Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.4K photos
4.08K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@fitratuz
Огоҳ бўлинг!
Тил қалбнинг таржимони, юз эса ойнаси. Қалбда яширинган юзда намоён бўлади.


Сирри Сақатий (қ.с)

@fitratuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИДА "ХАТМУЛ КУТУБ" ТАДБИРИ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС

Абу Саъид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қийинчилик, касаллик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам-ғусса етадиган бўлса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло ўшалар билан гуноҳларини кетказади”, дедилар”.

Муттафақун алайҳ.

Дўстларингизга улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди (давоми)

Бугун 6 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бўка ва Пискент туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Полвон тўра" жоме масжидига
1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Пискент" ва "Келовчи" жоме масжидларига
1. Ҳ.Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. М.Ҳомидов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
3. Қ.Қамбаров – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги масъул ходими.

"Тошлоқ" ва "Мулла Абдрозиқ" жоме масжидларига
1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. З.Қудратов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Сайдали Эшон" ва "Эштой Бобо" жоме масжидларига
1. М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил
Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. А.Хайдаров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили;
4. З.Зиятдинов – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги масъул ходими..

"Ўсмат ота" ва "Саид ота" жоме масжидларига
1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2. И.Бегматов – Тошкент шаҳри “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби;
3. О.Мирҳамидов – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги масъул ходими.

"Бўстон" ва "Ровот" жоме масжидларига
1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. Р.Муҳаммадиев – Яккасарой тумани “Ракат” масжиди имом-хатиби;
3. Х.Тошбоев - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги масъул ходими.

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Яланг оёқда юриш хақида ҳадис

САВОЛ:
Ассаламу алайкум! Тармоқда яланг оёқда юриб туриш соғлиққа фойдалари ҳақида гапирилди. Ушбу амал учун ҳадис ҳам бор дейилмоқда. Бу нарса хақиқатми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Абу Довуднинг Сунанларида : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида бизларни оёқ яланг юришга буюрардилар” деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам гоҳ-гоҳида оёқ кийимсиз юрар эдилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Mo'minun surasi
fitrat.uz
#Қуръон

Қуръон тинглаб роҳатланинг!
Мўминун сураси

Фаррух қори

Улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Хабарлар

Мавъизалар манзур бўляпти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков бугун Пискент туманидаги “Пискент” жоме масжидида, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов эса “Келовчи” масжидида пешин намозини ўқиб, сўнгра намозхонларга мавъизалар қилиб беришди.

Мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ташрифлар давом этяпти

Бугун, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Пискент туманидаги "Саид ота" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоат билан суҳбат қилдилар.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифлари давом этяпти.

Бугун, 6 июл куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али Бўка туманидаги “Полвон тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб, саволларга жавоб беришди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA