Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Давлат солиқ қўмитаси томонидан Фарғона туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича махсус штаб тузилган бўлиб, айни кунларда «маҳаллабай» кесимида муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

https://uza.uz/uz/posts/mahallabay-ishlashda-quruq-vadalar-bolmaydi_238657
Бизнес ҳамкорингиздан шубҳаланяпсизми? Энди сизга янги сервис ёрдам беради

Сиз тадбиркормисиз ва бизнес ҳамкорингиздан шубҳаланяпсизми? Лозим даражада эҳтиёткор бўлмоқчисиз, лекин нимага асосланишни билмаяпсизми?

Контрагентингиз солиқларни тўлашдан бўйин товламаётганлиги, шубҳали операцияларни амалга оширмаётганлигини текшириш учун ДСҚ веб-сайтидаги махсус сервис – «Лозим даражадаги эҳтиёткорлик» бўлимидан фойдаланинг.

Батафсил👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/lozim-darazhada-ehtietkorlikni-namoen-qilishda-yangi-servis-erdam-beradi
#биласизми?

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади.

Солиқ кодексининг 13-моддаси
Forwarded from Farg’ona | Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

👉 Фарғона хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фарғона 24" | «Маҳаллабай» тизими: Фарғона туманидаги ишчи гуруҳининг фаолияти

Расмий каналларимизга обуна бўлинг!
Telegram | YouTube | Facebook
Назорат касса машинаси чекини бермаслик қанча миқдорда жарима солишга олиб келади?
#савол_жавоб

Қандай маълумотлар солиқ сири ҳисобланмайди?

Солиқ кодексининг 29-моддасига кўра, ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади, қуйидагилар бундан мустасно:

👉 ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;

👉 солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;

👉 солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

👉 солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

👉 тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

👉 юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

👉 ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

👉 молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар.
#ютуқли_ўйинлар
Ютуқли чек ўйинлари ғолибларига совринлар топширилди

Хабарингиз бор, ютуқли чек ўйинларининг жорий йилдаги дастлабки тиражи 2021 йил 30 январь куни бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу тиражда ҳам яна 2 нафар фарғоналикларга омад кулиб боқди.

Бугун Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Маматханов Мақсудхон томонидан ютуқли чек ўйинлари ғолибларига совринларни тантанали равишда топширилди.

Ғолиблардан бири олтиариқлик Дилмурод Ҳайдаров АЁҚШда амалга оширган хариди учун олган касса чекини, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Юсуфжонов Муҳаммадюсуф эса савдо дўконидан олган харид чекини рўйхатдан ўтказиб, иккалари ҳам велосипед соҳибига айландилар.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб ютуқли ўйинларда совғалар миқдори 25 тага оширилди ва ҳар бир тиражга Chevrolet Spark қўйилмоқда.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан олинган QR-кодли чекларни сканерлашда давом этинг ва ДСҚ ютуқли чек ўйинларида иштирок этиб, ғолиб бўлинг!
​​КИМЛАР ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР, ДЕЙИЛАДИ?

Хабарингиз бор, жорий йилдан юртимизда йирик солиқ тўловчилар кўпайиб, уларнинг жами сони 1 120 тага етди.
Бунга қадар йирик солиқ тўловчилар сони 836 та эди.

2021 йилнинг 11 январида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг “Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланган. Мазкур буйруққа асосан, йирик солиқ тўловчилар таркибига яна 284 та (2 та акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, 2 та “Ўзбекнефтегаз” АЖ тизимидаги ҳамда 280 та бошқа йирик корхона) юридик шахс қўшилди.

Қайси мезонларга асосан юридик шахслар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилиши ҳақидаги маълумот кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Ўрни келганда, ана шу мезонларга тўхталиб ўтсак. Демак, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари қуйидагича:
- акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;
- тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
- “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
- маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
- маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;
- углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари бундан мустасно);
- Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

Маълумки, йирик солиқ тўловчилар мамлакат иқтисодиётининг таянч устунларидан бири ҳисобланади. Қизиқувчилар учун йирик солиқ тўловчиларнинг умумий рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.

Йирик солиқ тўловчиларнинг йилдан йилга кўпайиб бориши юртимизда тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганидан, солиқ маъмурчилиги ҳам шунга монанд такомиллашаётганидан даракдир.

Республика бўйича жами солиқ тушумларининг салмоқли ҳиссаси айнан йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келаётганини Инспекция ва йирик солиқ тўловчилар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси, дейиш мумкин.

Инспекция Матбуот хизмати
Telegram | Facebook |Web-sayt