Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ қўмитаси махсус штабининг маҳаллабай кесимида ўрганишлари натижасида Фарғона туманидаги ички йўллар шағаллаштирилмоқда.

©Фарғона ТВ
#ютуқли_ўйинлар
#призовые_игры

Ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги иккинчи тиражи 25 февраль куни соат 18:00 да «O’zbekiston» телеканали орқали жонли эфирда бўлиб ўтади.

🔹Ютуқли чек ўйинларида иштирок этиш бепул, бир кунда битта савдо нуқтасидан 2 тадан ортиқ бўлмаган чекларни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

👉Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_ҳисоботлари

Эслатма! 2021 йил 15 февраль

2020 йил учун:

🔵 йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 942, 2000 йил 3 июль, 4-банди);

🔵 айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни;
(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

🔵 Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси ўнинчи қисми);

🔵 юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадаган солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси иккинчи ва саккизинчи қисмлари);

🔵 юридик шахслар томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 447-моддаси учинчи ва 448-моддаси бешинчи қисми);

🔵 ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

🔵 ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

январь ойи учун:

🔵 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);

🔵 ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари).
#ҳайъат_мажлиси
#коллегия

Ҳайъат йиғилиши: натижалар ва режалар

♻️Видеоконференция шаклида Давлат солиқ қўмитасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

❇️ 2021 йилга мўлжалланган вазифалар: солиқ тўловчиларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, маҳаллабай ишни ташкил қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини манзилли ҳал этиш, шунингдек, солиқ органлари фаолиятини трансформация қилишни давом эттириш.

👉Батафсил
_________________

Коллегиальное собрание: итоги и планы

♻️ В формате видеоконференции состоялось расширенное коллегиальное собрание Государственного налогового комитета.

❇️ Задачи на 2021 год: всесторонняя поддержка налогоплательщиков, работа в разрезе махаллей – адресное решение имеющихся проблем населения и субъектов предпринимательства, а также продолжение трансформации налоговых органов.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #пресс_конференция

Айни вақтда "O'zbekiston 24" ва "Uzreport" телеканаллари орқали жонли эфирда Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш” билан боғлиқ масалалар бўйича матбуот анжумани ўтказиляпти.

📹 Жонли эфир
—————————————
В эти минуты в прямом эфире телеканалов O'zbekiston24 и Uzreport Государственный налоговый комитет проводит пресс-конференцию в Агентстве информации и массовых коммуникаций по вопросам «Уменьшения налоговых сумм, подлежащих уплате и незаконного принятия к зачету сумм НДС».

📹 Прямой эфир

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб #вопрос_ответ

🔴Нега солиқ органлари қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар бўйича солиқларни ундириш учун судга мурожаат қилишмади

🔵Агар битим “ниқоблаш” учун тузилган бўлиб, лекин товар (хизматлар) шартнома тузилган шахсдан олинмаган бўлса, бунда етказиб берувчига ўтказиб берилган маблағларни харажат сифатида тан олмасликка асос бўлади.
Ўз навбатида, етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган хисобварақ фактура сохта хужжат бўлиб ҳисобланади ва ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.
Ушбу ҳолатда битимни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битим деб тан олиш учун судга мурожаат қилиш талаб этилмайди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, солиқ солиш мақсадида солиқ органлари солиқ тўловчининг ҳақиқатда амалга оширган харкатларидан келиб чиқиб битимнинг юридик тавсифланишини ўзгартиришга ҳуқуқига эга. Шу муносабат билан, солиқ қонунчилиги солиқ тўловчидан контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишини талаб этади.
Нафақат контрагенти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлигини (26.12.2018 йилда ПҚ-4086-сонли Қарорнинг 10-банди талаблари) текшириш билан лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш чорасини кўрганлигини англатмайди. Балки:
- етказиб берувчиларни қидириш ва танлаш бўйича хужжатлар, веб-сайтларга ва босма материалларга ҳаволалар;
- ишбилармонлик обрўсини;
- контрагент шартнома мажбуриятини бажариш учун ресурслар (ишлаб чиқариш базаси, технологик жиҳозларга, малакали ходимлар ва транспортларга) билан таъминланганлигини текшириш лозим.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани
#савол_жавоб

🔴“Шубҳали” корхоналар рўйхати нима сабабдан 2021 йил 1 февралдан бошлаб эълон қилинди

🔵Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 февралдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналарни аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.
Лозим даражада эхтиёкорлик чорасини кўриш учун контрагентини текшириш ва хужжатларга эга бўлиш мажбурияти 2020 йил 1 январда амалда бўлган Солиқ кодексида белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак

🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган

🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.

“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.

Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
4-сектор раҳбари Қувасойда маҳаллабай тизими асосидаги ишларни ўрганди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов маҳаллабай тизими асосида ташкил этилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қувасой шаҳрида бўлди.

Сектор раҳбари Найман, Бўстон ва Валик МФЙларга бориб, маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларининг юритилиши, ишсизлар бандлини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳрини маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида 4 та сектор кесимида ташкил этилган иқтисодий комплекснинг малакали 5 нафар, жами 20 нафар ходимларидан иборат “бошқарув офиси”га ташриф буюрди. Маҳаллага бириктирилган ходимлари билан бирга жойлардаги шароитни таҳлил қилиб, таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш жараёнини ўрганди.