Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 июлга қадар🗓 карантин чекловларининг😷 бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилиш имконияти яратилади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон Фармонида белгиланган қуйидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;

👉 бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун;

б) ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар (акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно);

в) божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш;

г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси😷даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги солиқ имтиёзлари тақдим этилди.
#ютуқли_ўйинлар

⚡️Бугун ютуқли ўйиннинг биринчи тиражи бўлиб ўтади

Ҳаяжон ва интиқлик билан кутилган фурсат етиб келди: бугун Давлат солиқ қўмитаси ютуқли ўйинларининг 🔥 биринчи тиражи бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтказилган чекларнинг умумий сони 📈 9 947 тани ташкил этди. Уларнинг эгаларини телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционер каби қимматбаҳо буюмлар кутмоқда. 🚗 Бош соврин эса автомобил!

Омадли чек соҳиблари кимлар? Ажойиб 🎁совғалар кимларга насиб этади?

Бугун, 🗓 22 июль соат 16:00 да Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражини ❗️MY5 - “Mening yurtim”❗️ телеканали орқали 🖥 жонли тарзда томоша қилинг!

💥 Қувончли лаҳзаларни биз билан бирга қарши олинг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқларни давлат солиқ идоралари ёки банк кассаларига бормасдан электрон тўлов тизимлари орқали масофадан туриб тўлашингиз мумкин!
#савол_жавоб

Кичик корхоналарга ижтимоий солиқнинг 12 фоизли ставкаси 1 фоизга туширилган эди. Ижтимоий солиқ йил охирига қадар 1 фоизли ставкада қоладими?

(Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркордан келиб тушган савол)

Албатта! Микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1⃣2⃣ фоиздан 1⃣ фоизга пасайтириш бўйича 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда берилган имтиёзнинг амал қилиш муддати🗓, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан, 2020 йилнинг 31 декабригача узайтирилди.

Лекин ушбу имтиёз акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
2020 йил 1-ярим йиллигида Фарғона вилояти давлат солиқ идораларига жами 9 665 та мурожаат келган бўлиб, шундан 2 869 таси жисмоний шахслардан ва 6 796 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
#Сўровнома #опрос

⚡️ Солиқ органлари фаолиятини баҳоланг

🔊ДСҚ сизни қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномада 💬 иштирок этишга таклиф қилади:

👉🏻солиқ бўйича маслаҳат;
👉🏻юридик шахсларга хизмат кўрсатиш;
👉🏻my.soliq.uz ва бошқа хизматлар;
👉🏻жамоатчилик билан алоқалар.

Фаолиятимизни 📈янада яхшилаш учун аноним сўровномада👤иштирок этинг ❗️

🤝 Давлат солиқ қўмитаси-инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
_______________________________

⚡️Оцените деятельность налоговых органов

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос по следующим направлениям:

👉 налоговое консультирование
👉 оказание услуг юридическим лицам
👉 услуги портала my.soliq.uz и другое
👉связи с общественностью

Пройдите 👤 анонимный опрос, чтобы помочь нам стать лучше 📈 ❗️

🤝Государственный налоговый комитет – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#тайинлов

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига кўра Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Анваржон Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 2001 йилда Фарғона давлат университетини, 2004 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Фарғона вилояти ДСБ ва ҳудудий ДСИларда турли лавозимларда фаолият юритган.

А.Ботиралиев янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти давлат бошқармаси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Анваржон Ботиралиев Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#савол_жавоб

📌Маълумки, ҳисобланган ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар, улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.

Солиқ қарзини тўлаш қандай кетма-кетликда амалга оширилади?

Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан солиқ қарзини тўлаш, шу жумладан уни солиқ органлари томонидан ундириш чоғида тўлаш қуйидаги тартибдаги кетма-кетликда амалга оширилади👉👉👉

1) солиқлар суммаси;

2) ҳисобланган пенялар;

3) жарималар.
📌Жорий йил 23 июль ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида 3 100 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал касса хизматидан фойдаланмоқда.

Ўзекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қуйидаги енгилликлар берилмоқда:

👉 амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;
👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади ва бошқалар.
#савол_жавоб

Банк томонидан гаровга олинган мулк мол-мулк солиғидан озод қилинадими?

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февралда рўйхатдан📝 ўтказилган Давлат солиқ қўмитасининг 3221-сонли қарорининг 7-иловасида изоҳ қисмига мувофиқ, кредит ташкилоти томонидан қарзни сўндириш ҳисобига сотиш мақсадида ундирилган мол-мулк (гаров мол-мулки) товар ҳисобланади. Шу муносабат билан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектида ҳисобга олинмаслиги керак, кредит ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган гаров мол-мулки бундан мустасно.
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Онлайн касса тизимига август ойидан кимлар ўтади?

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига кўра, 2020 йил 1 августдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган барча тадбиркорлик субъектлари онлайн НКМдан фойдаланишга ўтади.

Онлайн НКМ – бу интернет тармоғига уланган касса аппарати. У нафақат чекларни чоп этади ва савдо операциялари тўғрисидаги маълумотларни сақлайди, балки ҳисоб-китоблар тизимини ҳам сезиларли даражада осонлаштиради.

Aфзалликлари:

👉 қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг йўқлиги;

👉 савдо ва ишчиларни масофадан бошқариш;

👉 қўшимча қурилмаларнинг уланиши ва бошқалар.

ДСҚ расмий веб-сайтида қонун талабларига жавоб берадиган онлайн НКМ (https://soliq.uz/page/davlat-reestri) ва виртуал кассалар (https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri) реестри жойлаштирилган. Янги ускунани сотиб олиш ва ўрнатишдан олдин ушбу реестрдан фойдаланиш мумкин.

Маълумот учун: айни пайтда Фарғона вилоятида 3 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмоқда.
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

ДСҚнинг ютуқли чек ўйини ғолиблари тақдирланди

⚡️ Бугун, 🗓 28 июль куни Давлат солиқ қўмитасида ютуқли чек ўйинлари ғолиблари тантанали равишда 🎁 тақдирланди.

❇️ 2020 йил 22 июль 🗓 куни ташкил этилган биринчи тиражда 20 та соврин, шу жумладан супер ютуқ 🚘Chevrolet Nexia 3 ўйналган эди.

👉 Батафсил
________________________________

Победителям чековых игр ГНК вручены призы

⚡️Сегодня, 🗓 28 июля в Государственном налоговом комитете в торжественной обстановке победителям чековых призовых игр 🎁 вручены призы.

❇️ В первом тираже, состоявшемся 🗓 22 июля 2020 года, было разыграно 20 ценных призов, в том числе суперприз 🚘 Chevrolet Nexia 3.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхоновнинг вилоят аҳолисига мурожаати