишни худди оловга отилаётган каби ёмон деб билиш...»

Ўлчовлар энди шу мезонларга кўра олинди. Виждонлар: «Ўлим келса ҳам, имон ҳаётидан ортга кайтиш йўқ!» деган карорга келди. Яна бутлар ҳузурида сажда қилиш, яна уларни илох деб қабул этиш... хаёлларига сиғмайдиган аччиқ бир хотира бўлиб қолди. У илоҳлар синдирилган, ташланган, қулатилган эди. У бутларни илоҳ деб билган кўнгиллар энди бу вужудлардаги кўнгиллар эмасди. Энди у кунларга кулиб-жирканиб боқадиган, Оллоҳ қўрқуви ила нафас оладиган, Оллоҳ севгиси ила иш кўрадиган кўнгиллар жойлашган эди бу вужудларга.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 8 СЕНТЯБР ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:37
ҚУЁШ - 05:56
ПЕШИН - 12:25
АСР - 16:52
ШОМ - 18:46
ХУФТОН -20:03

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@fitratuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди»
(Юнус сураси 12-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳол соҳибларини кузатиб, фақат ҳол билан етишган маърифатга эришолмайди. Ҳақиқий орифнинг тили гунг, ақли эса жойида бўлмайди. Чунки ориф ҳолини фош этса тамом бўлади, жим турса ёниб кул бўлади.

Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу

@fitratuz
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир қучоқ ўтин териб, бозорга орқалаб олиб бориб, сотиб тирикчилик қилган одам тиланчилик бирлан қўл чўзиб кун кўрган одамдан афзал», — дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ 7 ЙЎЛ

Қамариддин домла Қамбаров
Янгийўл тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«ИСМАТ ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Сўнгги пайтларда бизнинг расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги каналларимизни кузатиб бораётган муҳтарам ўқувчиларимиз “Янги масжид очилди”, “Илк ғишт қўйилди” каби хушхабарларга тез-тез дуч келяпти. Бу барча мўмин-мусулмонларни қувонтиради, албатта.

Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги “Исмат ота” жоме масжидини қайта қуриш учун илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Мазкур масжид 1995 йили ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, сўнгги пайтларда намозхонларнинг сони ошиши натижасида жоме торлик қилиб қолган эди. Шуни инобатга олиб, масжиднинг янги биноси қурилиши бошлаб юборилди.

Янги масжид замонавий ва икки қаватдан иборат бўлиб, бу масканда бир вақтнинг ўзида 1,5 минг киши ибодатларни адо этиши мумкин.

Масжидга мос равишда янги таҳоратхона ҳам қурилиши бошлаб юборилди. Иншоаллоҳ, таҳоратхона ишга тушгач, айни пайтда 30 киши покланиши мумкин.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA