#электрон_шартнома
📌Ягона электрон шартномалар ахборот тизими – солиқ тўловчилар учун яна бир имконият
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузган шартномаларнинг электрон реестрини юритиш имконияти пайдо бўлди.
☝Ягона электрон шартномалар ахборот тизими ана шундай қулайликни тақдим этади.
Мазкур тизим Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, электрон солиқ хизматлари портали - my.soliq.uz сайтида cинов режимида ишга туширилган.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ихтиёрий равишда электрон кўринишда рўйхатдан ўтказиш ва электрон шартномаларнинг ягона ахборот тизимида умумлаштириш мумкин.
Шунингдек, товар етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишда белгиланган муддатларга мувофиқ иш юритиш орқали фаолият самарадорлигини янада оширади.
Рўйхатга қўйилган шартномага тизим томонидан уникал рақам бириктирилади. Тизимни такомиллаштиришнинг навбатдаги босқичида мазкур уникал код асосида электрон ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати каби бирламчи ҳужжатлар автоматик тарзда шакллантирилади.
❗Муҳими, шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш – ихтиёрий ва мутлақо бепул.
Асосий мақсад – хўжалик юритувчи субъект ва контрагент ўртасидаги муносабатлар учун очиқ ва шаффоф ягона платформа яратиш.
❓Ўзингиз учун ана шундай қулайликни кафолатлашни хоҳлайсизми?
✅ Ундай бўлса, электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz сайтида синов тариқасида ишга туширилган Ягона электрон шартномалар ахборот тизими орқали шартномаларингизни рўйхатдан ўтказинг ва янги имкониятлар билан танишинг!
✅Тизимдан фойдаланиш тартиб қоидалари бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган 👉
(https://soliq.uz/storage/files/November2020/2c91809f75e91deb0175f42797a90001.pdf)