#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
44-матн: Аллоҳ таоло чегаралар, ғоялар, бурчаклар, аъзолар, иш қуроллари - фойдаланиладиган ва зарарни дафъ қиладиган асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон қамраб олмайди.
Шарҳ: Салафларимиз шунга иттифоқ қилишганки, башарият Аллоҳнинг чегарасини билмайди ҳамда Ул зотнинг сифатларидан бирортасини чеклай олмайди. Абу Довуд Таёлусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Суфён, Шуъба, Ҳаммод бин Зайд, Ҳаммод бин Салама, Шарийк ва Абу Авоналар (буларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!) Аллоҳ таолони чегараламас, ўхшатмас ва тенглаштирмас эдилар.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegraph
44-матн: Аллоҳ таоло чегаралар, ғоялар, бурчаклар, аъзолар, иш қуроллари - фойдаланиладиган ва зарарни дафъ қиладиган асбоблардан…
44-матн: Аллоҳ таоло чегаралар, ғоялар, бурчаклар, аъзолар, иш қуроллари - фойдаланиладиган ва зарарни дафъ қиладиган асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон қамраб олмайди. Шарҳ: Салафларимиз шунга иттифоқ қилишганки, башарият Аллоҳнинг…
Haqiqiy dunyo
fitrat.uz
#Маъруза
🕌 "Нўмон ибн Собит" жоме масжиди
🎤 #Элёр_домла
▶️ Ҳақиқий дунё
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌 "Нўмон ибн Собит" жоме масжиди
🎤 #Элёр_домла
▶️ Ҳақиқий дунё
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР
ҚОРАСОН БЎЛГАН ОТА...
Бир кун эшигим тақиллади. Чиқсам бир кимса турибди.
- Бу фалончини уйими?
- Шундай. Ўша кимса менман.
- Сизда беш дақиқа гапим бор эди.
- Марҳамат.
- Мен Англияда доктор бўлиб ишлайман, ойлигим саккиз минг фунт стерлинг. (тақрибан 100 млнга яқин сумма).
Машинам "Ягуар". (жуда қимматбаҳо, ҳозирда 40-70 минг доллар).
Аммо, мен ўз шаҳримга қайтиб, Дамашқ жомеасида ишламоқчиман.
У ерда эса ойлигим уч минг лира бўлади. (анчагина паст қиймат).
Саккиз минг фунт стерлинг (Англия пул бирлиги, евродан ҳам қийматлироқ) қаёқда-ю, уч минг Сурия лираси қаёқда?!
- Жуда ҳам яхши шарт шароитлардан воз кечиб, шаҳримизга қайтишингиз боиси не?, – дедим.
- Содир бўлган бир воқеа фикримни ўзгартириб юборди. Мен Манчестер шаҳрида яшайман. Олтинчи қаватда тураман. Бизнинг кўп қаватли уйда бир инглиз кимса яшар эди. У вафот қилиб, ўз хонаси ичида олти ой қолиб кетибди. Қиш бўлгани сабаб атроф совуқ бўлган. Унинг уйи энг юқори қаватда бўлгани боис ҳеч ким билмаган. Охирида эса уйидан сассиқ хид чиқа бошлагач, мутасаддилар билан бузиб очилди.
Ичкаридаги манзара даҳшатли эди. Ҳалиги кимсанинг жасади шишиб, қуртлаб кетибди.
Шу ергача бу қисса табиий келаётган эди. (баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради-ку).
Аммо ғайритабиийси бу кимсанинг олти фарзанди бўлиб, ҳаммаси Лондон шаҳрида яшар экан. Уларнинг бирови олти ой давомида отасини зиёрат қилиш келмабди-я... Ҳеч бўлмаса телефон қилиб ҳам сўрашмаган!
Мана шу воқеа сабаб ўз шаҳримга қайтмоқчиман.
Иккинчи воқеа эса бунинг акси
Дўстларимдан бири ушбу масжидда сизларга сўзлаётганим воқеани айтиб берган эди.
Бир куни у ўнг оёғининг бош бармоғида қорайган ҳолатни кўриб, докторга борди. Доктор оёқни текшириб кўргач:
- Бу ўта хатарли қорасон касаллиги, даволанмаса ўлим билан тугайди. Ҳозироқ шу бармоқни кесиб ташлаш керак. Бўлмасам эртага оёқни кесишга тўғри келади.
Беморнинг беш фарзандлари бор эди. Улардан тўрттаси:
- Валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ. Бу Аллоҳнинг амри, қазоси ва қадари экан, деб оталарининг бармоғи кесилишига рози бўлишди.
Аммо уларнинг бири бунга рози бўлмади. У отасини жуда яхши кўрар эди ва табиийки бунга қарши бўлди.
Доктор:
- Ўғлим, сен хато қиляпсан. Ҳозир бармоқни кесмасак, бир неча кундан кейин оёқни кесишга тўғри келади, – деди.
Лекин уни аламдан титраб тургани, ёлвориб ўтинаётганини, отасига бўлган кучли меҳрни кўриб фикри ўзгарди.
- Майли ўғлим, буни биргина иложи бору жуда ҳам қийин. Шу билан бирга жуда катта матонат талаб қилади. Узоқ муддат давомида ҳар куни уч маҳал махсус малҳам дорилар билан ванна муолажаси қилиш, бирон бор қолдира кўрмаслик лозим.
Шунда ҳам юздан беш фоиз тузалиш эҳтимоли бўлади халос. Лекин қорайиш бир миллиметр кўпайса ҳам унда ноилож, тезлик билан кесамиз.
Ўғил:
- Буни кафиллигини бўйнимга оламан. Кесилмаса бўлди.
Ушбу ўғил отасидан узоқ масофда яшар эди. Ҳар кун эрталаб отаси уйига келар, малҳамли илиқ ванна тайёрлаб отасини чўмилтирар, сўнгра парваришлаб жойига ётқизар эди. Сўнгра ишига кетиб, тушлик пайтида келиб яна шу муолажани қилгач яна уйига қайтар эди. Кечга томон келиб яна шу муолажани қилиб, сўнгра уйига қайтиб кетар эди. Ушбу ўта машаққатли иш олти ой давом этди. Ўғил бирон марта муолажани кечиктиргани йўқ. Олти ойдан сўнг эса бармоқ қорасони тўхтаб, бутунлай тузалиб кетди.
Ушбу воқеани ривоят қилаётган кимса менга бундай деди:
- Аллоҳга қасамки, ўша отасига меҳр кўрсатиб яхшилик қилган фарзанд жуда бадавлат бўлиб кетган, бир неча юз миллиондан ортиқ мол-дунёси бор.
Отаси бармоғи кесилишига рози бўлган бошқа фарзандлари эса жуда фақирона ҳаёт кечиришади.
Бу ўғилга дунёдаги мукофот. Ҳақиқий мукофот эса қиёмат куни бўлади!
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Яхшилик қил сувга сол, балиқ билар.
Балиқ билмаса халқ билар.
Халқ билмаса, Холиқ билар!
Суннатуллоҳ Абдулбосит

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Орадан икки дақиқа ҳам ўтмаган эди, бошқа тарафидан яна бир ўспирин Абу Жаҳлни сўради. У билан ҳам ораларида худди боягидай савол-жавоб ўтди. Сўнг икки тараф умумий ҳужум билан бир-бирига киришиб кетди. Ҳамма ўз қаршисидаги одамга ҳужум қилар, урушар, яралар ёки ўлдирар эди.
Шу пайт аскарлар орасида гоҳ ўнгга, гоҳ чапга қайрилиб, лашкарини жангга ташвиқ этаётган Абу Жаҳлни кўрган Абдураҳмон ёнидаги ўспиринларга имлади:
— Ана, сизлар сўраётган Абу Жаҳл шу одам бўлади, — деди уни кўрсатиб.
Икки ўсмир гўё бир-бирлари билан мусобақалашаётгандек ўша ёққа отилдилар ва Абу Жаҳл ила уруша кетдилар. Бироқ Абу Жаҳл икки ҳамладаёқ иккаласини кетма-кет шаҳид этди.
Булардан бирининг исми Муаззиз, иккинчисиники Авф эди.
Шу орада Амр ибн Жамухнинг ўғли Муоз жанг асноси Абу Жаҳлга дуч келиб қолди ва бир зарба билан Абу Жаҳлнинг оёғини чопиб ташлади. Абу Жаҳл жон ҳолатда фарёд этиб, ерга йиқилар экан, унинг ўғли Икрима ёрдамга етиб келди ва Муознинг қўлига қилич солди. Унинг қўли бир парча терида осилиб қолди. Аммо Муоз оқаётган қонига ҳам, чекаётган оғриғига ҳам қарамай, жанг қилишда давом этди. Бир пайт келдики, осилиб турган қўли унга халақит бераётганини кўрди. Эгилдида, лиқиллаб турган қўлини оёғи остига олиб туриб, елкасини куч билан силтади, қўли узилиб тушди. Қиличини иккинчи қўлига олиб, яна душман сарфларига оралаб кетди.
Абу Жаҳл эса, энди ўрнидан туриб, жангни давом эттира оладиган ҳолда эмасди. Шу асно мадиналик йигитлардан Муоз ибн Афро унга дуч кедди. Абу Жаҳл ётган ерида чирнирак бўлиб айланар ва фарёд қилар эди. Йигит қиличини кўтардида:
— Оллоҳнинг душманига мана шунақаси ярашади! — деб бутун кучи ила туширди. Абу Жаҳл энди фақат типирчилар эди, холос. Муоз унга яна уч-тўрт қилич урди. Ниҳоят Абу Жаҳл қимирламай ҳам, овоз чиқармай ҳам қолди. Йигит «бунинг иши битди» дея у ердан айрилди.
Шундай қилиб, Муозлардан бири унинг оёғини чопган, жанг қилолмайдиган ҳолга келтирган бўлса, иккинчиси уни нак дўзахнинг эшигигача обориб қўйди. Оламларга рахмат ўлароқ юборилган улуғ пайғамбарни ҳақорат этган кимсанинг жазоси ана шундай берилган, у дунёга келганига пушаймонлар қилиб, ярим ўлик, ярим тирик ҳолда ётар эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 5 ИЮЛ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:14
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН -12:32
⏰ АСР - 17:42
⏰ ШОМ - 20:01
⏰ ХУФТОН -21:40
Улашинг

#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Шоҳ: «Уни ҳузуримга келтирингиз, уни ўзимга хос кишилардан қилиб олай!» – деди. У билан сўзлашгач (шоҳ): «Сен бугун(дан бошлаб) бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли (шахс)дирсан», – деди»

(Юсуф сураси, 54-оят).Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳотами Асом роҳимаҳуллоҳдан:
- Қачон бу дунёдан ибрат олганлардан бўламиз? - деб сўрадилар.
- Қачонки, дунёдаги ҳамма нарса охирида хароб бўлиб, эгалари тупроққа қоришиб кетишини ҳам қалбан, ҳам ақлан тушуниб етганимизда, - деб жавоб берибди.
"Табақоти кубро", Имом Шаарони роҳимаҳуллоҳ
@fitratuz

#ҲАДИС
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши мусулмон(бемор)дўстини кўргани борса, то қайтгунича жаннат хурфасида бўлади”, дедилар”. “Эй, Аллоҳнинг Расули! Жаннатнинг хурфаси нима?”–дейилди.У зот: “Жаннатнинг мевалари”, дедилар”.
Муслим ривоят қилган.
Дўстларингизга улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши мусулмон(бемор)дўстини кўргани борса, то қайтгунича жаннат хурфасида бўлади”, дедилар”. “Эй, Аллоҳнинг Расули! Жаннатнинг хурфаси нима?”–дейилди.У зот: “Жаннатнинг мевалари”, дедилар”.
Муслим ривоят қилган.
Дўстларингизга улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Тақво хақида
САВОЛ: Ассалому алайкум! Илтимос тақво хақида малумот берсангиз. Тақводор инсон қандай бўлади? Тақводор бўлиш учун нималар қилиш лозим?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳаром қилган, гуноҳ деб билинган ишлардан сақланишни тақво дейилади. Ким ўшалардан қанчалик кўп сақланса энг тақводор ҳисобланади. Тақво дегани судхўрликка пул олиб, ғийбат қилиб, давлатни ва халқнинг молини ўғирлаб қўлида тасбеҳни ушлаб олиб ўтириш эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тақво хақида
САВОЛ: Ассалому алайкум! Илтимос тақво хақида малумот берсангиз. Тақводор инсон қандай бўлади? Тақводор бўлиш учун нималар қилиш лозим?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳаром қилган, гуноҳ деб билинган ишлардан сақланишни тақво дейилади. Ким ўшалардан қанчалик кўп сақланса энг тақводор ҳисобланади. Тақво дегани судхўрликка пул олиб, ғийбат қилиб, давлатни ва халқнинг молини ўғирлаб қўлида тасбеҳни ушлаб олиб ўтириш эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Iymon ne'mati
fitrat.uz
#Маъруза
🕌 "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Табиати бузуқ одамларга кимлар ёқади?

#Солиҳлар_гулшани
САХОВАТ
Аъмашдан ривоят қилинади: «Ҳайсама масжидга кирганида ёнида ҳамёнлар бўларди. Шериклари билан ўтириб, бирортасининг кўйлаги ёки ридоси йиртилганини кўриб қолса, масжиддан чиқишда унинг ортидан борар ва секингина: «Биродар, мана бу ҳамённи олинг, ридо билан кўйлак сотиб олинг», дер эди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола
ЖАЗИРАМА ЖОНГА ЖАБР БЎЛМАСИН!
Шу кунларда мамлакатимизга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келаётгани кузатиляпти. Бу ҳақда гидрометеорология маркази ходимлари, об-ҳавони доимий таҳлил қилиб борадиган мутахассислар юртдошларимизни огоҳлантиришяпти.
Хўш, бундай жазирама шароитида нима қилишимиз керак?
Ислом динининг бош шиорларидан (яъни, талабларидан) бири, зарардан тийилишдир. Мусулмон киши бировга асло зарар бермаслиги, шу билан бирга, ўзини ҳам таҳликага қўймаслиги лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг», деб марҳамат қилади (Бақара сураси, 195-оят).
Батафсил 👇
https://fitrat.uz/zhazirama-zhonga-zhabr-bulmasin/

Fitrat.uz
ЖАЗИРАМА ЖОНГА ЖАБР БЎЛМАСИН!
Шу кунларда мамлакатимизга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келаётгани кузатиляпти. Бу ҳақда гидрометеорология маркази ходимлари, об-ҳавони доимий таҳлил қилиб борадиган мутахассислар...
#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
45-матн: Меърож воқеъаси ҳақ. Ҳақиқатда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслари уйғоқ ҳолатларида сайр қилдирилдилар ва осмонга кўтарилдилар. Кейин Аллоҳ хоҳлаган юқори жиҳатгача кўтарилдилар. Аллоҳ хоҳлаган нарсалари билан У кишини иззату икром қилди. У кишига ваҳий қилган нарсаларини ваҳий қилди. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалблари у киши кўрган нарсаларини ёлғонга чиқармади, балки тасдиқлади. Пайғамбаримизга дунёда ҳам охиратда ҳам салому салавотлар бўлсин.
Шарҳ: Тепага кўтарилишда фойдаланиладиган нарсага меърож-нарвон дейилади. Аммо бу меърожнинг қанақалиги маълум эмас. Бунинг ҳукми бошқа ғайб нарсалар ҳукмидек.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
45-матн: Меърож воқеъаси ҳақ. Ҳақиқатда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслари уйғоқ ҳолатларида сайр қилдирилдилар ва осмонга кўтарилдилар. Кейин Аллоҳ хоҳлаган юқори жиҳатгача кўтарилдилар. Аллоҳ хоҳлаган нарсалари билан У кишини иззату икром қилди. У кишига ваҳий қилган нарсаларини ваҳий қилди. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалблари у киши кўрган нарсаларини ёлғонга чиқармади, балки тасдиқлади. Пайғамбаримизга дунёда ҳам охиратда ҳам салому салавотлар бўлсин.
Шарҳ: Тепага кўтарилишда фойдаланиладиган нарсага меърож-нарвон дейилади. Аммо бу меърожнинг қанақалиги маълум эмас. Бунинг ҳукми бошқа ғайб нарсалар ҳукмидек.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegraph
45-матн: Меърож вокеъаси ҳақ. Ҳақиқатда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслари уйғоқ ҳолатларида сайр қилдирилдилар…
Шарҳ: Тепага кўтарилишда фойдаланиладиган нарсага меърож-нарвон дейилади. Аммо бу меърожнинг қанақалиги маълум эмас. Бунинг ҳукми бошқа ғайб нарсалар ҳукмидек. Яъни унга Иймон келтириб, қанақалиги тўғрисида бош қотирмаймиз. Аллоҳ таоло бундай дейди: " سبحان…
#ЭЪЛОН
«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).
🕌 Масжид қурилишига ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан уй ҳозирланг! Зеро, ҳадиси шарифда таъкидланганидек, “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади”.
Хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг! Саховатли юртдошларимизни ҳомийликка чорлаймиз.
📍 Манзил: Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Қайтмас" маҳалласи “Абу Ҳурайра" жоме масжиди.
🏛 АТБ "АГРОБАНК" Ўртачирчиқ филиали
Х/р: 20212000405121745001
ИНН: 207276595
МФО: 00475
Пластик карта рақами: 8600 0423 9978 8958 (MUSAXOV FAYZIDIN номида)
Мурожаат учун:
📞+998 98 128 95 11 қурилиш учун масъул шахс Бахтиёр ака
♻️ Бу эълонни савоб умидида яқинларингизга етказинг!

Namozda takbirdan oldin niyat
fitrat.uz
#Аудио #Маъруза
Намозда такбири таҳримадан аввал ниятни талаффуз қилиш бидъат дейдиганларга РАДДИЯ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Намозда такбири таҳримадан аввал ниятни талаффуз қилиш бидъат дейдиганларга РАДДИЯ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР
ҲАРОМДАН ҚЎРҚҚАН ЎҒИЛ ОТАСИНИ ҚУТҚАРАДИ
Биринчи ҳикоя
Бир киши шундай ҳикоя қилган эди: Мен жуда эркин яшайдиган, спиртли ичимликлар сотадиган оилада ўсганман. Бобом, отам ва мен спиртли ичимликлар сотар эдик. Тирикчилигимизга пулни ошхоналар, тунги клублар, дискотекалар ва ҳоказолардан топар эдик.
Кейин бу одам Аллоҳ таолога тавба қилди. Унинг бир солиҳ ўғли бор эди. Аслида атрофидаги барча ҳолатлар ўғлини солиҳ бўлишига таъсир этмаслиги керакдек эди, лекин ўғли оиласидаги ушбу муҳит, алкоголли ичимликларни сотиш, таомхоналар ва улардаги гуноҳ ишларни ўз ичига олган барча нарсалардан нафратланар эди.
У Аллоҳга қасам ичиб айтдики, ўғли тунда Қуръон ва намоз ўқир, оила ҳаром-ҳаришга муккасидан кетган, энг таназзулга учраган муҳитидаёқ яхши мақомга етган экан. У менга бундай деди:
– Қачон ўғлим намоз ўқиса, мен уни урар эдим. Ахир у спиртли ичимликлар сотса, ибодат қилишнинг нима кераги бор?
У ҳар доим ўғлининг ибодат қилаётганини кўрганида уни калтаклар, ўғил эса то отаси Аллоҳга тавба қилгунича индамаган, қаршилик кўрсатмаган эди. Шу сабабли отасининг тавбаси ўғил учун байрам бўлиб кетди.
Ушбу ўғил ўзининг гўзал ахлоқи, истиқомати ва Аллоҳ амрларига мукаммал бўйсунишда бардавомлиги билан отасининг тавба қилишининг сабабларидан бири бўлган эди.
Иккинчи ҳикоя
Тунги клубларнинг бирини қўйиб иккинчисига ўтиб, айшу ишрат билан умрини ўтказадиган аёлнинг ўғли Америкада яшар эди. У Америкада бир муслима аёлга уйланиб, хотини билан уйига қайтиб келди. Бир муддатдан сўнг онаси тавба қилиб, тўғри йўлни тутди. Қандай сабаб бу аёлнинг отарчилик, актёрлик, тунги клубларда тонггача айшу ишрат қилишдан воз кечишга, тавбага ундади экан?
Унга келинининг ҳижобда экани, авратларини ёпгани, тунда таҳажжуд намозлар ўқигани, хайр-садақотларини кўрди ва охири тавба йўлига кирди.
Хуллас, сиз жамиятга солиҳ фарзанд бера олсангиз, бу бошқа барча нарсалардан устун бўлган ишдир.
Қачонки Аллоҳ бир инсонни вафот эттирса ва унинг фарзанди солиҳ амал қилса, жаннатдаги даражаси баланд бўлади. У кимса: "Эй Роббим бу не сабабли бўлди?", дея сўрайди.
"Фарзандингнинг сенга қилган дуоси сабабли", деб жавоб берилади.
Яхши фарзанд ота-онаси ҳидоятига сабабчи бўлиши мумкин.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Аллоҳ таоло ўликдан тирикни ва тирикдан ўликни чиқаргувчи Зот!
«У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш сиз ҳам чиқарилурсиз».
(Рум сураси, 19-оят).
Қайсидир оиладаги келишмовчиликлар сабабли уларга таъна-ю маломат қилиш ва айблашдан узоқ бўлаверайлик.
Бир танишим айтиб берган эди: “Отам ҳаром нарсаларни ичар, аммам "пиёнистанинг ўғли", деб масхара қилар эди. Бу шунақанги аламли эдики, буни шу ҳолга тушганлар билишади, холос. Уйда ароқ ва сигарет сотар эдик. Аллоҳим ҳидоят насиб қилди. Бардавом дуоларим сабабли ҳаром-ҳариш нарсалар савдосидан бутунлай қутулдик, отам эса ибодатга ўтди. Ҳалиги аммамнинг эри ва ўғли эса ғирт пиёнистага айланди.
Тавфиқ - Аллоҳдандир!

Энди бу ёғига Муозларнинг иккиси ҳам ўлишга тайёр эди. Расулуллоҳга (с.а.в.) етказган хўрликларнинг, мўминларга қилинган исканжаларнинг интиқомини бир йўла куфрнинг энг катта вакили бўлмиш Абу Жаҳлдан олган эдилар. Бошқа тарафда Расулуллоҳнинг амрлари билан ўликлар ва ярадорлар ичидан Абу Жаҳлни қидиришарди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд уни топган пайтда Абу Жаҳл сўнгги нафасини олаётган экан.
Дархол бўйнини босиб, соқолидан ушлаб тортди. Абу Жаҳл кўзларини очиб, қаршисида бир пайтлар ўзи менсимайдиган, ҳатто одам ўрнида кўрмайдиган қўйчўпонни кўрди. Ибн Масъуд:
— Эй Оллоҳнинг душмани, ниҳоят Оллоҳ сени мана шундай расво этибдику! деди.
Абу Жаҳл зўрға оғзини очди:
—Эй қўй чўпони... чиқиш жуда қийин... жуда қия... бир ерга чиқибсан. Менга айтчи, ғалаба қайси тарафда?.. — деб сўради.
—Оллоҳга ва расулига имон келтирганларнинг тарафи ғолиб келяпти, — деди чўпон.
Гап бундай давом этиши мумкин эмасди. Ҳали атрофда бир-бирига найза санчаётган, йиқилганларни чопиб ташлаётганлар бор эди. Қисқаси, суҳбат пайти эмасди. Ибн Масъуд унинг бошидан совутини чиқаришга уринаркан, Абу Жаҳл қимирлашгада ҳоли келмасди. Қилич зарбаларидан бадани тилим-тилим бўлиб кетган эди. Ниҳоят, ибн Масъуд совутни чиқардида, Абу Жаҳлнинг қиличини олиб, бор кучи билан бўйнига солди. Абу Жаҳл бир типирчилаб жон берақолди.
Шу оннинг ўзида ёнбошида кутиб турган азоб фаришталари азобнинг энг даҳшатлисини тоттириш учун унинг юзига, орқасига уриб, руҳини олиб кетдилар.
Энди бу дунёда Абу Жаҳл йўқ. Дунёларга фармон ўқиш васвасаси билан Оллоҳнинг расулига қарши чиқиб, хаёлига келган ярамасликлардан қайтмаган Абу Жаҳл, шундай қилиб, Бадр майдонида мағлуб ўлароқ чўзилиб ётар эди.
Бу хабар Расулуллоҳга (с.а.в.) улкан бир мужда бўлди. Оллоҳ таолога ҳамду шукрлар айтиб, ёнларида турганларга, «Бу миллатнинг энг катта фиръавни мана шу эди», дедилар.
Мусулмонлар катта бир душмандан халос бўлдилар. Макка ҳудудларида Расулуллоҳга ва мусулмонларга қарши ундан каттароқ душман йўқ эди. Умрини Оллоҳнинг расулига ва динига душман ўлароқ ўтказган, билмаганидан эмас, ҳасади туфайли мусулмон бўлмаган, Ислом динини у туғилган кунлардаёқ бўғиб ташлашга интилган одамнинг ўзи Бадр майдонида мана шу тарз йўқ бўлди.

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 6 ИЮЛ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:15
⏰ ҚУЁШ - 04:56
⏰ ПЕШИН -12:33