Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#ҚҚС #ЭҲФ

🔴 Жисмоний шахсларга товарлар накд пулда ёки терминалда сотилганда савдо пуллари ҚҚС ҳисобот шаклининг 5-иловасига қандай киритилади

🔵 Товарлар (хизматлар) назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда, ҳисобот даври, яъни ой якунига кўра жами сотилган маҳсулот суммаси “Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура” ни танлаш орқали контерагентни маълумотларини тўлдирмасдан ҚҚС ҳисоботида шакллантирилади.
__________________

🔴 Как вносится в приложение 5 к отчету по НДС торговая выручка при продаже товаров наличкой и через терминал конечному потребителю - физическим лицам

🔵Общая сумма оборота, реализованных товаров (услуг) через контрольно-кассовые аппараты (платежные терминалы) отображается одной строкой по итогам налогового периода (месяца).
ЭСФ формируется путем выбора пункта «ЭСФ в одностороннем порядке», где не нужно заполнять данные контрагента.

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи қандай қабул қилинади


📈 Солиқ органлари томонидан аввалги 🗓даврлар учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси оширилган ҳолда тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари ⚙️автоматик тарзда қабул қилинади.

📉 Солиқ суммаси камайишга тақдим этилган солиқ ҳисоботлари эса солиқ органлари томонидан аввал 🔍камерал солиқ текширувидан ўтказилиб, қабул қилинишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

📝 Тузатилган ЭҲФ тоифаси хатолар мавжуд бўлган илгари расмийлаштирилган ЭҲФни 🚫бекор қилиш ва унинг ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани 🌀расмийлаштириш имконини беради.

👉 Бунинг учун «тузатувчи» тоифасини танланг, тузатмоқчи бўлган рақам ва сана, хато тўлдирилган ЭҲФнинг 24 элементдан иборат ID -рақамини киритинг.

👩🏻‍💻👨🏻‍💻Янги яратилган ЭҲФ икки томонлама тасдиқлангандан кейин, эски ЭҲФнинг ҳолати ўзгаради ва янги ЭҲФ ҚҚС ҳисоботининг реестрида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқ_ҳисоботлари

⚡️ҚҚС чораклик ҳисоботининг электрон шакли “my.soliq.uz” сайтига жойлаштирилди.

👩🏻‍💻 Ҳисобот шахсий кабинет орқали қуйидаги амалларни бажарган ҳолда:

👉 Солиқ ҳисоботини солиқ давридан тегишли 🗓чоракни танлаш;

👉 ҳисоботдаги 4, 5 ва 6-иловалар солиқ тўловчи танлаган чорак даври🔗 бўйича ⚙️автоматик шаклланади.

👉 «Чораклик» ҚҚСга ўтиш тартиби қандай? https://t.iss.one/soliqnews/3966

👉ҚҚС чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари https://t.iss.one/soliqnews/3922

👉 ҚҚС тўловчиларининг янги ҳуқуқлари https://t.iss.one/soliqnews/4140


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

⚡️ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш – умумий қоидалар

👉 ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш солиқ органининг 📄 тегишли қарори асосида амалга оширилади.
Тезлаштирилган тарзда қоплаш 7 кундан кечиктирмай:
✔️ Йирик солиқ тўловчилар;
✔️ Дипломатик ваколатхоналар;
✔️ Банк кафолатига эга шахслар;
✔️ Экспортчи корхоналарга;
✔️ маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка)
✔️ солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Умумий тартибда:
бошқа корхоналарга 60 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qqs-summasi-ornini-qoplash--umumiy-qoidalar-
#ҚҚС #НДС

♻️ Порядок возмещения НДС в инфографике
#ҚҚС

♻️Қўшилган қиймат солиғини қайтариш (қоплаш) – ДСҚ инфографикасида кўринг

👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligini-qaytarish-qoplash

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган солиқ тўловчилар учун қайта алоқалар 🤖 Telegram-ботини ишга туширмоқда.

📝 Мурожаатлар, шикоятлар, муносабатлар 👉@qqs_qaytarish_bot 'га юборилади.

♻️ Корхона номи, СТИРи ва мурожаатни қабул қилувчи солиқ органини кўрсатишни унутманг.

‼️ Эслатиб ўтамиз, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) янги қоидага кўра, солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси қарори асосида амалга оширилади.

❇️ Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/qqsqaytarishbot

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

🟢 Қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш) янги тартибда амалга оширилмоқда.

🗓 2020 йил 24 август ҳолатига 620,3 млрд. сўмлик 112 та мурожаат (ариза) 📧 қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди📤.

Батафсил ДСҚ инфографикасида👆
https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligini-qoplash-qaytarish-

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

ҚҚСни қоплаш (қайтариш) учун август ойида 440 та ариза келиб тушди

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни икки усулда амалга оширилади:

🔎 7️⃣ кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб)
🔎 6️⃣0⃣ кундан кечиктирмай (умумий тартиб)

Батафсил ДСҚ инфографикасида 👆

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС

❇️Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Уз-Сеганг” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасининг ортиқча ҚҚС суммаси қисқа фурсатларда қайтарилди.

👨🏻‍💼Тадбиркор: Ўз вақтида қайтарилган маблағ фаолиятимизга ижобий таъсир этади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

🔵 Мен якка тартибдаги тадбиркорман, март ойининг бошида тушум 1 млрд. сўмдан ошди. ҚҚСга қачон ўтишим керак

🔴 Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.

Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклига киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Онлайн семинар 🗓 2021 йил 10 июнь (пайшанба) куни ўтказилади.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00 да

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари уларга жавоб беришга, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан билдирилган мулоҳазалар ва муаммоларни тинглашга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы отчетности по налогу на добавленную стоимость, с учетом внесенных изменений».

🔹Онлайн-семинар состоится (в четверг)🗓10 июня 2021 года.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Начало 🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб #ҚҚС

🔹Корхона балансидаги баланс қиймати 255 млн. сўм бўлган квартира 100 млн. сўмга сотилса, ҚҚС қайси суммадан тўланади

Бу ҳолатда, солиқ базаси 100 млн.сўм ҳисобланади. Бунда, агар 100 млн.сўм бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-модда).

Мисол учун: Корхона баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирасини 100 млн.сўмга шартнома асосида сотди. Бунда агар ушбу квартиранинг бозор нархи 200 млн.сўмни ташкил этса, солиқ солиш мақсадида солиқ базаси 200 млн.сўм ҳисобланади.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt