Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.86K subscribers
4.74K photos
525 videos
42 files
2.44K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Фарғона вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ўрнатилган

🔵2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтган бўлса, 2020 йил 1 августдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари ҳам онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўта бошладилар.

🔵 Aйни пайтда Фарғона вилоятида юқоридаги каби савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал касса ўрнатилган.

– Дорихонамизда 2020 йил бошидан буён онлайн назорат касса машинасидан фойдаланиб келамиз, – дейди Фарғона шаҳрида жойлашган “Мерос Фарм” МЧЖга қарашли дорихона фармацевти Раънохон Рамазонова. – Бизга ушбу қурилманинг қулайлик томони шунда бўлдики, иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олмаяпмиз. Шунингдек, ҳар бир чекда харид қилинган маҳсулотлар рўйхати тўлалигича чиқарилади. Бу биз учун ҳам харидор учун ҳам жуда қулай.

🔵 Фармацевт билан суҳбатимиз давомида пандемия даврида дори-дармон воситаларинининг нарх-навоси қандайлиги билан ҳам қизиқдик. Унинг таъкидлашича, дориларнинг нархлари пандемия бошланишидан аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай сотилмоқда, асоссиз оширилаётгани йўқ. Ушбу фикрларни шаҳар марказидаги дорихонадан зарур дори воситаларини харид қилиб чиқаётган Гўзал Халиқова ҳам тасдиқлади.

– Мен бу ердаги дорихоналардан турли сабабларга кўра оиламиз учун зарур бўлган дори воситаларини тез-тез харид қилиб тураман. Нархлар ҳам барқарор, асоссиз кескин кўтарилиш ҳолатлари йўқ, 3-4 ой олдин қанчага олган бўлсам, ҳозир ҳам шунчага олиб чиқяпман, – дейди Гўзал Халиқова.

👉Айни пайтда Фарғона вилоятида 1132 та дорихона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирига давлат солиқ идораларидан 179 нафар ходим бириктирилган бўлиб, талаб юқори бўлган дори воситаларинининг нарх-навоси асоссиз оширилмаслиги юзасидан масъул ташкилотлар билан мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида дорихоналарда мавжуд бўлиши шарт бўлган дори-дармон воситалари заҳираси яратилганлиги назоратга олинган.

👉 Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, юқорида мисол келтирилган каби аксарият тадбиркорларимиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни ўрнатиб, мунтазам равишда фойдаланиб, қонуний фаолият юритмоқдалар. Лекин онлайн техника ўрнатилганига қарамай айрим тадбиркорлик субъектлари амалдаги қонунларга бўйсунмасдан, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса тизимидан фойдаланмаяпти.

Мазкур ҳолатлар юзасидан давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларига зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиш билан чекланмай, улардан мунтазам равишда фойдаланишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўтказилиши ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш, нақд пул маблағларини ҳуфиёна айланишини қисқартириш орқали бюджетга даромадларига қўшимча манбаларни жалб этишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўтган савдо шохобчаларидан маҳсулот харид қилинганда QR кодли чек берилиши шарт. Бунда истеъмолчи тўловни нақд пул ёки пластик карта билан амалга оширгани муҳим эмас. Чек бериш ҳолатларининг рад этилишига гувоҳ бўлсангиз, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг 73-241-70-61 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Чек беришни рад этиш, тўлов терминалисиз ёки касса аппаратисиз савдо қилиш, Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ, беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Сўх туманида яшовчи фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар берилади

Шавкат Мирзиёев «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

👉 жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилансин;
алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин.

👉 Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади;

👉 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори
100 фоиз ўрнатилади;

👉 Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлайди;

👉 Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этади;

👉 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади;

👉 Сўх туманидаги иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисми Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинади.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️2020 йил 10 август

июль ойи учун:

🍸🍷акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, СКнинг 293-моддаси биринчи қисми);

август ойи учун:

🏢айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми).

———————————————————

🗓 Напоминаем ‼️ 10 августа 2020 года последний день

за июль:

🍸🍷 представления расчета и уплаты акцизного налога (часть первая статьи 292 Налогового кодекса, часть первая статьи 293 Налогового кодека);

за август:

🏢уплаты авансовых платежей налогоплательщиками, не являющимися плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере 1/12 части годовой суммы налога (часть шестая статьи 417 Налогового кодекса);

🏞 уплаты налогоплательщиками, не относящимися к плательщикам налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/12 части годовой суммы налога (часть первая статьи 432 Налогового кодекса).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ўрнатилган
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Блиц_интервью

👥Жамоатчилик фикри

📢 САВОЛ: Нима учун одамлар солиқдан қочади, яширин иқтисодиётга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
📢📢📢 Эълон!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни 👒🎒👡🧦 реклама қилишни истайсизми?

©Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” телеграм канали сизга шундай имконият тақдим этади.

📌Энг асосийси, Сиз ўз рекламаларингизни каналга БЕПУЛ жойлаштиришингиз мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

99-521-71-15;
97-337-43-33

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ

⚡️Чек олишни одат эмас, маданиятга айлантиринг❗️

🗓 Йил бошидан буён тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган 36,6 мингга яқин онлайн назорат техникаси рўйхатга олинган.

🧏‍♀️ Эътибор беринг, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказига бугунги кунгача 22 650 та смарт кассаларда 14 млн. дан ортиқ чек чоп этилгани тўғрисида маълумотлар келиб тушди.

⚖️Бу, содда қилиб айтганда, сотувчи ва харидор ўз ҳуқуқ-мажбуриятларини шунча маротаба тўғри бажарди дегани.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/chek-olishni-odat-emas-madaniyatga-aylantiring


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
Сўх туманида якка тартибдаги тадбиркор👱🏻 сифатида озиқ-овқат товарлари чакана сотиш фаолият билан шуғулланаман, 2020 йил бошидан буён ҳар ойда 200 минг сўм миқдорда даромад солиғи тўлаб келаётгандим. Яқинда сўхликларга солиқ имтиёзлари берилди, деб эшитдим. Берилган имтиёзлардан фойдаланишим мумкинми?

Сўх туманида яшовчи фуқародан келган савол

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
8-августдаги 2020-2021 йилларда “Фарғона вилояти Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сон Қарорида, жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар Сўх туманида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 5⃣0⃣ фоизини ташкил этиши белгиланди.

Яъни, сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 200 минг сўм ўрнига 100 минг сўм миқдорида тўловни амалга оширасиз.
📢Эълон!!!

Бухгалтерлик сирларини ўрганишни хоҳловчилар диққатига!

📌“Марғилон экстра ҳисобот ” корхонаси сизларга 1 uz ва 1 c бухгалтерия дастурини ҳамда бухгалтерия хизматларини таклиф этади.

Сиз ўқув машғулотлари мобайнида:
1 c ва 1 uz дастурлари ўқув вариантлари шахсий компьютерингизга юклаб берилади ҳамда ўқув машғулотларининг биринчи кунидан фирма иши;
Реал ҳужжатлар асосида фирмалар бухгалтерияси;
Солиқ идораларига онлайн ҳисобот юбориш ва бошқа бухгалтерия хизматлари ўргатилади.

Энг муҳими, ўқув машғулотлари якунланганидан сўнг ҳам янги иш фаолиятингизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, Сизга малакали мутахассислар томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

📍 Манзил:

Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси 31-уй (Мўлжал: Марказий кутубхона рўпараси);

Қўқон шаҳар Янги ҳаёт кўчаси 56/17 уй.

Мурожаат учун телефон:

90 633 35 77
93 737 00 70
#савол_жавоб

“Giveaway” – 🌐ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан шуғулланувчи шахслар қандай солиқ тўлайди?

📌Амалдаги қонунчиликка асосан, солиқ солинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари, моддий наф тарзидаги даромадлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари ва солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган бошқа даромадлари киради.

Агар жисмоний шахслар олган даромадлари солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган бошқа даромадлари бўлса, ушбу даромадлари жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиққа тортилади (қонунчиликдаги имтиёзлари инобатга олинган ҳолда).

Бу ҳақда доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда реклама қилиш фаолияти (Giveaway) билан шуғуллувчи жисмоний шахслар олган даромадларидан 1️⃣2️⃣фоиз миқдоридаги ставкада даромад солиғи тўлашлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига АКТ соҳасида хизмат кўрсатиш – “Ижтимоий тармоқлардаги фаолият” (ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори) тури ҳам киритилди.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб бундай турдаги фаолият билан шуғулланувчи фуқаролар, яъни ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда меҳнат стажига эга бўлиш учун 2020 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5️⃣0️⃣фоизи (111,5 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш лозим бўлади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ютуқли_ўйинлар

📢 Ютуқли чек ўйинлари иккинчи тиражи 19 августда ўтказилади

📲 Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат-касса машиналари (онлайн НКМ) ва виртуал касса 🚲🖥🚙ютуқли чек ўйинларининг иккинчи тиражи учун иштирокчиларни рўйхатга олишни давом эттирмоқда.

📈 Улар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

👉 Эслатиб ўтамиз, ютуқли ўйинларда иштирок этиш учун онлайн НКМ ёки виртуал касса билан жиҳозланган шохобчадан сотиб олинган маҳсулот (хизмат) учун QR кодли🧾 чек олиш лозим.
🤳 Кейинги қадам – “SOLIQ” мобил иловаси ёрдамида чекнинг QR кодини сканер қилиш ёки 12 хонали фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзида юбориш.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari-ikkinchi-tirazhi--avgustda-otkaziladi-

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
📢📢📢 Эълон!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни 👒🎒👡🧦 реклама қилишни истайсизми?

©Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” телеграм канали сизга шундай имконият тақдим этади.

📌Энг асосийси, Сиз ўз рекламаларингизни каналга БЕПУЛ жойлаштиришингиз мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

99-521-71-15;
97-337-43-33

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#хабарнома

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилади.

Шунингдек, солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади👉👉👉

Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахсларига;

солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини ушбу Кодекснинг 107 ёки 109-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга - агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;

маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади.

Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт.

Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш, шунингдек чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни олиб чиқишда уларга солиқ суммасини қайтариш (ТАХ FREE) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Мурожаат учун телефонлар:

73-241-70-67;
94-550-87-87;
91-124-00-67.

Ҳудудлар бўйича:

🔷Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳар ҳамда Фарғона тумани 👉 Мирзакаримов Аҳмад Қодирович - 99-538-37-72.

🔷Бувайда, Қўштепа, Риштон ва Тошлоқ туманлари 👉 Муслимова Гўзал Собировна - 93-975-34-07.

🔷Данғара, Олтиариқ ва Учкўприк туманлари 👉Ҳамроқулов Адҳамжон Комилович - 90-272-14-43.

🔷Қўқон шаҳар ҳамда Боғдод, Қува, Ёзёвон ва Сўх туманлари 👉 Мамадалиев Рашидхон Оббосович - 91-698-60-21.

🔷Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари 👉 Ғофуров Ҳикматилло Ўрмоналиевич - 97-555-07-54.

📌 Шунингдек ўзингизни қизиқтирган маълумотларни @Jasur056 телеграмм орқали олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Биз Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#Cўровнома

Сиз солиқ органларида коррупцион ҳолатларга дуч келдингизми?

🔊 ДСҚ Сизга коррупция фактлари мавжудлигини аниқлаш сўровномасидан ўтишни таклиф этади.

⚡️Ҳар бир шахс фикри муҳим!

📈 Янада яхши бўлишимизга ёрдам бериш учун 👤 аноним сўровномада иштирок этинг ❗️

Cўровномага хавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ қўмитаси – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#савол_жавоб

🔴Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
#бепул_реклама

Сизга #корзинки керакми??
Сизга #саватчалар зарурми??

Қаердан саватчалар харид қилишни билмаяпсизми?

👉 Унда “Inter Max Story” корхонасига мурожаат қилинг!!!

📌Сиз бу ердан 10 дан ортиқ турдаги саватчаларни топишингиз мумкин!

📍Манзил: Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Янги ҳаёт кўчаси 8-А.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 98 143 70 06
+998 91 660 22 12

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМнинг таққослама жадвали
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМнинг таққослама жадвали
#ЭҲФ

ЭҲФ билан ҚҚС занжирида узилиш бўлмайди

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг афзалликларини электрон ҳужжат алмашишга ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари биринчилардан бўлиб ҳис этдилар. ЭҲФ орқали ҚҚСни ҳисобга олиш – автоматлашган ва ишончли жараён.

Бугунги кунда жами ҚҚС тўловчиларнинг 92 фоизи электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланмоқда. Умумий ҳисобда айни вақтда, мамлакат бўйлаб деярли 280 минг ЭҲФ фойдаланувчиси мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, ҚҚС тўловчилари маблағларини қайтариш ҳуқуқига эга.

Билиш муҳим: ҚҚСни қайтаришда солиқ органлари камерал солиқ текширувини ўтказади. Текшириш мезонларидан бири солиқ тўловчининг ҳисобга олинган харидлар реестрини унинг контрагенти (товарлар ва хизматлар етказиб берувчи) реализация реестри билан солиштиришдир.

Ким электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланаётган бўлса, улар учун ҳаммаси оддий: ЭҲФ тақдим этилади – тасдиқланади. Барча ахборотлар ДСҚ маълумотлар базасида автоматик равишда сақланади ва ҳисоботларда бир хил кўринишда акс этади. ЭҲФдан фойдаланган солиқ тўловчиларнинг ҚҚСни қайтариш бўйича ҳисоботларида ҳеч қандай тафовут ва қийинчиликлар бўлмайди.

Қоғоз шаклидаги реестрларда эса занжир узилиши тез-тез учрайди, бу ўз навбатида, қўшимча ҳужжатлар, ҳисобварақ-фактуралар асл нусхаларининг талаб қилинишига ва қайтариш жараёнининг чўзилишига олиб келади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️ Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш муҳим янгилик

📗 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори имзоланди.

👉 Мазкур қарор билан, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича 6 та Низом тасдиқланди.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligi-summasi-ornini--qoplash-muhim-yangilik

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube