Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
​​КИМЛАР ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР, ДЕЙИЛАДИ?

Хабарингиз бор, жорий йилдан юртимизда йирик солиқ тўловчилар кўпайиб, уларнинг жами сони 1 120 тага етди.
Бунга қадар йирик солиқ тўловчилар сони 836 та эди.

2021 йилнинг 11 январида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг “Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланган. Мазкур буйруққа асосан, йирик солиқ тўловчилар таркибига яна 284 та (2 та акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, 2 та “Ўзбекнефтегаз” АЖ тизимидаги ҳамда 280 та бошқа йирик корхона) юридик шахс қўшилди.

Қайси мезонларга асосан юридик шахслар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилиши ҳақидаги маълумот кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Ўрни келганда, ана шу мезонларга тўхталиб ўтсак. Демак, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари қуйидагича:
- акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;
- тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
- “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
- маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
- маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;
- углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари бундан мустасно);
- Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

Маълумки, йирик солиқ тўловчилар мамлакат иқтисодиётининг таянч устунларидан бири ҳисобланади. Қизиқувчилар учун йирик солиқ тўловчиларнинг умумий рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.

Йирик солиқ тўловчиларнинг йилдан йилга кўпайиб бориши юртимизда тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганидан, солиқ маъмурчилиги ҳам шунга монанд такомиллашаётганидан даракдир.

Республика бўйича жами солиқ тушумларининг салмоқли ҳиссаси айнан йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келаётганини Инспекция ва йирик солиқ тўловчилар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси, дейиш мумкин.

Инспекция Матбуот хизмати
Telegram | Facebook |Web-sayt
📌 9 февраль - сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун
***
Кеча келгумдур дебон, ул сарву гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму, чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю, ул шўхи бадхў келмади

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор.
Кимса бормуким, они кўрганда кулгу келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
Йўлғаким, аввал қадам маъшуқи ўтру келмади.

Эй Навоий бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.
#эълон #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Авария сабабли жорий йилнинг 🗓 10 февраль куни Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари вақтинчалик ишламаслигини маълум қиламиз.

Ҳозирги вақтда тезкор созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Носозликлар тахминан соат 12:00 га қадар бартараф этилади.

❗️ Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
_______________________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Уведомляем вас, что 🗓 10 февраля текущего года из-за аварии информационные системы Государственного налогового комитета временно недоступны.

В настоящий момент ведутся оперативные восстановительные работы. Прогнозируемое время завершения работ по устранению неполадок - 12:00 текущего дня.

❗️Приносим извинения за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
2020 ЙИЛДА ЭНГ КЎП СОЛИҚ ТУШУМЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРГАН ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТОП ЎНТАЛИГИ

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати хабар беришича, мазкур тоифага мансуб йирик солиқ тўловчилар ўтган йилда 836 та эди. Жорий йилдан уларнинг сафи кенгайиб, 1 120 тага етди.

Ўтган 2020 йил якунларига кўра, Республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хизмат кўрсатувчи йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.
#тайинлов

Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Эркабоев Нуриддин Аҳмаджонович Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Эркабоев 1983 йилда Бешариқ туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ДСИ давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган ва ҳозирга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими Геология ва ёқилғи-энергетика комплексларининг солиқ назорати шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

Н.Эркабоев - солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Фарғона туманида муаммолар маҳаллабай кесимида ҳал этилмоқда

ДСҚнинг Фарғона туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича махсус штаби томонидан маҳаллабай кесимида муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, маҳаллаларнинг ўсиш нуқталарини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида электр таъминоти борасидаги муаммолар ҳам бартараф этилмоқда. Хусусан, Майдон МФЙ Узумзор кўчасида 1,5 км масофада 0,4 кВ ли хаво узатма тортилди ва бетон устунлар ўрнатилди.

Шунингдек, ушбу махалладаги Майдон кўчасидаги трансфарматор мукаммал таъмирланди.

Ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга ечим топилмоқда. Бинобарин, тумандаги 8 та МФЙда сув кувурларини тортиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Биргина Барқарор ҳамжиҳатлик маҳалласида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2,1 км ичимлик суви тармоғи ёткизилди.

Бундан ташқари, тумандаги 2,2 метр ички йўллар шағаллаштирилди. Хусусан, Янги йўл МФЙ Бегат-1 кўчасидаги 500 м. ва Бегат-2 кўчасидаги 1 км. тупроқ йўллар шағаллаштирилди.
Солиқ мажбурияти бўлган юридик шахс манзилини ўзгартириш солиқ органининг электрон хулосаси асосида амалга оширилади

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига кўра, эндиликда бажарилмаган солиқ мажбурияти мавжуд тадбиркорлик субъектларининг юридик манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтиши солиқ органининг электрон хулосаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Бунда, солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари бажарилиши қуйидаги мезонлар асосида текширилади👉:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (73,5 млн. сўм)дан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги;

амалга оширилган товар айланма ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги;

товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги;

солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилганлиги.

Агар тадбиркорлик субъекти ушбу мезонлар бўйича солиқ мажбуриятини бажарган деб топилса, қайта рўйхатдан ўтказилади.

Солиқ мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли кўчишга рухсат этилмаган субъектлар солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтиш бўйича Давлат хизматлари марказларига такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи эга.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб 📆 2021 йил 2 мартдан бошлаб кучга киради.
Фарғона шаҳрида вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида Ёшлар пресс-клуби сессияси бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов вилоятда ёшлар масаласида олиб борилаётган ишлар ҳамда Давлатимиз раҳбари ташрифидан сўнг белгилаб берилган янги вазифалар ҳақида маълумот беришди.

Сессияда иштирок этган ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун бино-иншоотлар ҳамда кредит маблағлари ажратиш, ўзлаштирилмаган ерларга сув чиқариб кооперациялар ташкил этиш, етиштираётган маҳсулотлари учун логистика маркази барпо этиш, электрон китоблар тайёрлашга ихтисослашган медиа-марказ ташкил этиш, мактабгача таълимда инновацион ёндашувда ўқитиш тизимини яратиш каби масалалар билан вилоят секторлари раҳбарларига мурожаат қилишди.

Ёшлар пресс-клубининг Фарғона сессияси Ўзбекистон24, “Ёшлар” ҳамда “Менинг юртим” телеканаллари орқали намойиш этилади.