Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Barcha ichki ishlar xodimlarini bugungi kasb bayrami bilan samimiy tabriklaymiz!

Halol mehnatingiz bilan yurtimiz tinchligini ta'minlashda, xalqimizga xizmat qilishda aslo charchamang!

Farg'ona viloyati davlat soliq boshqarmasi
#биласизми?

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатилган, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно.
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Бизнинг маҳалламиздаги кичик савдо дўконида онлайн НКМ ўрнатилган. Аммо савдо қилганимда чек бермади. Мен онлайн касса чекини сўраганимда, сотувчи қонун бўйича биз ҳали онлайн касса тизимига ўтмаганмиз, шунинг учун онлайн касса чекини беришга мажбур эмасмиз деб жавоб берди. Сотувчининг бу жавоби тўғрими

🔵 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтган тадбиркорлик субъектлари ушбу қурилмалардан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган харид чекини харидорларга беришлари шарт.

🧾 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган харид чекида :

✔️ товарлар номи;
✔️миқдори;
✔️қиймати (нархи);
✔️суммаси;
✔️ҚҚС тўловчиси бўлганда ҚҚС ставкаси ва суммаси;
✔️ шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

‼️Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт .

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркрорлик субъектлари томонидан фискал хотирали НКМлар тегишли ДСИлардан рўйхатдан чиқарилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартибининг қулайликлари бўйича Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида ўтказилган тадбирнинг қисқача тафсилотлари

"Фарғона ТВ" янги лойиҳаси "2 дақиқа" янгиликлар дастурида
ҚҚС ортиқча суммасини қоплашнинг янги тартиби
фарғоналик тадбиркорларга маъқул келмоқда


Бугун Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси мажлислар залида “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартибининг қулайликлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда вилоятдаги фаол ҚҚС тўловчилари ҳамда бошқарманинг малакали мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари соддалаштирилганлиги тушунтирилди.

Тадбирда қайд этилганидек, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, аризалар 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилмоқда.

ҚҚСни қоплаш (қайтариш) бўйича жорий этилган янги тартиб тадбиркорларга қулай эканлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.

– ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш бўйича жорий этилган тартиб, биз тадбиркорлар учун айни муддао бўлмоқда, – дейди “Уз-Сеганг” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси молиявий менеджери Азизжон Маҳмудов. – Ўтган йили ҚҚСни қайтариш бўйича солиқ идораларига мурожаат қилганимизда, қатор камчиликлар туфайли аризамизни ижобий қаноатлантириш учун анча вақт талб этилганди. Энди эса янги тартибга кўра, аризаларни электрон равишда юборяпмиз, агар аризамизда бирор камчилик кузатиладиган бўлса, дарҳол давлат солиқ бошқармаси мутахассислари биз билан тўғридан тўғри алоқага чиқиб, тузатишлар киритилишига кўмаклашмоқдалар. Ўзимизнинг “Уз-Сеганг” қўшма корхонаси мисолида айтадиган бўлсам, сентябрь-октябрь ойларида ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш бўйича икки марта ариза юбордик. Дастлабкисида 2 кун ичида, кейингисида 6 кун ичида 1,2 миллард сўм маблағ банк ҳисоб-рақамимизга қайтарилди. Албатта, ўз вақтида қайтган маблағлар бизнинг фаолиятимизга ижобий таъсир этади.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йил
27 октябргача 177 та корхона томонидан умумий миқдори 134 млрд. сўмлик ҚҚС ўрнини қоплаш бўйича аризалар келиб тушди. Шундан 102 та хўжалик юритувчи субъектларнинг аризалари ижобий ҳал этилиб, уларнинг банк ҳисоб-варақларига 62,7 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди. Айни пайтда 28 та ҳолат бўйича 29 млрд. сўм қийматдаги аризалар кўриб чиқилмоқда.
#солиқчи_кўмакчи
#клиентоориентированность
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Чеклар учун шахсий кабинет

🔷QR кодли ёки фискал белгили чеклар
🧾🧾– бу чекларнинг янги 🆕 авлоди. Унда сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб ҳақида батафсил ♻️ маълумотлар акс этади.

🔎 Янги авлод чеклари мониторинги учун ofd.uz манбаси жуда қулай.

👉 Кабинетнинг бошқа афзалликлари
_____________________________

Личный кабинет для чеков

🔷 Чеки
с QR-кодом и фискальным признаком 🧾🧾– это чеки нового🆕 поколения. Содержат гораздо полные сведения ♻️ о расчетах между продавцом и покупателем.

🔎 Для мониторинга чеков удобен ресурс https://ofd.uz/ru/

👉 О других преимуществах кабинета

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#биласизми?

Амалдаги қонунчиликка кўра, барча дорихоналар, АЁҚШлар, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шохобчалар, шунингдек, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси 5⃣ млрд. сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан фойдаланишлари шарт (ПФ-5813-сон).

