Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.88K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#декларация

1 апрель – даромадлар тўғрисида декларация топширишнинг охирги муддати!
#солиқ_аудити #налоговый_аудит

Апрелдан солиқ аудити: бу кимларга тааллуқли?

📈Солиқ органлари ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесда тенг рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаётган, яъни фаолиятида юқори хавф даражаси аниқланган айрим хўжалик субъектларида Солиқ кодекси нормалари асосида солиқ аудити ўтказишни бошламоқда.

👉Солиқ аудити ўтказиш босқичлари ҳақида батафсил

👉Солиқ аудити ўтказишга номзод корхоналар рўйхати

___________________________________

Налоговый аудит с апреля: кого он коснется?

📈 Для поддержки добропорядочных предпринимателей и формирования равной конкурентной среды, в соответствии с нормами Налогового кодекса в отношении некоторых хозяйствующих субъектов, в деятельности которых выявлен высокий риск уклонения от уплаты налогов, государственные налоговые органы начинают налоговый аудит.

👉 Подробнее об этапах проведения налогового аудита

👉 Список предприятий для проведения налогового аудита

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
"Шубҳали" корхоналарни қандай аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик қилишнинг салбий оқибатлари, солиқ тўловчиларга тушунтирилмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти бошчилигида малакали ходимлардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, жойларда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти Марғилон шаҳрида жойлашган қурилиш корхоналарида бўлиб, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот олиб борилди ҳамда "шубҳали" корхоналарни қандай аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик қилишнинг салбий оқибатлари, контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткор бўлиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбиркорлар ҳузурига бориб ташкил этилаётган очиқ суҳбатларда солиқ тўловчилар контрагентларни ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлилиги батафсил тушунтирилмоқда.
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

Қўқон шаҳри учун 2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари

2021 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг тенг ярмини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди — Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда бўлди

Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.

👉https://xabar.uz/y4pd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов #солиқ

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.
#солиқ_тўловчи_календарь
#календарь_налогоплательщика

🗓 Эслатма ❗️
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 март

февраль ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар февраль ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

I чорак учун:

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).
__________________________________

🗓 Напоминаем ‼️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день. В связи с этим, 23 марта 2021 года крайний срок за февраль:

– представления отчетности и уплаты НДС
(части первая и вторая ст. 273 Налогового кодекса);

– представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в феврале были начислены дивиденды и проценты
(часть пятая ст.345 Налогового кодекса);

– представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога с доходов нерезидентов
(часть первая ст.355 Налогового кодекса);

– уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более двухсоткратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть третья ст.448 Налогового кодекса);

– представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами
(части третья и четвертая ст. 454 Налогового кодекса);

за I квартал:

- уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами, не являющимися плательщиками налога с оборота, у которых сумма налога за налоговый период составляет менее 200 кратного размера базовой расчетной величины, а также плательщиками налога с оборота и индивидуальными предпринимателями в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть третья ст.448 Налогового кодекса);

– уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов (часть вторая ст. 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_имтиёзи #мол_мулк_солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар бор?

📌 Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади👉👉👉

🔹“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган🎖🏅фуқаролар;

🔹уруш ногиронлари ва қатнашчилари🛂, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

🔹собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг🛃 ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

🔹энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади👉👉

🔹 ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг👨‍👨‍👧‍👧;

🔹пенсионерларнинг;

🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг♿️.


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

Марғилон шаҳри учун 2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари

Ер ва мол-мулк солиқларини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
#қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.

2021 йил 1 июлга қадар:

Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;

СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади.
#ер_солиғи #солиқ_имтиёзлари #15_апрель

❗️Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони
унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ёлғиз пенсионерлар.
Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
#қонунчиликдаги_янгиликлар #имтиёз

Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзлари берилди
💥 Бугун, 25 март куни 18:00да «O‘zbekiston» телеканали орқали жонли эфирда ютуқли чек ўйинларининг учинчи тиражи ўтказилади.

🎁Сиз пул мукофоти, телевизор, кондиционер, газ плитаси, уяли телефон, санаторийга йўлланма, велосипед ёки супер ютуқ – Chevrolet Spark 🚘 автомобилини ютиб олишингиз мумкин.

❗️Барча дорихоналар, ёнилғи қуйиш шохобчалари, савдо тармоқлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдо нуқталаридан QR-кодли чекларни талаб қилинг ва рўйхатдан ўтказинг!

Рўйхатдан ўтказиш усуллари: Soliq, Payme ёки Click мобил иловасида чек QR-кодини сканерлаш ёки 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 рақамига SMS-хабар тарзида юбориш.

❗️Ютуқли чек ўйинларининг III тиражи учун чекларни рўйхатдан ўтказиш 24 март (23:59да) куни якунланди.

25 март соат 00:00 дан кейин рўйхатдан ўтказилган чеклар навбатдаги – IV тиражда иштирок этади.
#ютуқли_ўйинлар

⚡️Ютуқли чек ўйинлари: фарғоналикларга мобил телефон ва пул мукофоти

25 март куни ютуқли чек ўйинларининг байрамона учинчи тиражи бўлиб ўтди. Унда пул мукофоти, телевизор, кондиционер, газ плитаси, уяли телефон, санаторийга йўлланма, велосипед ва супер ютуқ – Chevrolet Spark🚙 автомобили каби 25 та соврин ўз эгасини топди.

Бу сафарги тиражда 2 нафар фарғоналикларга ҳам омад кулиб боқди: қўштепалик фуқаро мобил телефон соҳиби бўлган бўлса, олтиариқлик фуқаро пул мукофотини қўлга киритди.

Ютуқли чек ўйинларнинг супер соврини – Chevrolet Spark автомобили ғолиблигини эса пойтахтлик фуқаро қўлга киритди.