Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.88K subscribers
4.98K photos
547 videos
42 files
2.53K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

📝 Тузатилган ЭҲФ тоифаси хатолар мавжуд бўлган илгари расмийлаштирилган ЭҲФни 🚫бекор қилиш ва унинг ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани 🌀расмийлаштириш имконини беради.

👉 Бунинг учун «тузатувчи» тоифасини танланг, тузатмоқчи бўлган рақам ва сана, хато тўлдирилган ЭҲФнинг 24 элементдан иборат ID -рақамини киритинг.

👩🏻‍💻👨🏻‍💻Янги яратилган ЭҲФ икки томонлама тасдиқлангандан кейин, эски ЭҲФнинг ҳолати ўзгаради ва янги ЭҲФ ҚҚС ҳисоботининг реестрида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Сиқилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар ҳам карантин даврида😷 ижтимоий солиқни пасайтирилган (1%) ставкада тўлаш юзасидан белгиланган енгилликлардан фойдаланишлари мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 май кунги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармонининг 4-бандида, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши белгиланган.

Юридик шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига мансублиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сонли қарорининг 1-иловасидаги Классификаторларга мувофиқ амалга оширилади.

Сиқилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилаётган фаолият турига тегишли ИФУТ коди 35210-Газ (акцизости товар) ишлаб чиқариш фаолияти хисобланади. Шу сабабли, ижтимоий солиқ бўйича белгиланган енгилликлар ушбу юридик шахсларга татбиқ этилмайди .
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов Қувасой шаҳрида 30 дан ортиқ фаол ёшлар билан учрашди.

4-сектор раҳбари кириш сўзида қувасойлик ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклаб, юртимизда сўнгги йилларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига даҳлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, ўзининг талабалик йиллари қандай ўтганлиги ҳақида ўртоқлашиб, ёшларни билим олишга, изланишга чақирди.

Шаҳардаги 16-мактаб битирувчиси Жаннатхон Каримова ҳозиргача 400 дан ортиқ бадиий китоб ўқиганлигини айтиб, ўзи таълим олаётган маскан кутубхонасини китоблар билан янада бойитиш учун амалий ёрдам сўради. Мурожаатни диққат билан тинглаган сектор раҳбари битирувчи қизга кутубхона учун зарур китоблар рўйхатини тузиб беришини таклиф қилди ҳамда ўша китоблар бир ҳафта ичида вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан келтириб бериладиган бўлди.
​​#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Cолиқ маъмуриятчилиги – босқичма-босқич ва самарали

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор лойиҳасида бир йўла учта ҳужжат тасдиқлаш назарда тутилган.

🔹 «Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом;
🔹 «Солиқ органлари ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинуви тартиби тўғрисида»ги низом;
🔹 «Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом.

👉Батафсил


Налоговое администрирование – поэтапно и эффективно

❗️На портале СОВАЗ размещено Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан.

📌В данном законопроекте предусмотрено утверждение одновременно трех документов:

🔹 Положения «О порядке проведения налогового мониторинга»;
🔹 Положения «О порядке электронного обмена информацией между налоговым органом и банковской системой»;
🔹 Положения «О порядке учета поступлений государственных пошлин и других сборов государственными органами и организациями, взимающими государственную пошлину и другие сборы в бюджетную систему».

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқ_ҳисоботлари

⚡️ҚҚС чораклик ҳисоботининг электрон шакли “my.soliq.uz” сайтига жойлаштирилди.

👩🏻‍💻 Ҳисобот шахсий кабинет орқали қуйидаги амалларни бажарган ҳолда:

👉 Солиқ ҳисоботини солиқ давридан тегишли 🗓чоракни танлаш;

👉 ҳисоботдаги 4, 5 ва 6-иловалар солиқ тўловчи танлаган чорак даври🔗 бўйича ⚙️автоматик шаклланади.

👉 «Чораклик» ҚҚСга ўтиш тартиби қандай? https://t.iss.one/soliqnews/3966

👉ҚҚС чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари https://t.iss.one/soliqnews/3922

👉 ҚҚС тўловчиларининг янги ҳуқуқлари https://t.iss.one/soliqnews/4140


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#savol_javob

Асосий фаолият тури мол-мулкни🏯 ижарага бериш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар айланмадан олинадиган солиқни неча фоиз ставкада тўлайдилар?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 467-моддасига кўра асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар 8 фоизли ставкада айланмадан олинадиган солиқ тўлайдилар.
Қувасой шаҳрида 4-сектор раҳбари Ш.Нисбатхонов тадбиркорлар ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида тинглаш ва уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ҳам ўтказди.

Қабулда иштирок этган фуқаролардан тадбиркорлик учун кредит олиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ҳамда коммунал хизмат масалаларга оид 25 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 5 тасига зарур тушунтиришлар берилган бўлса, 20 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Учрашувда сектор раҳбарига иш сўраб мурожаат қилган қувасойлик 8 нафар ёш қизлар шу куннинг ўзида шаҳар марказидаги “Quvasoy Universal Best Textile Group” тикув корхонасига ишга жойланиб, меҳнат шартномалари тузилди.

4-сектор раҳбари томонидан сайёр учрашув ўтказиш билан бирга ҳудуддаги якка ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси ташкил этилади

💢Давлат солиқ қўмитаси “Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📚Мазкур лойиҳа аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида оммавий муҳокама қилиш учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

👉Батафсил

____________________________________

Создается единая база данных юридических лиц и субъектов без образования юридического лица

💢«О мерах по усовершенствованию механизмов сбора, обработки и хранения информации о юридических лицах и субъектах предпринимательства без образования юридического лица».

📚Данный законопроект размещен ГНК на портале regulation.gov.uz для широкого обсуждения населения и предпринимателей.

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Қандай ҳолатларда олинган ипотека кредитини қоплаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилади?

📌 Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан, солиқ тўловчиларнинг 1⃣5⃣ миллион сўмгача ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан (👆агар уй жойнинг қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда кредит тўловлари учун бюджетдан субсидия ажратилиши назарда тутилган бўлса) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи татбиқ этилади.
#Онлайн_НКМ

Онлайн НКМ фойдаланувчилари сони 24 мингда ошди

📆Бугунги кунда республика бўйича жами 24,4 мингта тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса ва виртуал кассалардан фойдаланмоқда.

📮Аҳоли мурожаатлари ва солиқ органлари томонидан тизимнинг ишлаш жараёнларини ўрганишда онлайн НКМни қўллаш тартибига тўлиқ риоя қилинмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда.

💢Ҳозиргача, жами 13,4 мингта ана шундай ҳолатлар аниқланган: Самарқандда 1 749 та, Андижонда 1 266 та, Бухорода 1 150 та, Тошкент вилоятида 1 372 та, Жиззахда 629 та, Сурхондарёда 884 та ва Сирдарёда 415 та тадбиркорлик субъекти ушбу тизимдан тўлақонли фойдаланмаган.

⚙️Фаолиятига янги дастурий маҳсулотни жорий этиши зарур бўлган 18,2 мингта тадбиркорлик субъектлари эса ҳамон эски фискал хотирали НКМлардан фойдаланишда давом этмоқда.

📣Ҳурматли тадбиркорлар!

‼️Онлайн НКМдан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳамда эски фискал хотирали НКМларни солиқ идораларидан рўйхат чиқаришингиз сўраймиз.

👉Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Экспорт хизматларини амалга ошириш учун электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керакми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли қарори 3-бандига асосан, товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштиришга электрон ҳисобварақ фактура татбиқ этилмайди.

📝 Божхона декларацияси тўлдирилади ва ички бухгалтерия учун қоғоз кўринишидаги ҳисобварақ фактура (инвойс) тўлдирилиши мумкин.

каналга уланиш учун 👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқ овозидан тўғри хулоса қилсак, натижа жуда катта бўлади

Шавкат Мирзиёев: Если сделаем правильные выводы, слушая глас народа, результат будет очень высоким


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter