Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.8K photos
528 videos
42 files
2.46K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: узбекско-корейское совместное предприятие в Ферганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ

⚡️Ўрнатилган онлайн НКМларнинг 40 фоиздан кўпроғи ишлатилмаяпти

✔️Касса чекини тақдим этиш – бу тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлигини билдиради.

Aйни пайтда мамлакат бўйлаб қарийб 34 мингта онлайн НКМ ва виртуал касса ўрнатилган.

Бироқ, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб жараёнида уларнинг 14 128 тасидан фойдаланилмаяпти.

————————————————————————

⚡️Более 40% от установленных онлайн-ККМ не используются

Выдача кассового чека – это один из показателей законной предпринимательской деятельности.

✔️ В настоящее время в торговых точках по всей стране установлено почти 34 тысячи онлайн-ККМ и виртуальных касс.

Однако 14 128 из них не используются при расчетах с потребителями.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
1 июлдан жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари солиққа тортилмаслиги ростми?

Ҳа, Президент Фармонига асосан, жорий йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида даромад солиғини ҳисоблаш автоматик равишда тўхтатилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар солиқ органларига ташриф буюришлари шарт эмас.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️2020 йил 5 август

🏦 банклар томонидан ЎзРнинг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни

(Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми)

👩‍🌾 июль ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни

(Солиқ кодексининг 390-моддаси 2-қисми, ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сонли қарори 1-банди, 06.10. 2005 йил АВ рўйхат рақами 1515 Низоми 7-банди)

🏢 Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни

(АВ рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 12-банди)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига асосан, 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Каналга уланиш учун 👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
📢📢📢 Эълон!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни 👒🎒👡🧦 реклама қилишни истайсизми?

©Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” телеграм канали сизга шундай имконият тақдим этади.

📌Энг асосийси, Сиз ўз рекламаларингизни каналга БЕПУЛ жойлаштиришингиз мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

99-521-71-15;
97-337-43-33

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
Фарғонада ўзини ўзи банд қилиш орқали
даромад олаётганлар сони 20 мингга яқинлашди

🔹Аввал хабар қилинганидек, ўзини ўзи иш билан таъминлашни хоҳловчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” тартиби жорий этилди.

🔹Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, чорва молларини ўтлатиш, калитлар тайёрлаш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари каби 67 хил фаолият турлари билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта бошладилар.

🔹2020 йил 4 август ҳолатига Фарғона вилоятида ўзини ўзи банд қилганларнинг умумий сони яшаш манзили бўйича 19 минг 453 нафарни ташкил этмоқда. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар миқёсида оладиган бўлсак, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Учкўприк тумани ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

🔹Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, рўйхатдан ўтганларнинг энг кўпи сартарошлик, маникюр, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш каби маиший хизматларга тўғри келмоқда. 35 кун ичида бундай фаолият турлари билан шуғулланувчи
5 минг 415 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган.

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ органларига ташриф буюрмасдан рўйхатдан ўтишнинг соддалаштирилган тартиби татбиқ этилган бўлиб, бунинг учун, SOLIQ мобил иловасини юклаб, “Ўзини ўзи банд қилиш” бўлимидан фойдаланишнинг ўзи кифоя. Масофадан туриб рўйхатдан ўтиш имконияти Давлат солиқ қўмитасининг солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz да ҳам мавжуд.

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#савол_жавоб

Ажратилган грант маблағлари солиққа тортиладими?

(Бувайда туманида яшовчи фуқародан келиб тушган савол)

📌Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
304-моддаси 9-бандига мувофиқ, олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва мақсадли тушумлар солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар таркибига киритилган, яъни солиққа тортилмайди. Лекин, ушбу имтиёзлар Солиқ кодексининг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилсагина татбиқ этилади.

Солиқ кодексининг 48-моддасига асосан, солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда бериладиган қуйидаги мол-мулк грант деб эътироф этилади:

давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ёки чет эл ҳукумат ташкилотлари ёхуд ноҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига берилган мол-мулк;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига берилган мол-мулк.


Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#бепул_реклама

Сизга #ПлитыПерекрытия??
Сизга #ЖелезобетонныеОпоры, зарурми??

Қаердан транспорт воситаларини топишни билмаяпсизми??

Унда бизнинг "Rivoj-98" қурилиш корхонамиз сизга бу борада катта ёрдами тегади диган умиддамиз!!

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона тумани Юқори Водил МФЙ, Нурафшон кўчаси 51-уй

Ҳозироқ телефон қилинг:
📞+998 99 321 50 70
📞+998 99 393 39 40

📩@abulqosim_98

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ

⚙️🛒 Онлайн назорат касса машиналари ва виртуал кассалар ўрнатиш жараёни кенг кўламда давом этмоқда.

📈Aйни пайтда мамлакат бўйлаб қарийб 34 мингта онлайн НКМ ва виртуал касса ўрнатилган.
#савол_жавоб

Ипотека кредити 🏢олганман, ойлик иш ҳақимдан кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи қандай тартибда татбиқ этилади?

Фарғона туманида яшовчи фуқародан келиб тушган савол

📌Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан, солиқ тўловчиларнинг олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 1⃣5⃣миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари хисобланиши, мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда татбиқ этилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, агар уй-жойингизнинг🏢қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда кредит шартномасида кредит тўловлари учун бюджетдан субсидия ажратилиши назарда тутилган бўлса (ушбу шартлар тўлиқ бажарилмаса имтиёз татбиқ этилмайди), ойлик иш ҳақингизнинг 1⃣5⃣миллион сўмгача кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи татбиқ этилади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
Фарғона вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ўрнатилган

🔵2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтган бўлса, 2020 йил 1 августдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари ҳам онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўта бошладилар.

🔵 Aйни пайтда Фарғона вилоятида юқоридаги каби савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал касса ўрнатилган.

– Дорихонамизда 2020 йил бошидан буён онлайн назорат касса машинасидан фойдаланиб келамиз, – дейди Фарғона шаҳрида жойлашган “Мерос Фарм” МЧЖга қарашли дорихона фармацевти Раънохон Рамазонова. – Бизга ушбу қурилманинг қулайлик томони шунда бўлдики, иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олмаяпмиз. Шунингдек, ҳар бир чекда харид қилинган маҳсулотлар рўйхати тўлалигича чиқарилади. Бу биз учун ҳам харидор учун ҳам жуда қулай.

🔵 Фармацевт билан суҳбатимиз давомида пандемия даврида дори-дармон воситаларинининг нарх-навоси қандайлиги билан ҳам қизиқдик. Унинг таъкидлашича, дориларнинг нархлари пандемия бошланишидан аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай сотилмоқда, асоссиз оширилаётгани йўқ. Ушбу фикрларни шаҳар марказидаги дорихонадан зарур дори воситаларини харид қилиб чиқаётган Гўзал Халиқова ҳам тасдиқлади.

– Мен бу ердаги дорихоналардан турли сабабларга кўра оиламиз учун зарур бўлган дори воситаларини тез-тез харид қилиб тураман. Нархлар ҳам барқарор, асоссиз кескин кўтарилиш ҳолатлари йўқ, 3-4 ой олдин қанчага олган бўлсам, ҳозир ҳам шунчага олиб чиқяпман, – дейди Гўзал Халиқова.

👉Айни пайтда Фарғона вилоятида 1132 та дорихона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирига давлат солиқ идораларидан 179 нафар ходим бириктирилган бўлиб, талаб юқори бўлган дори воситаларинининг нарх-навоси асоссиз оширилмаслиги юзасидан масъул ташкилотлар билан мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида дорихоналарда мавжуд бўлиши шарт бўлган дори-дармон воситалари заҳираси яратилганлиги назоратга олинган.

👉 Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, юқорида мисол келтирилган каби аксарият тадбиркорларимиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни ўрнатиб, мунтазам равишда фойдаланиб, қонуний фаолият юритмоқдалар. Лекин онлайн техника ўрнатилганига қарамай айрим тадбиркорлик субъектлари амалдаги қонунларга бўйсунмасдан, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса тизимидан фойдаланмаяпти.

Мазкур ҳолатлар юзасидан давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларига зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиш билан чекланмай, улардан мунтазам равишда фойдаланишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўтказилиши ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш, нақд пул маблағларини ҳуфиёна айланишини қисқартириш орқали бюджетга даромадларига қўшимча манбаларни жалб этишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш тизимига ўтган савдо шохобчаларидан маҳсулот харид қилинганда QR кодли чек берилиши шарт. Бунда истеъмолчи тўловни нақд пул ёки пластик карта билан амалга оширгани муҳим эмас. Чек бериш ҳолатларининг рад этилишига гувоҳ бўлсангиз, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг 73-241-70-61 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Чек беришни рад этиш, тўлов терминалисиз ёки касса аппаратисиз савдо қилиш, Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ, беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Сўх туманида яшовчи фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар берилади

Шавкат Мирзиёев «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

👉 жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилансин;
алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин.

👉 Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади;

👉 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори
100 фоиз ўрнатилади;

👉 Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлайди;

👉 Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этади;

👉 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади;

👉 Сўх туманидаги иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисми Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинади.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️2020 йил 10 август

июль ойи учун:

🍸🍷акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, СКнинг 293-моддаси биринчи қисми);

август ойи учун:

🏢айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми).

———————————————————

🗓 Напоминаем ‼️ 10 августа 2020 года последний день

за июль:

🍸🍷 представления расчета и уплаты акцизного налога (часть первая статьи 292 Налогового кодекса, часть первая статьи 293 Налогового кодека);

за август:

🏢уплаты авансовых платежей налогоплательщиками, не являющимися плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере 1/12 части годовой суммы налога (часть шестая статьи 417 Налогового кодекса);

🏞 уплаты налогоплательщиками, не относящимися к плательщикам налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/12 части годовой суммы налога (часть первая статьи 432 Налогового кодекса).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3 минг 500 дан ортиқ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ўрнатилган
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Блиц_интервью

👥Жамоатчилик фикри

📢 САВОЛ: Нима учун одамлар солиқдан қочади, яширин иқтисодиётга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
📢📢📢 Эълон!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни 👒🎒👡🧦 реклама қилишни истайсизми?

©Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” телеграм канали сизга шундай имконият тақдим этади.

📌Энг асосийси, Сиз ўз рекламаларингизни каналга БЕПУЛ жойлаштиришингиз мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

99-521-71-15;
97-337-43-33

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ

⚡️Чек олишни одат эмас, маданиятга айлантиринг❗️

🗓 Йил бошидан буён тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган 36,6 мингга яқин онлайн назорат техникаси рўйхатга олинган.

🧏‍♀️ Эътибор беринг, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказига бугунги кунгача 22 650 та смарт кассаларда 14 млн. дан ортиқ чек чоп этилгани тўғрисида маълумотлар келиб тушди.

⚖️Бу, содда қилиб айтганда, сотувчи ва харидор ўз ҳуқуқ-мажбуриятларини шунча маротаба тўғри бажарди дегани.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/chek-olishni-odat-emas-madaniyatga-aylantiring


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
Сўх туманида якка тартибдаги тадбиркор👱🏻 сифатида озиқ-овқат товарлари чакана сотиш фаолият билан шуғулланаман, 2020 йил бошидан буён ҳар ойда 200 минг сўм миқдорда даромад солиғи тўлаб келаётгандим. Яқинда сўхликларга солиқ имтиёзлари берилди, деб эшитдим. Берилган имтиёзлардан фойдаланишим мумкинми?

Сўх туманида яшовчи фуқародан келган савол

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
8-августдаги 2020-2021 йилларда “Фарғона вилояти Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сон Қарорида, жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар Сўх туманида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 5⃣0⃣ фоизини ташкил этиши белгиланди.

Яъни, сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 200 минг сўм ўрнига 100 минг сўм миқдорида тўловни амалга оширасиз.