Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
5.41K photos
597 videos
43 files
2.72K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#муносабат

Яйпан шаҳри Зиёкор ва Ибн-Сино кўчалари тартибга келтирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри марказий йўлдаги пиёдалар йўлакчасида ноқонуний савдо давом этаётганлиги юзасидан хабар тарқалди.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди.

Айни пайтда давлат солиқ идоралари томонидан ноқонуний равишда кўча савдосини амалга ошириб келаётган фуқароларни белгиланган жойларда савдо қилишларини таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо фаолиятини амалга ошириб келаётган фуқаролар фаолиятини қонуний равишда юритишларига кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан Яйпан шаҳри Зиёкор ва Ибн-Сино кўчаларида ноқонуний равишда кўча савдосини амалга ошириб келаётган фуқароларни белгиланган жойларда савдо қилишларини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиш учун туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими ва туман дехқон бозори ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йилнинг 7 сентябрь куни ноқонуний савдо фаолиятини амалга ошириб келаётган фуқароларга туман ҳудудидаги “Янги бозор” савдо мажмуаси ва “Автошоҳбекат” МЧЖга қарашли савдо мажмуаларида фаолият кўрсатишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда расмий огоҳлантириш хатлари тарқатилди. Шу билан бирга, ноқонуний фаолият юритиб келган фуқаролар “Янги бозор” савдо мажмуаси ва “Автошоҳбекат” МЧЖга қарашли савдо мажмуаларида савдо қилишлари учун зарур шароитлар яратилди. Натижада, Яйпан шаҳри Зиёкор ва Ибн-Сино кўчалари тартибга келтирилди.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#муносабат

Қўқон шаҳридаги бозорларда жой учун олинаётган тўлов қаерга тушаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси муносабати

Қўқон шаҳрида жойлашган “Ризқ Барака савдо комплекси”, “Қўқон савдо комплекси”, “Буюк ипак йўли савдо комплекси” каби савдо мажмуаларида сотувчиларга ажратилган жой учун олинаётган тўлов, Қўқон шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан, бозорлар ҳисоб-рақамига тушади ҳамда бозорларни ободонлаштириш учун сарфланади.
#муносабат

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ер ва мол-мулк солиқларини тўлашга мажбурланаётганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади


Барчамизга маълумки, тўланаётган солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи бўлиб, юрт тараққиётига хизмат қилади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ҳар бир фуқаро солиқлар ва мажбурий тўловларни белгиланган муддатларда тўлаши лозимлиги қайд этиб қўйилган.

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш ҳисобот йилининг 15 апрель ва 15 октябрига қадар тенг улушларда амалга оширилади. Солиқлар ўз муддатларида тўланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун белгиланган миқдорда пеня ҳисобланишига сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, солиқ идоралари томонидан солиқ тўловчиларга ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашларини таъминлаш мақсадида тўлов хабарномалари жўнатилган.

Хусусан, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 590 нафар ходимларининг ер ва мол-мулк солиқларидан жами 104,5 миллион сўм миқдоридаги қарздорликларини ўз вақтида тўлаш юзасидан ҳам хабарномалар берилган. Маълум бўлишича, ходимларнинг розилигига асосан, 2021 йил февраль ойи иш хақидан жами 22 миллион сўм солиқ тўловлари учун ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказиб берилган ва ходимларга Давлат солиқ инпекцияси томонидан тўлов маълумотномаси тарқатилган.

Туман молия бўлимидан олинган маълумотларга кўра, тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимларининг 2021 йил март ойи иш хақлари банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Сиз ҳам ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг! Зеро, Сиз тўлаган солиқлар мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилади.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати