Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.5K photos
4.08K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Бугунги ташрифлар асносида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳамда Исмоил қори Муҳаммад Юсуф Бўка туманидаги “Сайдали эшон” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев тумандаги “Равот” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб берди.

Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Ҳумоюддин домла Тошболтаев эса “Эштой Бобо” жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб берди.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.
Ташрифлар давом этяпти.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ташрифлар масжидлар ободлигига хизмат қиляпти

ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Бўка туманидаги “Турсун она” ва “Чимилдиқ ота” масжидларига ташриф буюриб, жомелар қурилиши жараёнини кўздан кечирди, зарур тавсияларни берди.

Аллоҳнинг уйи қурилишига ҳисса қўшаётган барча саховатпеша мўмин-мусулмонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Аллоҳ таоло Ўз байтларини тез ва қисқа фурсатда мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини насиб айласин. Бу хайрли ишларга хизмати сингаётган кишиларга ажрларини кўпайтириб берсин.

Иброҳимжон домла “Мулла Абдурозиқ” жоме масжидида пешин намозидан сўнг намозхонларга шукроналик ва юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маъруза қилиб берди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Бориъ»
— йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. Бориъ тафовутсиз қилиб вужудга келтирувчидир.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Жанг борган сари қизиб борар экан, Расулуллоҳ (с.а.в.) дуолар ва ниёзлар билан Парвардигорга қўл очиб ёлворар, мўминларга нусрат ато этиб, кофирларнинг қалбларига қўрқув солишини сўрар эдилар. Қолаверса, мушриклар маънавий тарафдан анча чўкиб қолишди.

Кўкдан туширилган фаришталар ҳам уларни қисиб, Оллоҳнинг «бўйинларига уринглар, бармоқларини чопинглар», деган амрини адо этишар эди. Мушриклар руҳий жиҳатдан тушкунликка тушиб, моддий тарафдан ҳолсизликка йўлиқиб борарди.

Мушрикларни ўзларининг ададларича кўриб жасоратланган мўминлар эса, бу жасоратнинг ортиб бораётганини сезиб туришар, қўрқув нималигини билишмас эди. Гўё қаршиларига фақат ўлдирилиш, кувланиш ва асир олиниш учун бир қўшни юборилгандек.

Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобга қарата:
— Маълумки, ҳошимийлардан баъзилари ва яна бошқа бир неча киши бу жангга ўз истаклари билан келишмаган. Шу сабабли, ҳошимий ўғилларидан бирига, Абул Бахтарийга, Аббосга дуч келганлар, уларни ўлдирмасин, — дедилар.

Бу сўзлар Абу Ҳузайфага оғир ботди. Чунки бир оз аввал ўлдирилган ва балки жасадлари ҳали совиб улгурмаган Утба унинг отаси, Валид,акаси, Шайба амакиси эди.
— Қандай яхши, — деб пичирлади у, — оталаримизни, акаларимизни, қабила аъзоларимизни ўлдирайликда, Аббосга келганда унга тегмайлик! Худо ҳаққи, агар учратсам, бўйнига қилич солганим бўлсин.

Абу Ҳузайфанинг бу сўзлари оғизданоғизга ўтиб, Расулуллоҳгача етиб борди. Ёнларидан ҳеч айрилмаган Ҳазрати Умарга:
— Нима дейсан, эй Абу Хафс, Оллоҳ расулининг амакиси қилич билан ўлдириладими? — дедилар. Ҳазрати Умарнинг ғазаби қайнади.
— Рухсат беринг, шу мунофиқнинг бўйнини узиб ташлайин, эй Оллоҳнинг расули, ~ деди.

Бироқ Набиййи акрам (с.а.в.) Абу Ҳузайфанинг мунофиқ эмаслигини, самимий бир мусулмон эканини яхши билардилар. Лекин ўртада янглиш бир тушунча бор эди, Энг яқинларидан биратўла уч кишининг жанг бошидаёқ кўзи олдида ўлдирилиши осонликча ҳазм қилинадиган воқеа эмасди, албатта. Бундай ҳаяжонли дамда, устига уларнинг имонсиз кетганларининг изтироби қўшилиб, Абу Ҳузайфа туйғуларини жиловлай олмай қолди ва: «Ажабо, Ҳазрати Пайғамбар бу дамда яқинларига қайғурянтими?» деган янглиш тушунчага борди.

Оддий шароитда пайғамбаримизнинг «қариндош қайғусида ҳақсизлик қилиш» ҳолатига тушмасликларини у яхши биларди. Чунки унинг инюнчи шу эди. Ул зотнинг Оллоҳ номидан ҳақ ва адолатни ёядиган пайғамбар эканларига кўнгил қўйгани учун ҳам ҳамма нарсасини ташлаб, у зотнинг даъватларини қабул этган эди. Шу боисдан ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.), у мунофиқ эмас, деб айтдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 7 ИЮЛ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:16
ҚУЁШ - 04:57
ПЕШИН -12:33
АСР - 17:41
ШОМ - 20:01
ХУФТОН -21:39

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fitratuz