#биласизми
⚡ Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши ❌ умидсиз, деб эътироф этилади:
👨🏻🧑🏻 жисмоний шахсларда:
👉 якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;
👉 жисмоний шахс вафот этганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтганда, унинг солиқ қарзи узилмай қолганда;
👉 вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда.
🏢 Юридик шахсларда:
👉 юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзи (Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда) узилмай қолганда;
👉 солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори чиққанда;
👉 чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.
⚙ Солиқ органи қарори билан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганлиги сабабли ҳисобидан чиқарилган солиқ қарзи чет эл юридик шахси қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолиятини тиклаганда унинг солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.
‼ Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўловларга йўл қўйилмайди.
✔ Шунингдек, жисмоний шахснинг умидсиз, деб топилган ёки ундируви меросхўрга қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар ҳам ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.

#савол_беринг_жавоб_берамиз
🔴 Корхонамизнинг асосий фаолияти қурилиш-монтаж ишларини бажариш. Корхонамизга ер участкаси ажратилган бўлиб, унда кўп квартирали уй барпо этилади. Бу уйдаги квартиралар сотилади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўланадими❓
🔵 Ҳа, тўланади. 🏗 Ер участкасида қурилиш ташкилоти хўжалик фаолиятини юритади, сабаби ер участкасидан фойдаланиш фойда 💰 олиш билан боғлиқ.
✔️Шу боис унга қурилиш даврида ҳам, уй-жойни фойдаланишга топширишнинг давлат қабулидан кейин ҳам солиқ солинади.
🏢Қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйдаги барча бинолар сотилган ва кадастр ҳужжатлари янги мулкдорларга қайта расмийлаштирилгандан кейин, мазкур қурилиш ташкилотида ушбу бинолар эгаллаган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди.
❗️Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
(Солиқ кодекси 427-моддаси 2-қисми).

Қувада 4-сектор томонидан эҳтиёжманд оилага 2 хонали уй қуриб берилмоқда
Қува тумани Тошкент МФЙ Мурувват кўчасида яшовчи Қодировлар оиласи 4-сектор томонидан ўрганилганда оилада 3 нафар ака-ука яшаши, кичик ўғилни уйлантириш учун янги уй олиш зарурати борлиги, лекин кунлик даромади рўзғордан ортмайдиган “темир дафтар”га киритилган ушбу оиланинг имконияти йўқлиги маълум бўлди. Шундан сўнг ҳомийлар кўмаги билан сектор томонидан 2 хонали уй қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди.
Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq

Сектор ёрдами билан “темир дафтар”даги фуқаро гулчиликни йўлга қўймоқда
Қува тумани Тахтакўприк кўчасида яшовчи Ҳолматова Ҳамзахон кўп йиллардан буён ёлғиз аёл боши билан 2 фарзанди ўзи тарбиялайди, муқим даромадга эга эмас. Шу боис, унинг оиласи ҳам “темир дафтар”га киритилган эди. Пандемия бошлангандан буён 4-сектор томонидан бир неча марта оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
Асосий мақсад – оилани доимий даромад билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўлгани боис, сектор вакиллари Ҳ.Ҳолматова билан учрашиб, унга 2 сотихли иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратиб берилишида ёрдам кўрсатдилар. Гулчиликка қизиқадиган Ҳ.Ҳолматова ўзининг иссиқхонасида ноёб гулларни етиштиришни ва бу орқали доимий даромадга эга бўлишни мақсад қилган. Яқин кунларда иссиқхона тўлиқ битказилади.

Тадбиркорликни бошлаган қувалик “темир дафтар”дан чиқарилди
Қува тумани марказида жойлашган Ёрқин кўчасида яшовчи Ўткир Юнусовнинг оиласи дастлаб “темир дафтар”га киритилган эди. Боиси, уч нафар фарзанднинг отаси доимий даромадга эга эмас, пандемия даврида моддий қийинчиликларга учраганди. 4-сектор ҳудудидаги аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Ў.Юнусов илтимосига кўра, унга чорвачилик қилиш учун банкдан 25 миллион сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатилди. Натижада, у 12 та қўй сотиб олиб, чорвачиликни бошлаб юборди.
Шунингдек, Ў.Юнусов уйи катта серқатнов йўл юзида жойлашганлиги боис, фойдаланилмай бўш ётган бир қисмида нонвойлик қилиш учун тадбиркор жалб этилди. Натижада, Ў.Юнусов ойлик ижара тўловидан доимий даромад оладиган бўлди. Шунингдек, уйнинг яна бир қисмида ҳомийлар ёрдами билан автомобилларни ювиш шохобчаси қурила бошлади. Ў.Юнусовнинг айтишича, шохобча ишга тушгач, машиналарга ўзи хизмат кўрсатишни ният қилган.

#Биласизми?
❗Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉
✅ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
✅ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
✅ ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;
✅ боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;
✅ Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;
✅ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Telegram
Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Харид чекини бермаслик 5 миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади
Сиз дорихоналар🏥, АЁҚШ⛽, тамаки🚬 ва алкоголь маҳсулотлари🍷савдо нуқталари ҳамда йирик савдо тармоқларида🏬 QR кодли чеклар берилиши шартлигини биласизми? Бунда тўлов қандай шаклда амалга оширилишининг фарқи йўқ.
Aмалдаги қонунчиликка кўра, юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари жорий йилнинг 1 январидан бошлаб онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланиши ва QR кодли чекларни бериши шарт.
❗Aммо баъзи кассирлар офлайн терминаллардан фойдаланишни давом эттирмоқдалар ва истеъмолчиларга оддий чекларни бермоқда. Бундай чекларда қонунийлаштирилган маълумотлар йўқ: товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси (ҚҚС тўловчиси бўлганда), шунингдек QR-код ва фискал белги.
Дорихона, ёқилғи қуйиш шохобчаси ёки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш пункти томонидан бундай ҳаракатлар содир этилиши солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланади.
Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли фармонига кўра, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
❗Агар истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилса, қонунбузарга 5 млн. сўмдан 20 млн. сўмгача жарима қўлланилади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).
☝Харид чеки бермаслик ҳолатига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасига “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаат қилинг👉👉👉
✅Soliq мобил иловасида “Soliq hamkori” бўлими;
✅my.soliq.uz (https://my.soliq.uz) – давлат солиқ хизматлари портали;
✅@soliq_hamkor_bot – телеграм-боти.
Шунингдек, мурожаатлар “ишонч телефони” (☎ 71-244-98-98) ёки call-маркази (📞1198) орқали ҳам қабул қилинади.

Бешариқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган Булоқбоши МФЙ ички йўлларининг 600 метрига сектор ташаббуси билан асфальт ётқизилди.
ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ БЎЛАМИЗ
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди. Чуқур таҳлиллар асосида тадбиркорлик ривожи ҳолати бўйича ҳудудлар “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилди. Бу борада Қўштепа тумани “қониқарсиз” ҳудудлар қаторига киритилди.
Биз Президентимиз томонидан билдирилган эътирозлардан хулоса чиқариб, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида фаолиятимизни ташкил этамиз.
Туманимиздаги ҳар бир тадбиркорлик субъектига шахсан бориб, улар билан учрашиб, суҳбатлашаман, муаммоларини ўрганаман. Мавжуд муаммоларни ваколатим доирасида ҳал этишга ҳаракат қиламан.
Ҳудудимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини инобатга олиб, янги инновациялар асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўямиз.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бизни тадбикор боқади. Биз уларга қанча шароит яратсак, халқимизнинг турмуш тарзи шунчалик юксалиб бораверади.
Мен, бу борада йўл қўйган камчиликларим учун Муҳтарам юртбошимиздан, халқимиздан узр сўрайман. Келгусида бу камчиликларни такрорламасликка ваъда бераман.
Алижон Холбоев,
Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси
бошлиғининг биринчи ўринбосари

КАЛЕНДАРЬ 2020 октябрь.doc
96.5 KB
#солиқ_тўловчи_календарь
#календарь_налогоплательщика
🗓Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2020 йил октябрь ойи учун календари.
——————————————
🗓Календарь налогоплательщика – юридического лица на октябрь 2020 года.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Фарғона вилояти мисолида
✅Солиқ кодексининг 437-моддасига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 1 кв.м учун ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб мутлақ миқдорларда белгиланади.
Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.
2020 йил 1 январдан якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган ерлар учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғининг ставкалари 1 кв.метр учун Фарғона ва Қўқон шаҳарларида👉 213 сўм; Марғилон ва Қувасой шаҳарларида👉 146,4 сўм ҳамда вилоятимиздаги туман марказлари ҳисобланган посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида👉 125,7 сўм этиб белгиланган. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун ундириладиган ер солиғи миқдори вилоятимиздаги аҳоли пунктларида деҳқон хўжалигини юритишга берилган ерлар учун 1 сотих учун 8487,7 сўмни ташкил қилади.
Демак, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи жисмоний шахс 1 сотих ер учун👉 21 минг 300 сўм, Марғилон шаҳрида👉 14 минг 640 сўм, Қува тумани марказида эса 👉12 минг 570 сўм миқдорида ер солиғи тўлайди.

Фурқат туманида ўтказилган сайёр қабулдан сўнг мурожаатчи чорвачиликни йўлга қўйди
Жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси, 4-сектор раҳбарияти томонидан аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Фурқат туманида сайёр қабул ўтказилган эди.
Қабулда Ғунча МФЙда яшовчи Қорабев Қосимжон иштирок этиб, хонадонида чорвачиликни бошламоқчи эканлиги, лекин моддий томондан қийналаётганлигини баён қилганди. Сайёр қабулда масъуллар томонидан фуқарога қўй олиш учун имтиёзли кредит берилиши вада қилинганди.
Бугун Қ.Қорабоевнинг қувончи чексиз, унинг мурожаати ижобий якун топди: 3 йил муддатга 15 миллион сўм миқдорида кредит олди ҳамда анчадан режалаштириб юрган чорвачиликни бошлаб юборди.