Шунга кўра, юқорида кўрсатилган нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари истеъмолчиларга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса чекларини бериши мажбурийдир
Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра:

👉 умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди;

👉 Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди;

👉 қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади;

👉 тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади;

👉 солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

@uza.uz
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

Солиқ тўловчилар диққатига ‼️

⚡️ Давлат солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ 2020 йил 1 ноябрдан қуйидаги шартлар амалиётга жорий қилинишини маълум қилади:

👉 Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган 🗓календарь санада расмийлаштирилади;

👉 Товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган ҳолларда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан 👩🏻‍💻 расмийлаштиралади ва товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 📤ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Объектлар қурилишида 🏗 ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги санаси билан расмийлаштирилади ва хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг📤 ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура 🗓ўн календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо 🔐✍️билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.

✔️Сотиб олувчи томонидан белгиланган 🗓муддатда, тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ютуқли_ўйинлар

Ютуқли чек ўйинлари – энди бутун Ўзбекистон бўйлаб


Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2020 йилда Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилган ютуқли чек ўйинлари 2020 йил 29 октябрдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олади.

Яъни, энди истеъмолчилар ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги – V тиражида иштирок этиш учун республиканинг исталган ҳудудида онлайн НКМ ёки виртуал касса чекини олиб рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Чекларни талаб қилинг, рўйхатдан ўтказинг ва қимматбаҳо совғалар ёки супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 соҳиби бўлинг! 👉

https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari--endi-butun-ozbekiston-boylab
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

⚡️ЭҲФ фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик

💳 Хўжалик юритувчи субъектлар корпоратив карта ва банк карталари тўлови учун тақдим қилинган онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🖥 my.soliq.uz орқали шахсий кабинетидан “Корпоратив карта орқали тўлов учун тақдим қилинган онлайн-НКМ чекини ҳисобга олиш” хизмати танланади;
🧾 Керакли ойнада акс этган сатрларга чек маълумотлари киритилади;
👩🏻‍💻Уларни 2 ҳил усулда киритиш мумкин:
👉 Чекнинг QR-кодини сканер қурилмаси орқали сканер қилиш (ёки QR-коди URLни 1-майдонда тўлдириш);
👉 Чекнинг фискал белгиси ва фискал модул рақамини киритиш;
🧾Чек тизимда мавжуд бўлса (ёки аксинча), бу ҳақдаги хабар экранда✔️ пайдо бўлади;
⚙️ Маълумотлар киритилгач, тадбиркорлик субъекти СТИРи, чек рақами ва суммаси, ҚҚС суммаси жами ҚҚС билан суммаси билан автоматик тарзда шаклланади. “Жўнатиш” тугмаси орқали маълумотлар сақланади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
КАЛЕНДАРЬ 2020 йил ноябрь.doc
88.5 KB
#солиқ_тўловчи_календарь

🗓Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2020 йил ноябрь ойи учун календари.
#ҚҚС #НДС

❇️Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Уз-Сеганг” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасининг ортиқча ҚҚС суммаси қисқа фурсатларда қайтарилди.

👨🏻‍💼Тадбиркор: Ўз вақтида қайтарилган маблағ фаолиятимизга ижобий таъсир этади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chevrolet Nexia 3 ютишингиз мумкин бўлган ютуқли ўйинлар энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади

Ютуқли ўйинларда қуйидаги совринлар ҳам қўйилган:
🔹3 та телевизор;
🔹3 та кир ювиш машинаси;
🔹3 та кондицонер;
🔹3 та газ плита;
🔹3 та дазмол;
🔹4 та велосипед.

Энг муҳими, ўйинда иштирок этиш мутлақо БЕПУЛ.

Ўйин шартлари ҳақида батафсил 👉

https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari--shartlar-va-talablar--
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

Солиқ вақти

📊 Ҳафта давомидаги энг сўнгги ва муҳим янгиликлар

🗓 26-31 октябрь

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2020 йил 1 ноябрдан Солиқ соҳасида қандай янгиликлар бор

👉 Айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлади:

🏞 Ер солиғи бўйича:
соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари
;

⛲️ аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

🏖санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса, солиқ солинадиган ер участкалари;

📈 объектлардан фойдаланилмаган тақдирда, бундай ер участкаларига нисбатан ер солиғининг оширилган ставкалари татбиқ этилади.

🏢Мол-мулк солиғи бўйича:

🏥🏨туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари.

✍️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган 📉 ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколатига эга бўлади.

👉 Давлат солиқ қўмитаси ЭҲФ тизимида 2020 йил 1 ноябрдан бир қатор енгилликларни амалиётга тадбиқ қилинганини маълум қилади

👉 2020 йил 1 октябрдан айрим солиқ имтиёзларини қўллаш муддати тўхтатилганди

👉2020 йил 1 октябрдан ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг мутлақо янгича тизим ⚙️ишга туширилганди

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Риэлторлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади

“Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ-6098, 30.10.2020 й)

🔰Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан:

👉 2022 йил 1 январгача умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;

👉 риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

👉 қурилиш корхоналарига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ишчилар ёллашга рухсат берилади.