Fitrat.uz
17K subscribers
24.8K photos
4.15K videos
7 files
23.5K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#МУНОСАБАТ: "АЛЛОҲНИНГ СЎЗЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЙЎҚ"
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/18760

@muslimuzportal обуна бўлинг
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.

Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.

🌙 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир”, деб қатъий таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.

❗️Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ #МАСЪУЛИЯТ #ИСЛОМ_ДИНИ
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУНОСАБАТ: ҲИССИЁТ БИЛАН ЭМАС,
ТАФАККУР ИЛА ИШ ТУТАЙЛИК!

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошлар!
Куни кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсониятга ҳидоят ва эзгулик манбаи ўлароқ нозил қилган. Шу нуқтаи назардан, қолаверса, қонунчиликка кўра, инсон ким бўлишидан қатъий назар муайян дин вакилининг диний туйғулари, қадриятлари ҳурмат қилиниши шарт, уларнинг таҳқирланишига йўл қўйилмайди.

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан Қуръони каримни кўксиларидан пастда тутмаганлар, жойнамозларини ҳам доимо баланд жойга қўйганлар. Масжид атрофидан оҳисталик билан ўтганлар. Азон айтилаётганда беҳуда сўз айтмаганлар. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққанда, тарқалган видеолавҳадаги ҳолат юртимиз мўмин-мусулмонларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони каримни оёқ ости қилиш ҳолатини қаттиқ қоралашини ҳамда бу ноинсоний ҳаракат ҳеч қайси диний таълимотга ҳам, ақлга ҳам, умуман олганда, инсонийлик тамойилига ҳам тўғри келмаслигини билдиради.

Кези келганда, мўмин-мусулмон юртдошларимизга бундай манфур хатти-ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки ақлни ишлатиб муносабат билдириш лозим эканини таъкидлаймиз. Чунки, қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар жавобгарликка асос бўлади. Шундай экан, бу фуқаронинг қилмиши ҳам, албатта, қонуний асосда кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, Қуръони каримни таҳқирлаган мазкур фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳамда конституция ва қонун ҳужжатларига зид равишда диний адоват чиқаришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўрилишини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Муносабат

ЗИЁРАТ ҲАМ ИБОДАТДИР

Юртимиз қадимдан бетакрор зиёратгоҳлари, ажойиб маскану маъволари билан жаҳонга машҳур бўлган. Истиқлол туфайли республикамизнинг барча ҳудудларидаги қадимий обидалар, зиёратгоҳлар обод этилиб, одамларнинг севимли масканига айлантирилди.

Ана шундай файзиёб масканлардан бири Тошкент вилоятидаги Занги ота зиёратгоҳидир. Бу зиёратгоҳга ҳар куни минглаб юртдошларимиз ташриф буюриб, азиз авлиё – Занги отанинг мақабарасини, у кишининг аёли Анбар она мангу қўним топган масканни зиёрат қилишади.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/ziyorat-am-ibodatdir/
ҚУДДУСДАГИ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ МУНОСАБАТИ
#МУНОСАБАТ #ҚУДДУС

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга
беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин.

Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келган. Аммо воқелик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ҳозирда мамлакатлар осойишталигига рахна солувчи омиллар турлича, давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, миллий ва этник қарама-қашиликлар ва ҳакозо.

Бугунги кунда дунёнинг айрим давлатлари амалга ошираётган турли ниқоблар остидаги зўравонлик, қўпорувчилик ва босқинчиликка асосланган ҳатти-ҳаракатлар ҳеч бир меъёрга тўғри келмайди. Давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумэътироф этилган умуминсоний қоидалар ва халқаро ҳуқуқий нормалар асосида ташкил этилиши тинчлик ва барқарорликнинг энг муҳим шартидир.

Бугунги таҳликали даврдаги шундай ҳолатлар ҳар бир ақли расо кишидан доимо огоҳлик ва хушёрликни, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз билан қарашни талаб этади.

Тинчлик, омонлик ва хотиржамлик шунчалик улуғ неъматки, унинг қадрини фақатгина шу неъматдан, Худо сақласинки, маҳрум бўлганларгина тўлиқ англайди.

Ким ўлур ҳолатга етса, ул билур жон қадрини.

Йўқса, шинам кўчаларда бамайлихотир юриш қаёқда? Она-Ватан бўйлаб ҳатто ярим кечада бўладими, ўз қишлоғидами, юртининг хоҳлаган гўшасида бўладими ҳадиксиз юриш қаёқда эди?

Бу бебаҳо неъматнинг улуғлигиданки, ҳазрат Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида қайта-қайта таъкидлаганлар. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:

‒ Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради.

– Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам.

Иккинчи куни келиб яна:

– Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради.

– Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар яна.

Учинчи куни келиб яна:

– Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради.

– Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўрайвер. Бас қачонки сенга дунё ва охиратда афв ва офият берилса, батаҳқиқ нажот топибсан – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам
(Имом Термизий ривояти).

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мўмин-мусулмонлар учун энг табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишдадир.

Жаҳон ҳамжамияти Фаластин-Исроил муаммосини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, тинч йўл билан ҳал этилиши зарурлигини бот-бот таъкидламоқда. Зеро, Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстликка, аҳиллик ва бирдамликка ҳамда бағрикенгликка даъват этади.

Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан биридир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо”.

Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас макон – Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид. Ушбу табаррук масканлар мўмин-мусулмонлар учун доимо азизу мукаррамдир.

Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни аввал Масжидул Ақсо томонга юзланиб ўқидилар. Ўн уч йиллик Макка даври тўлиқ шундай ўтди. Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан кейин ҳам мазкур масжид қиблаликда давом этди. Фақат ўн олти ой ўтибгина қибла Макка шаҳридаги Ҳарам томон ўзгарди.

Манбаларда қайд этилишига кўра, уни Одам алайҳиссалом барпо этган. Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган. Кейин Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар. Сўнг Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди.

№1
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим хабарлар хусусида

Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Ҳатто айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни ҳам тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада, шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз фуқароларини асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақиради. Шунингдек, ҳаммани ўзимга қаратаман ёки кузатувчиларим сони кўпаяди, дея арзон шуҳратга учиб, ёлғон ахборот тарқатиш эса журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, динимиз таълимотига ҳам зид эканини маълум қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур мавзу атрофида асоссиз баҳс-мунозарани ҳаётини халқимиз ва муқаддас динимиз хизматига бағишлаган марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратларининг вафотидан кўп ўтмаган бир даврда кўпайтиришни диний, миллий ва оддий инсонийлик қадриятлари нуқтаи-назаридан одобсизлик сифатида баҳолайди ҳамда фуқароларимизни бундай ишлар қилмасликни сўрайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси республика ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган исломий диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу мақсадда, фиқҳда Ҳанафий мазҳаби ва ақидада Имом Мотуридий таълимоти асосида мўмин-мусулмонлар учун барча шарт-шароитларни яратади. Шунингдек, Ислом маърифатини кенг ёйиш, масжид-мадрасалар таъсис этиш, диний адабиётлар нашр этиш, халқаро ташкилотлар ва таниқли уламолар билан ҳамкорликни амалга оширади.

❗️Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларнинг якуни тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий матбуотида эълон қилинади.

❗️Ўз навбатида айтиш керакки, бу масалада интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли исломий меъёрларни эсдан чиқариш ҳам дуруст эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (“Қоф” сураси, 18-оят).

Ушбу ояти каримадан бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, Ислом дини кўрсатмалари пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик...

