Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Фарғоналик солиқчилар “Спорт кунлари”да фаол иштирок этмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳафтада икки марта “Спорт кунлари” ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам бошқарма ходимларининг аксарияти жамоаларга бўлинган ҳолда футбол ўйнашни афзал билган бўлсалар, айримлари спорт залида тош кўтариш, югуриш каби турли жисмоний машқлар билан шуғулландилар. Айтиш мумкинки, бундай спорт ўйинлари ходимлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш билан бирга, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлишига хизмат қилади.
4-сектор раҳбари Тошлоқ туманида ташкил этилаётган кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими ташаббуси билан Тошлоқ тумани Қанжирға МФЙ ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мазкур ҳудудда 4 та сектор ҳамкорлигида тадбиркорларни жалб этиб, амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Унда сектор рахбарлари кичик саноат зонасида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга тушурилиши, уларда яратиладиган иш ўринлари ҳамда давлат бюджетига қўшимча солиқ тушумлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 15 декабрь

2020 йил учун:

🚿 қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 447-моддаси учинчи қисми);

ноябрь ойи учун:

🧑🏻🏭👩🏻🏫ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

🧔🏼👵🏻 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Адлия вазирлиги рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);
💥Янги йилни янги автомобил билан кутиб олинг!

🇺🇿 ДСҚ ютуқли чек ўйинлари VI тиражида Супер ютуқ 🚘 Chevrolet Nexia 3 кимга насиб этади

📺Бу 2020 йил 16 декабрь куни 17:00 да 🗓 "Менинг юртим" (MY5) телеканали ҳамда ДСҚ Facebook саҳифасида 📡 тўғридан-тўғри эфирда аниқланади.

🎉Ютуқли чек ўйинлари VI тиражи бетакрор ва мафтункор – 🕌 Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу галги тираж учун рўйхатдан ўтказилган чеклар сони 📈 рекорд даражада қайд этилди – 159 774 та.

🎊Барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин
#ютуқли_ўйинлар

⚡️Бугун Бухорода ютуқли чек ўйинларининг байрамона тиражи ўтказилади

Яна бир неча соатдан сўнг 🏢 Давлат солиқ қўмитаси 🎁 ютуқли чек ўйинларининг🎊байрамона – олтинчи тиражи бошланади.

Иштирокчиларни
супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 🚘 автомобили;
• 3 та телевизор 🖥;
• 3 та кир ювиш машинаси 💦;
• 3 та кондиционер ❄️;
• 3 та газ плитаси🔥;
• 3 та дазмол 〰️;
• 4 та велосипед 🚲 кутмоқда.

Бу гал ҳам рекорд янгиланди – рўйхатдан ўтказилган чеклар 🧾🧾 сони 159 774 та.

❗️Ютуқли чек ўйинлари VI тиражи бугун, 2020 йил 16 декабрь 17:00 да 🗓 "Менинг юртим" (MY5) телеканали ҳамда ДСҚ Facebook саҳифасида 📡 тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

💥 Бахтли лаҳзаларни биз билан баҳам кўринг, омад сизга ёр бўлсин!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ютуқли ўйинларнинг VI тиражи ғолиблари Бухорода аниқланди. Улар орасида фарғоналиклар ҳам бор

16 декабрь куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг 2020 йилдаги якунловчи олтинчи тиражи шарқнинг қадимий ва ноёб дурдонаси – Бухородан жонли эфирга узатилди.

Қувонарлиси, ушбу тиражда 2 нафар фарғоналикларга ҳам омад кулиб боқди. Уларнинг бири Фарғона шаҳрида амалга оширилган 20 минг сўмлик харид учун олинган касса чеки эвазига кондиционер, иккинчи совриндор эса Қўштепа туманида 13 минг сўмлик касса чекини рўйхатдан ўтказиб, велосипед ютиб олиш бахтига муяссар бўлди.

Совриндорлар сафидан Бухоро, Самарқанд, Андижон, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда пойтахтлик истеъмолчилар ўрин олдилар.

Супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 автомобили
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи юртдошимизга насиб этди.

Байрамона тиражда аввалгисидаги каби республикамизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар иштирок этди. Рўйхатдан ўтказилган чеклар сони бўйича янги рекорд қайд этилди – 159 774 та.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади

📌Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди.

🔹Қарор билан қабул қилинган Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби белгиланган👉

мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
айланмадан олинадиган солиқ.

🔹Низом СКнинг 100 ва 101-моддаларига мувофиқ қабул қилинган ва унда қуйидагилар назарда тутилган:

👉 солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини бериш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни тўлашга имкон бермаса, бироқ кўрсатилган солиқ тўловчида бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар (СК 100-м.) мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор манфаатдор шахсдан ариза олинган кундан эътиборан 30 кун мобайнида қабул қилинади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш бўйича ваколатли органлар – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари.
#савол_жавоб

Арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури асосида қурилган уйлардан ипотека кредити асосида сотиб олинган квартиралар мол-мулк солиғидан озодми?

2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон 🏢кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш 📄дастурига асосан қурилган кўп квартирали уйлардан 2020 йил 1 июлга қадар «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака банк» АТБ томонидан берилган ипотека кредити асосида квартира сотиб олинган бўлса, ушбу квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар) ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мол-мулк солиғидан озод қилинади.
#Онлайн_НКМ
#солиқ_ҳисоботлари

🔴 Якка тартибдаги тадбиркорман. Онлайн-НКМни харид қилдим, харажатлар учун имтиёздан қандай фойдалансам бўлади

🔵 Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйганида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилган (ПФ-5813)

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланади ва ойига 750 минг сўм қатъий белгиланган солиқ тўлайди.
📇 Тадбиркор онлайн-НКМни рўйхатга қўйиб фойдаланишни бошлаган ойдан бошлаб имтиёз миқдоридаги сумма (2,230 минг сўм) дан фойдаланиб бўлгунга қадар ҳисобланган солиқ суммасидан камайтириши мумкин.

👉 Фойда солиғидан имтиёз
👉 Айланмадан олинадиган солиқдан имтиёз