Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
4-сектор раҳбари Тошлоқ туманида ташкил этилаётган кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими ташаббуси билан Тошлоқ тумани Қанжирға МФЙ ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мазкур ҳудудда 4 та сектор ҳамкорлигида тадбиркорларни жалб этиб, амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Унда сектор рахбарлари кичик саноат зонасида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга тушурилиши, уларда яратиладиган иш ўринлари ҳамда давлат бюджетига қўшимча солиқ тушумлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 15 декабрь

2020 йил учун:

🚿 қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 447-моддаси учинчи қисми);

ноябрь ойи учун:

🧑🏻🏭👩🏻🏫ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

🧔🏼👵🏻 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Адлия вазирлиги рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);
💥Янги йилни янги автомобил билан кутиб олинг!

🇺🇿 ДСҚ ютуқли чек ўйинлари VI тиражида Супер ютуқ 🚘 Chevrolet Nexia 3 кимга насиб этади

📺Бу 2020 йил 16 декабрь куни 17:00 да 🗓 "Менинг юртим" (MY5) телеканали ҳамда ДСҚ Facebook саҳифасида 📡 тўғридан-тўғри эфирда аниқланади.

🎉Ютуқли чек ўйинлари VI тиражи бетакрор ва мафтункор – 🕌 Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу галги тираж учун рўйхатдан ўтказилган чеклар сони 📈 рекорд даражада қайд этилди – 159 774 та.

🎊Барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин
#ютуқли_ўйинлар

⚡️Бугун Бухорода ютуқли чек ўйинларининг байрамона тиражи ўтказилади

Яна бир неча соатдан сўнг 🏢 Давлат солиқ қўмитаси 🎁 ютуқли чек ўйинларининг🎊байрамона – олтинчи тиражи бошланади.

Иштирокчиларни
супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 🚘 автомобили;
• 3 та телевизор 🖥;
• 3 та кир ювиш машинаси 💦;
• 3 та кондиционер ❄️;
• 3 та газ плитаси🔥;
• 3 та дазмол 〰️;
• 4 та велосипед 🚲 кутмоқда.

Бу гал ҳам рекорд янгиланди – рўйхатдан ўтказилган чеклар 🧾🧾 сони 159 774 та.

❗️Ютуқли чек ўйинлари VI тиражи бугун, 2020 йил 16 декабрь 17:00 да 🗓 "Менинг юртим" (MY5) телеканали ҳамда ДСҚ Facebook саҳифасида 📡 тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

💥 Бахтли лаҳзаларни биз билан баҳам кўринг, омад сизга ёр бўлсин!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ютуқли ўйинларнинг VI тиражи ғолиблари Бухорода аниқланди. Улар орасида фарғоналиклар ҳам бор

16 декабрь куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг 2020 йилдаги якунловчи олтинчи тиражи шарқнинг қадимий ва ноёб дурдонаси – Бухородан жонли эфирга узатилди.

Қувонарлиси, ушбу тиражда 2 нафар фарғоналикларга ҳам омад кулиб боқди. Уларнинг бири Фарғона шаҳрида амалга оширилган 20 минг сўмлик харид учун олинган касса чеки эвазига кондиционер, иккинчи совриндор эса Қўштепа туманида 13 минг сўмлик касса чекини рўйхатдан ўтказиб, велосипед ютиб олиш бахтига муяссар бўлди.

Совриндорлар сафидан Бухоро, Самарқанд, Андижон, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда пойтахтлик истеъмолчилар ўрин олдилар.

Супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 автомобили
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи юртдошимизга насиб этди.

Байрамона тиражда аввалгисидаги каби республикамизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар иштирок этди. Рўйхатдан ўтказилган чеклар сони бўйича янги рекорд қайд этилди – 159 774 та.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади

📌Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди.

🔹Қарор билан қабул қилинган Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби белгиланган👉

мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
айланмадан олинадиган солиқ.

🔹Низом СКнинг 100 ва 101-моддаларига мувофиқ қабул қилинган ва унда қуйидагилар назарда тутилган:

👉 солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини бериш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни тўлашга имкон бермаса, бироқ кўрсатилган солиқ тўловчида бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар (СК 100-м.) мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор манфаатдор шахсдан ариза олинган кундан эътиборан 30 кун мобайнида қабул қилинади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш бўйича ваколатли органлар – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари.
#савол_жавоб

Арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури асосида қурилган уйлардан ипотека кредити асосида сотиб олинган квартиралар мол-мулк солиғидан озодми?

2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон 🏢кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш 📄дастурига асосан қурилган кўп квартирали уйлардан 2020 йил 1 июлга қадар «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака банк» АТБ томонидан берилган ипотека кредити асосида квартира сотиб олинган бўлса, ушбу квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар) ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мол-мулк солиғидан озод қилинади.
#Онлайн_НКМ
#солиқ_ҳисоботлари

🔴 Якка тартибдаги тадбиркорман. Онлайн-НКМни харид қилдим, харажатлар учун имтиёздан қандай фойдалансам бўлади

🔵 Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйганида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилган (ПФ-5813)

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланади ва ойига 750 минг сўм қатъий белгиланган солиқ тўлайди.
📇 Тадбиркор онлайн-НКМни рўйхатга қўйиб фойдаланишни бошлаган ойдан бошлаб имтиёз миқдоридаги сумма (2,230 минг сўм) дан фойдаланиб бўлгунга қадар ҳисобланган солиқ суммасидан камайтириши мумкин.

👉 Фойда солиғидан имтиёз
👉 Айланмадан олинадиган солиқдан имтиёз
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️ Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2020 йил 21 декабрь

ноябрь ойи учун:

ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);

💰 агар ноябрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);

🌋 ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3 ва 4-қисмлари);

🚰 солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);

💰
норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми).

IV чорак учун:

🚰 солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми).
——————————————
#налоговая_отчетность

🗓 Напоминаем ❗️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день. В связи с этим 21 декабря 2020 года последний день

за ноябрь:

представления отчетности и уплаты по НДС
(части первая и вторая статьи 273 Налогового кодекса);

🌋 представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами
(части 3 и 4 статьи 454 Налогового кодекса);

🚰 уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более 200-кратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть третья статьи 448 Налогового кодекса);

💰представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога на прибыль с доходов нерезидентов
(часть первая статьи 355 Налогового кодекса)

💰 представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в октябре были начислены дивиденды и проценты
(часть пятая статьи 345 Налогового кодекса).

за IV квартал:

🚰 последний день уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами, не являющимися плательщиками налога с оборота, у которых сумма налога за налоговый период составляет менее 200-кратного размера базовой расчетной величины, а также плательщиками налога с оборота и индивидуальными предпринимателями в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть третья статьи 448 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Қувада туманидаги мактабга 15 та компьютер жамланмаси топширилди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан Қува тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган 58-умумий ўрта таълим мактабига вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 15 та компьютер жамланмаси ва 1 та принтер етказиб берилди.

Айни пайтда ушбу мактабда 616 нафар ўқувчи таълим олмоқда, – дейди мактаб директори А.Атаханов. – Мактабимизнинг моддий-техник баъзаси бугунги кун талабларига жавоб бермас эди. Албатта, етказиб берилган компьютерлар мактаб ўқувчиларининг замонавий билимларни эгаллашларига хизмат қилади. Бунинг учун вилоятимиз сектор раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўйлайманки, яратиб берилаётгнан бугунги имкониятлардан тўғри фойдаланадиган ўқувчиларимиздан келажакда етук кадрлар етишиб чиқади ва улар Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшадилар.
#савол_жавоб #солиқчи_кўмакчи

🔴 Сартарошлик билан шуғулланаман. 2-гуруҳ ногирони бўлганлигим сабабли имтиёз билан солиқ тўлар эдим, аммо солиқ инспектори октябрдан ўзгартириш киритилди деди. Энди қанча солиқ тўлайман

🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ойига фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, яъни 2020 йил учун 111,5 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлайди (ЎРҚ-589-сон Қонуни).

👉 Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 408-моддасида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, яъни 2020 йил учун 111,5 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ ҳам тўлаши белгиланган.

❗️Пандемия даврида якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилганлиги (ПФ-5969) сабабли, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача ижтимоий солиқни 111,5 минг ўрнига 55,7 минг сўм тўлаб, имтиёздан фойдаланилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#биласизми?

Қишлоқ туманларида (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган:

сартарошхона хизматлари;
якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматлари;
пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш;
жамоат ҳаммомларини ташкил этиш.