Fitrat.uz
17K subscribers
24.8K photos
4.15K videos
7 files
23.5K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.»
(Аъроф сураси 96-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қалб тазкияси (поклаш) бу ибодатларнинг асосидир. Қалбнинг покланиши эса маърифат нурининг у жойда зуҳур этиши билан бўлади.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

@fitratuz
#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикон кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади»,
дедилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилган.

Дўстларингизни таклиф қилинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ШУКРОНАЛИК

Зайнилобиддинхон домла
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
ўринбосари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг🔗
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
ИПАКДАН БЕЗАК БЕРИЛГАН ДЎППИЛАРНИ КИЙИШ

CАВОЛ:
Ипакдан безак берилган, масалан Андижон, Чуст дўппиларини кийиш ҳукми қандай?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Ипак матолар эркаклар учун ҳаром қилинган. Оз миқдорда бўлса жоиз.

Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:

َلاَ يَلْبَسُ الرَّجُلُ حَرِيراً إلاّ قَدْرَ أَرْبَعَةِ أصابِعٍ

"Эркаклар ипак киймайди, фақат тўрт бармоқ (эни ўрнича) миқдорда бўлса кийиш жоиз".

Безак сифатида ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлгани учун жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК - ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ

Ғайбуллоҳ домла
"Фатҳ" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг🔗
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

У ЗОТГА МЕНДАН САЛОМ АЙТ
Яҳё
ибн Саъид айтади: «Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга Саъд ибн Рабиъ ҳақида хабар келтиради?» дедилар. Бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва бориб, жасадлар орасини айланди. Жасадлар орасидан кимнидир қидириб юрган кишини кўрган Саъд ибн Рабиъ унга қараб, «Нима қиляпсан?» деди. У Саъдни топганидан хурсанд бўлиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени сиз ҳақингизда хабар олиб келиш учун юбордилар», деди. Саъд ибн Рабиъ: «Бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мендан салом айт. Ўн икки жойимдан яраланганимни, аъзойи баданим тешилиб кетганини, ўликлар орасида ётганимни айт. Қавмингга етказгинки, агар улардан бирортаси тирик бўлатуриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдирилсалар, Аллоҳнинг ҳузурида уларга узр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
90-матн: Жаннат билан дўзах яратилган. Улар ҳеч қачон йўқолиб йўқ бўлмайдилар. Зеро, Аллоҳ таоло жаннат билан дўзахни махлуқотларини яратишидан аввал яратди ва уларга аҳллар (яъни жаннатга кирадиган солиҳларни ва дўзахга кирадиган кофирлар ҳамда фосиқларни) яратди. Ул зот махлуқотларидан кимни жаннатга истаган бўлса, Ўзининг фазли (ва раҳмати) туфайлидир. Кимники, дўзахга тушишини хоҳлаган бўлса, адолати сабаблидир. Махлуқотларнинг ҳар бири (тақдирига) ёзиб қўйилган нарсаларни қилгувчи ва ўзи учун яратиб қўйилган жойга (ё жаннатга, ё дўзахга) боргувчидир. Яхшилик билан ёмонлик бандаларга тақдир қилиниб ёзилган.

Шарҳ: Жаннат билан дўзахнинг яратиб қўйилгани ва ҳозирда мавжуд эканлигига Аҳли суннат уламолари иттифоқ қилишган. Мўтазила ва Қадария фирқалари бу мусаффо эътиқодни инкор қилишди. Бу икки тоифа даъво қилишдики: “Қиёмат кунидан олдин жаннатни яратиш беҳуда бир ўйиндир. Шундай дейилмаса, жаннат узоқ вақт бўш туриб қолади”. Буларнинг тушунчаси тўғри эмас.
Аллоҳ таолонинг жаннат билан дўзахни яратиб қўйганлигига Қуръон далиллари қуйидагича: Ул зот Оли Имрон сурасининг 133-оятида бундай дейди:
"أعدت للمتقين" (آل عمران: 133)
Маъноси: “Жаннат тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган”. Шу суранинг 131-оятида айтадики:
"أعدت للكافرين"(آل عمران: 131)
Маъноси: “Дўзах кофирлар учун тайёрлаб қўйилган”.
Бу борадаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадислар:
Анас رضي الله عنه нинг Исро қиссасидаги ҳадисларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Кейин жаннатга кирдим” деган сўзлари бор. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲНИ ЛАЪНАТИГА УЧРАЙДИГАН ОЛТИ ТОИФА

Оқилжон домла
"Нурул Ислом" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Муъийд»
— Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Оламларга раҳмат Набийнинг намоён бўлишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Барча инсонлар жамланиб менинг олдимга келадилар. Шунда “мен бораман..”»

Субҳаналлоҳ! Ўша вақтда оламларга раҳмат қилиб юборилган набийнинг меҳрибонликлари намоён бўлади.

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Шунда улар менинг олдимга келишади. Раббимнинг ҳузурига бориб изн сўрайман. Менга изн берилади. Раббимни кўрганимда саждага йиқиламан. Аллоҳ мени хоҳлаганича қўйиб беради, сўнг “Бошингизни кўтаринг ва сўранг, берилади. Гапиринг, тингланади. Шафоат қилинг, шафоатинг қабул қилинади!” дейилади. Бошимни кўтариб, Аллоҳ менга ўргатадиган ҳамд ила У Зотга ҳамд айтаман, сўнг шафоат қиламан. Кейин У Зот менга маълум чегара белгилаб беради. Уларни жаннатга киритаман. Сўнг яна У Зотнинг ҳузурига қайтаман”.

Субҳаналлоҳ! Бу Ҳабибимизнинг оламларга раҳмат эканликларидир. Чунки Раббул иззат у зотга бир марта икром қилиб, қанча-қанча гуноҳкор бандаларни жаннатга киргизди.

Лекин икки олам сарвари Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахда ҳали қанча гуноҳкору хатокорлар борлигини кўриб тинч, хотиржам туролмайдилар ва айтадилар: “Мен Аллоҳ таоло ҳузурига яна бораман. Олдинги ҳолат яна такрорланади, мен шафоат қиламан. Аллоҳ менинг шафоатимни қабул қилади. Менга бир миқдоргача шафоат қилиш берилади ва улар ҳам жаннатга киргизилади, сўнг мен учинчи марта қайтиб келаман унда ҳам шу муомала бўлади, сўнг мен тўртинчи марта қайтиб келаман”.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўртинчи марта борганимда менга айтиладики, жаҳаннамда икки гуруҳ кишилардан бошқаси қолмайди. Бири уни Қуръон тўхтатган киши, иккинчиси эса унинг жаҳаннамда қолиши вожиб бўлган киши”.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир куни Жаброили амин яна Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизга рўбарў келди. Оламлар Раббидан саломларни ва Бақара сурасига тегишли айрим оятларни келтирди. Набиййи акрам ҳар сафаргидек аввал фақат тингладилар, Жаброили амин у оятларни ўқиди. Роббул Оламиннинг қудратила бу ваҳийлар келтирилган ҳолидай Жаноби Пайғамбарнинг топ-тоза қалбларига ёзилди.

Саййидимизнинг ваҳий ҳолатига кирганларини англаган асҳоб бошларини эгган бўйи буюк бир ҳаяжон ила кута бошлашди. Пашша учса эшитиладиган даражада сассиз, лекин кўнгиллари Мавлога йўналганча кечган бу вақтда асҳоби киромнинг бу ҳолини истеҳзо ила кулиб томоша қилиб турган бир неча толеъсизлар ҳам йўқ эмасди.

