Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Ютуқли чек ўйинларида ғолиб бўлган фарғоналик фуқарога соврин топширилди

Жорий йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган ютуқли чек ўйинлари V тиражида фарғоналик истеъмолчилардан бири Мархабо Каримова ҳам қимматбаҳо совринлардан бири кир ювиш машинасини қўлга киритди.

– Мен, аслида, ҳар доим савдо қилганимда харид чекини олишга эътибор бермас эканман, – дейди Мархабо Каримова. – Ноябрь ойининг бошида харид чекини олиб ютуқли ўйинда иштирок этиш мумкинлиги ҳақида интернетда кўриб қолдим ва ўша кундан бошлаб савдо масканларидан чек сўрашни бошладим. Яхши ният қилган эканман, савдо дўконидан ўқув қуроллари сотиб олгандим ва чекни рўйхатдан ўтказгандим. Айнан шу чекка кир ювиш машинаси ютиб олдим. Мен бундан бағоятда хурсандман, ютуқли ўйинларда яна иштирок этяпман, бундан ташқари яқинларим ва танишларим ҳам харид чекини олиб, ўйинда иштирок этишларини тавсия қиляпман.

Ютуқли чек ўйинлари ғолибига соврин Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди

📃Ҳужжат билан ер ва мол-мулкни 🏕 солиққа тортишда баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича замонавий механизм ⚙️жорий этилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Конституция_куни
#сўровнома #опрос

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси🇺🇿🇺🇿 Конституцияси куни

❇️ Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Сиз Бош Қомусимизнинг солиққа оид моддалари билан танишмисиз?

❗️Байрам сўровномасида билимингизни синаб кўринг!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ЭСФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар !

📢 Аввал хабар берганимиздек, (https://t.iss.one/soliqnews/5209) электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️ та янги устун қўшилди:

🧾 маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК)ни киритиш учун;

🧾товар (хизмат)ларнинг штрих кодини киритиш учун.

❗️Ушбу янгилик синов тариқасида жорий этилди ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида 📶 товарлар ҳисобини тўғри юритишга ёрдам беради.

Электрон ҳисобварақ-фактурани тўлдириш жараёнида идентификация кодлари ва штрих кодлардан фойдаланмайдиган субъектларга нисбатан солиқ идоралари томонидан маъмурий чоралар қўлланилмайди.

🛠Техник носозликлар юз берганда 📞ДСҚ call-марказининг 1198 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз ❗️

————————————————

Уважаемые налогоплательщики ❗️

📢 Как мы отмечали ранее (https://t.iss.one/soliqnews/5210), в электронные счета-фактуры добавлено два специальных столбца:

🧾 для ввода идентификационных кодов продукции и услуг (ИКПУ);

🧾 для ввода штрих-кода товаров (услуг).

❗️ Данное нововведение внедряется в экспериментальном порядке и 📶способствует точному учету товаров в системе электронных счетов-фактур.

Налоговые органы не применяют мер административного взыскания в отношении субъектов, не использующих идентификационные коды и штрих-коды в процессе заполнения ЭСФ.

🛠 При возникновении технических ошибок, просим обращаться в 📞 Call-центр по короткому номеру 1198❗️

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Азиз ҳамюртлар, қадрли ҳамкасблар!

Барчамизга маълумки, Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини белгилаб берди.

Бош қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Бугунги улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинч-тотувлик ва файзу барака тилайман!

Шукурулло НИСБАТХОНОВ,
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
4-сектор раҳбари Тошлоқ туманида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида тадбиркорлар билан учрашди

2020 йил давомида Тошлоқ туманида 27,7 гектар ҳудудга эга бўлган 3 та кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

Қанжирға МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонига эга бўлган кичик саноат зоналаридан бирига Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхонов ташриф буюриб, тадбиркорлар билан учрашди ҳамда уларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

Шунингдек, масъул идоралар ҳамкорлигида кичик саноат зонаси ҳудудидан тадбиркорларга ажратилаётган ер майдонлари кўриб чиқилди.

Мисол учун, Қанжирға саноат зонаси ҳудудида “Замин Азия” МЧЖга 2 гектар ер майдони ажратилиб, эритмали дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Айни кунларда ажратилган ҳудудда дов-дарахтлар кесилиб, тозалов ишлари амалга оширилмоқда.
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қлиган шахс сифатида "Soliq" мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқ тўламадим. Энди менга иш стажи ёзиладими?

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#сўровнома #опрос

❇️ Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ҳудудий бошқармалар ходимларидан ҚҚС ҳақидаги Сизни қизиқтирган барча саволларга асосли жавоб оляпсизми?

🔊ДСҚ Сизни қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш) бўйича 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

___________________________________

❇️ Вниманию плательщиков НДС!

Получаете ли Вы обоснованные ответы от сотрудников региональных управлений на все интересующие Вас вопросы об НДС?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный возмещению (возврату) налога на добавленную стоимость.

⚡️Нам важно мнение каждого!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка 👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

🤝Государственная налоговая служба – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 10 декабрь

ноябрь ойи учун:

🍾🚬 акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, Солиқ кодексининг 293-моддаси биринчи қисми);

📃Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми);

декабрь ойи учун:

🏢 айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);

IV чорак учун:

🏬айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси олтинчи қисми).
#савол_жавоб

Тадбиркорлик билан шугулланмоқчиман. Буни бошлашим учун ер участкаси керак бўлмоқда. Айтингчи, ҳозирги кунда қандай қилиб ер участкаси сотиб олишим мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ–5780-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида 💻электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилиши белгиланган.

Шунингдек, ижара асосида ёки давлат мулкларини имтиёзли шартлар билан сотиб олишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, тадбиркорлик мақсадида ер участкасини белгиланган тартибда аукционда иштирок этиш орқали (e-auksion.uz) олишингиз мумкин.
#ютуқли_ўйинлар

🚗 Олтинчи автомобил Бухорода Сизни кутмоқда!

🇺🇿 Бетакрор ва мафтункор, Шарқ гавҳари – Бухоро ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги олтинчи тиражи мезбони.

📺 Олтинчи тираж 🗓 2020 йил 16 декабрь куни Бухородан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🧾 Чекларни рўйхатдан ўтказинг:

📲“SOLIQ” иловасида чек QR-кодини сканер қилинг;
☎️чекнинг 12 хонали фискал белгисини 1077 га SMS тарзида юборинг.

💫 Шошилинг, супер ютуқ 🚘 Chevrolet Nexia 3 Сизни кутмоқда ❗️

👉 Қоидалар ҳақида батафсил

(https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari--shartlar-va-talablar--?fbclid=IwAR1_GY45Xt4_0yh0TXubJu8TYobA0K2WCOzetQ_pVDhgSNeuNf-7rqLzLZY)
Тошлоқдаги янги кичик саноат зонасига 17 гектар ер ажратилди

Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан Тошлоқ туманида яна бир кичик саноат зонаси яратилади. Янги саноат зонасига Қанжирға МФЙ ҳудудидан 17 гектар ер ажратилган бўлиб, айни пайтда давлат солиқ идоралари томонидан истиқболли лойиҳага эга бўлган тадбиркорларни мазкур ҳудудга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача 100 дан ортиқ тадбиркор саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш мақсадида ишчи гуруҳга ўз лойиҳаларини тақдим қилган.

Масалан, нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Фарғона нефть маҳсулотлари” МЧЖга 1 гектар ер ажратилди, шунингдек, вилоят ҳокими ёрдами билан қўшимча 250 м. темир йўл ётқизилмоқда.

Тошлоқ туманидаги 5 та саноат зонаси йилига 400 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 9 млн. АҚШ доллари қийматидаги экспорт амалга оширилиши, ўз навбатида, 2,5 мингта янги иш ўрни яратилиши ҳамда давлат бюджетига қўшимча 5 млрд. сўм солиқлар тушишига сабаб бўлади.
#савол_жавоб

Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими?

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси).

Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Фарғоналик солиқчилар “Спорт кунлари”да фаол иштирок этмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳафтада икки марта “Спорт кунлари” ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам бошқарма ходимларининг аксарияти жамоаларга бўлинган ҳолда футбол ўйнашни афзал билган бўлсалар, айримлари спорт залида тош кўтариш, югуриш каби турли жисмоний машқлар билан шуғулландилар. Айтиш мумкинки, бундай спорт ўйинлари ходимлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш билан бирга, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлишига хизмат қилади.