4-сектор раҳбари Олтиариқ туманида сайёр қабул ўтказди
Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхоновнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқаролар иштирок этган сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, ички йўлларни шағаллаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар юзасидан 31 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 17 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 14 та мурожаат бўйича зарур тушунтиришлар берилди.
Келиб тушган мурожаатларга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган Устоз МФЙда яшовчи фуқаролар Қурбонова Мавжуда ҳамда Содиқова Шоҳидага уйда ўтирган ҳолда даромад топишларини таъминлаш мақсадида пишириқ печлари, моддий таъминотга муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Олтиариқлик яна бир фуқаро К.Узақовнинг маҳалласидаги ички йўлларни шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, шу куннинг ўзида Шодиёна кўчаси ички йўлларининг 900 метр қисми шағаллаштирилди.
Бундан ташқари, сайёр қабулда бир неча фуқаролар Жарариқ маҳалласидаги муаммоли стадион масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Қабулдан сўнг 4-сектор раҳбари масъуллар ҳамроҳлигида стадион ҳудудини бориб кўрди ҳамда масалага ойдинлик киритиш учун тегишли ташкилотларга кўрсатма берди ва ижроси назоратга олинди.

#мол_мулк_солиғи #15_апрель
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари
☝️Агар жисмоний шахслар мол-мулкининг кадастр қиймати мавжуд бўлмаса, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

Вилоятимиздаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар бошланди
Хабарингиз бор, самарали фойдаланилмаётган, бўш турган объектлар мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизмлари қўллаб келинмоқда.
Бўш турган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмлари қўллашдан асосий мақсад давлат бюджетига қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш эмас, балки, бундай объектлардан оқилона фойдаланиш, инвестициялар жалб этиш ҳамда улар негизида ишлаб чиқариш корхоналари ва янги иш ўринлари яратишдир.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими топшириғига кўра, вилоятимизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Олтиариқ туманида ҳам фойдаланилмасдан бўш турган объектларни ишга тушириш бўйича амалий ишлар бошланди.
Олтириақ тумани ДСИ бошлиғи томонидан маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш турган объектлар мулкдорлари билан учрашиб, улардан самарали фойдаланиш борасида суҳбатлашилди ва 3508 та янги иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи жами 232,3 млрд.сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Тошлоқ туманида сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди
Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва вилоят сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида Тошлоқ туманида сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов ҳам қатнашди.
Сайёр қабулга Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Тошлоқ туманлари ҳамда Марғилон шаҳридан 70 га яқин тадбиркорлик субъектлари таклиф қилинди.
Қабул давомида тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммолар – ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш ва солиққа оид бошқа масалалар 4-сектор раҳбари томонидан кўриб чиқилди ва ижроси назоратга олинди.

#савол_жавоб #ер_солиғи
❓Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонига ер солиғи қандай ҳисобланади?
✅Жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).

Сайёр қабуллар давом этмоқда
Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга қулоқ тутиш, уларни жойида бартараф этиш мақсадида Марғилон шаҳрида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхоновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларга кўра, сектор ҳудудида яшовчи З.Раҳмонова ва Ў.Мадаминовага қандолатчилик билан шуғулланишлари учун печлар совға қилинди. Шунингдек, Чароғон МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”даги фуқаро М.Аҳмедова чеварчилик фаолиятини йўлга қўйиб, доимий даромад олиши учун тикув машинаси билан таъминланди.
Бундан ташқари, сайёр қабулдан сўнг 4-сектор раҳбари Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам бўлиб, у ерда тарбияланаётган болалар билан учрашди ва уларга эсдалик совғаларини топширди.