🤲 Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
ОҚИМ ТАРАФДОРИ ДЕЙИЛГАН ИМОМ НОИБИ АСЛИДА БОШҚА КАСБ ЭГАСИ БЎЛГАН

31 октябрь куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда “Жиҳодчилар” тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди”
сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда ёзилишича, Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Аниқланишича, улар “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Мазкур хабарга кўра, гуруҳнинг 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар борлиги айтилган эди.

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасадди идоралар билан олиб борган мулоқотлари натижасида, ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки,
бугунги мураккаб даврда ҳушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Ўз навбатида, ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланганини алоҳида таъкидлаймиз.

Халқимиз, айниқса ёшларни Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали дин ниқобидаги шахсларни жиҳод, ҳижрат тушунчаларини ўзларининг ботил даъволарига мослаб талқин этаётган даъватлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

#Муносабат #ИМОМ_НОИБ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz
#Муносабат
ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...
Куни кеча – 12 ноябрь куни – ижтимоий тармоқларда ўзини масжид қоровули, деб таништирган ва ИИБ ходимлари томонидан калтакланган, деб хабар тарқатган шахс Зангиота тумани “Рамадан” маҳалласида истиқомат қилувчи Умрзаков Мелиқўзи Холматович бўлиб чиқди. У “Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжидида қоровул вазифасида ишлаб келган.
Илгари спиртли ичимликларга ружу қўйган кимса дўстларининг насиҳатлари натижасида бу одатини тарк этган эди. Бироқ...
М.Умрзаковнинг ҳолати яхшиланганидан сўнг унинг дўтслари яна ёмон одатини бошлаб қолмаслиги, бунинг учун яхши кишилар билан бирга бўлиши, ёмон давралардан узоқ туришини хоҳлаб, унинг розилиги билан ҳудуддаги “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди қоровули вазифасига ишга қабул қилинишини сўраб, масжид маъмуриятига мурожаат қилишган. У жоме масжид маъмурияти томонидан 2021 йилнинг июнь ойида қоровул вазифасига ишга қабул қилинган.
Иқтисодий жиҳатдан қийналгани боис унга ойлик маошидан ташқари ҳар ой ҳомийларни жалб этган ҳолда ёрдам кўрсатиб келинган ҳамда ўз ўрнида зарур насиҳатлар бериб турилган.
Беш ойлик фаолияти давомида кундалик намозларни ўқир, қилмишидан чин пушаймон бўлар ва шу жойдан қўним топганидан ўзини бахтиёр ҳис этар эди.
Лекин у шу йил ноябрь ойи бошидан ишга чиқмади. Суриштирилганида у яна эски одатини бошлагани, спиртли ичимлик ича бошлагани аниқланди.
9 ноябрь куни у жоме масжидгага қўнғироқ қилиб, маст ҳолда ходимларни турли беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилган.
Айнан шу куни М.Умрзаков уйида катта жанжал кўтарган ва шу сабабли унинг кекса онаси ҳудудий профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, ундан кўмак сўраган.
Сурункали спиртли ичимлик истеъмол қилишга ўтгани боис айни кунларда М.Умрзаков билан гаплашишнинг иложи йўқ. Шу боис М.Умрзаковнинг иш масаласи у ўзига келганидан сўнг чақиртирилиб, унинг иштирокида белгиланан тартиб-қоидаларга бинон кўриб чиқилиши ҳамда меҳнат қонунчилигида биноан тегишли чоралар кўриш режалаштирилган.

“Абу Бакр Сиддиқ”
жоме масжиди имом-хатиби Н.Мавланов

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Муносабат

ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ ОЛАМИНИНГ ИЛМИЙ МАРКАЗИ БЎЛАДИ

Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Бу заминнинг ҳар қарич ерида азиз-авлиёлар, улуғ мутафаккирлар, соҳибқиронлар мангу қўним топган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Насафий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбекдек улуғларимизни дунё билади, жаҳон эътироф этади, эзозлайди, қадрлайди.

Буюк аждодларимизнинг узоқ йиллик изланишлари натижасида вужудга келган асарлар ҳали-ҳамон бутун дунё бўйлаб илм аҳли учун ўзига хос ишончли манба, муҳим дастуриламал бўлиб келаётгани кишига фахр-ифтихор туйғусини бағишлайди.

БАТАФСИЛ...
@fitratuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига икки кунлик давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


@fitratuz
​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ
#Муносабат

ШОШҚАЛОҚЛИК ШАЙТОНДАН

Муҳтарам Президентимиз 2023 йил 22 июнь куни Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида: “Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади.

Бунда:
– барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади;
– 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади”, деган эди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мутасадди раҳбарлар юртимиз мўмин-мусулмонларига қулайликлар яратиш мақсадида тинмай меҳнат қилаётган бир пайтда “Ҳаж коррупциялашиб кетган”, “Менинг навбатим келмаяпти” каби асоссиз хабарларни тарқатиб, ҳамманинг тинчини бузаётган кишилар шошиб бир қарорга келаётганини англаб етишса яхши бўларди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Бекобод туманида яшовчи бир фуқаро 2016 йили ҳаж зиёратига бориш учун ариза бергани, лекин ҳалигача боролмагандан шикоят қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Маълумки, коронавирус пандемияси туфайли 2020 ва 2021 йиллар ҳаж зиёратини амалга ошириш имкони бўлмади. “Ҳаж–2022” мавсумида эса карантин сабабли 65 ёш чегараси белгилангани учун шикоят қилган киши ҳаж зиёратига бора олмагани аниқланди. Бироқ унинг турмуш ўртоғи ёши 65 дан кичик бўлгани учун 2022 йил ҳаж зиёратига бориб келгани аён бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижасида юртимиз мўмин-мусулмонларидан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж зиёратига борувчилар сони жуда кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу ҳам юртимизда диний-маърифий соҳала катта эътибор қаратилаётганининг амалдаги инъикосидир.

Бироқ юқоридаги каби дилни хира қиладиган асоссиз хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқатилаётгани юртимиз шаънига мутлақо тўғри келмайди.

Халқимизда ажойиб бир мақол бор: “Тегирмон навбати билан”, деган. Ҳажга шаффоф ва адолатли тизим асосида юртдошларимиз жўнатиляпти. Бу йил, яъни 2024 йилда 2011, 2012, 2013 ва 2014 йил навбатга ёзилган фуқаролар ҳажга жўнатилади.

Бекобод туманида 2014 йил 115 нафар, 2015 йил 161 нафар, 2016 йил 96 нафар фуқаро ҳаж сафарига бориш учун навбатда турибди. Олдинроқ навбатга ёзилганлар ҳам бегоналар эмас, ўзимизнинг маҳалладошларимиз, тумандошларимиз.

Шундай экан, азизлар, ўзимизнинг, маҳаламизнинг, туманимизнинг, вилоятимизнинг ва юртимизнинг шаънига асло доғ туширмайлик, асоссиз хабарларни тарқатмайлик. Зеро, бирор масалада шошиб хулоса чиқариш, ўйламасдан иш кўриш ҳеч қачон кишига обрў олиб келмайди. Ислом дини таълимотида ҳам бир ишни обдан ўйлаб, кейин бажариш зарурлиги таъкидланади.

Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир», деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#муносабат

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат – уламоларга кўра Кавсарий (2-қисм)

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқда баъзи ваҳҳобий-салафийлар томонидан шайх, аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳга туҳмат ва бўхтонлар тарқатилмоқда. Ҳанафий мазҳаби ва мотуридий таълимотининг буюк алломасига асоссиз таъналар қилаётган мутаассибларга раддия ва толиби илмларга эслатма бўлиши учун замонамизнинг забардаст муҳаддис олими Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг Имом Кавсарий ҳақларидаги суҳбатларини эътиборингизга тақдим этишни маъқул деб билдик.

https://bit.ly/3rbtxs7