Ниҳоят, Набиййи акрам (с.а.в.) саййидимиз бошларини кўтардилар. Атрофга боқдилар. Ваҳий котиблари ҳозир бўлсин, демоқчи бўлдилар. Лекин асҳоблари ёзув лавозимотлари тайёр қилингунча ҳам кутишга сабрлари чидамай ошиқишарди, илоҳий хабарларни У Зоти шариф таблиғ эта бошладилар:
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Оллоҳга ва охират кунига имон келтирдик», дейдилар. Улар Оллоҳни ва имонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек имон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Имон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам имон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмокдамиз, холос», дейишади. Оллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашибулоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар...» (Бақара, 8-16).

Ким эди булар? Исмлари айтилмади, аммо сифатлари ва килган ишлари туфайли йўлиқажаклари аччиқ натижа маълум этилди...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 7 СЕНТЯБР СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:36
ҚУЁШ - 05:55
ПЕШИН - 12:26
АСР - 16:53
ШОМ - 18:48
ХУФТОН -20:05

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@fitratuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!»
(Бақара сураси 188-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Инсонлар билан оз, Аллоҳ билан кўпроқ гаплашинг. Балки шунда қалбингиз Роббил ъаламийнни кўрар...

Муъоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу

@fitratuz
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир”, деб айтганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АҲЛИ ИЛМЛАРНИ ҒИЙБАТ ҚИЛМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉Youtube
👉Telegram
👉Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
КИЙИМДА ТЕШИК БЎЛСА НАМОЗ ЎҚИБ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Намоз ўқийдиган кийимда, яъни тиззани устида озроқ тешик жой бор экан. Шунда намоз ўқиб бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики, аврат аъзоларнинг тўртдан бири очилмаса, намози дуруст бўлади. Кийимдаги кичик йиртиқни намоздан аввал билиб қолса, у ерни тикиб қўйиш керак. Намоздан кейин билиб қолса, намози дуруст бўлади, уни қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – БУХОРО

🕌 Бугун, 7 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Уламоларимиз пешин ва аср намозларини қуйидаги масжидларда адо этиб, маърифий суҳбат қилиб берадилар:

🕌 Бухоро шаҳридаги “Болои Ҳовуз” ва “Дилкушо” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Сайфиддин Боҳарзий” ва Бухоро туманидаги “Имом Бухорий” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Пири Дастгир” масжидига (пешинга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Ҳайдаров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Умар ибн Хаттоб” ва Бухоро туманидаги “Чор Бакр” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Халифа Худойдод” ва “Абу Хафси Кабир” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Эрдон домла Эсонов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий” ва Когон туманидаги “Саййид Амир Кулол” масжидларига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Баланд” масжидига (пешинга) Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Ориф Мохитобон” ва Бухоро туманидаги “Хитоён” масжидларига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдулло домла Юлдашев;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хиёбон” ва “Шоҳ Ахсавий” масжидларига Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Волидаи Абдулазизхон” ва Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” масжидларига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Абу Бакр ас-Сиддиқ” ва Когон туманидаги “Ҳожи Салим” масжидларига Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Абдуллоҳ Сафедмуй” ва Бухоро туманидаги “Имом Аъзам” масжидларига Тошкент шаҳри “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Таббанд” ва “Тагбанд Бофон” масжидларига Тошкент шаҳар “Доруломон” масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Жуманов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Баланд” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Исмат” ва Бухоро туманидаги “Усмон ибн Аффон” масжидларига Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Пойи Остона” ва Когон шаҳридаги “Алишер Навоий” масжидларига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;

🕌 Бухоро шаҳар “Масжиди Калон” ва Когон шаҳридаги “Ҳазрати Билол” масжидларига Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Зайниддин” ва Жондор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Махмуд Таробий” ва Қоровулбозор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак” масжидларига Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Ойбиноқ” ва Жондор туманидаги “Самончуқ” масжидларига Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакилларлар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Маълумот учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг расмий веб сайти ва телеграм саҳифаси:
Naqshband.uz | @NaqshbandUZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar