Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#ер_солиғи

📌Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир:

деҳқон хўжалигини🌽🍅 юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

якка тартибда уй-жой қурилиши🏡 учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги🍇ва полизчилигини🍉 юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

хизмат юзасидан👮 берилган чек ерлар;

мерос бўйича📃, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган📝 ер участкалари;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари🏦.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари🏢 солиқ солиш объекти бўлмайди. (Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно).
#ер_солиғи_мерос

📌Ер солиғи бўйича мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари меросхўрлардан ундирилади

Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, уй-жой🏠, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар🏯 мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда 👉меросхўрлардан ундирилади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк_солиғи #ер_солиғи
#налог_на_имущество #земельный_налог

15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

Сиз хизмат сафаридамисиз, ёки тиғиз иш режимингиз солиқларни ўз вақтида тўлашга имкон бермаяптими?
☑️Бунинг ечими бор!

👨🏻‍💼👩‍⚕️Ҳурматли фуқаролар, Soliq мобил иловаси📱ёрдамида хоҳлаган манзил ва исталган пайтда ўз фуқаролик бурчингизни бажаринг!

♻️Буни қандай амалга ошириш борасидаги барча саволларингизга видеодан жавоб олишингиз мумкин.

Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари (Фарғона шаҳри учун)

❗️2021 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг тенг ярмини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

Қўқон шаҳри учун 2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари

2021 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг тенг ярмини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

Марғилон шаҳри учун 2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари

Ер ва мол-мулк солиқларини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
#ер_солиғи #солиқ_имтиёзлари #15_апрель

❗️Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони
унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ёлғиз пенсионерлар.
Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
#савол_жавоб #ер_солиғи

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонига ер солиғи қандай ҳисобланади?

Жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).
#ер_солиғи_ставкалари #15_октябрь

2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари (Фарғона шаҳри учун)

⚡️Солиқ тўловчилар ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини soliq.uz сайтидан осон аниқлаши мумкин.

☝️15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқлари тўлашнинг сўнгги куни.

🔹Жисмоний шахслар ушбу солиқларни Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали ҳам тўлашлари мумкин.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt