Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#савол_жавоб

I гурух ногирони ♿️бўлган шахсларга даромад солиғидан имтиёз мавжудми?

Олтиариқлик фуқародан келган савол

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддаси 3-бандига асосан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадаган даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

2020 йил учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам меъёри 679330 сўмни ташкил этади. Демак, ушбу шахсларнинг 957,8 минг сўмгача (679330*1,41=957855,3 сўм) бўлган даромадларига солиқ солинмайди.
#савол_жавоб

Ассалому алайкум. Мен тадбиркорман. Яқинда МЧЖ очган эдим. Солиқларни ўз вақтида тўлай олмаслик жарима солишга сабаб бўладими?

Данғаралик фуқародан келган савол

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан, солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#савол_жавоб

Корхона 🚗 енгил автомобиль сотиб олди.
ҚҚС ҳисобга олинадими?


Солиқ кодексининг 267-моддасига мувофиқ, агар корхона томонидан сотиб олинаётган 🚗 енгил автомобиль корхонанинг амалга ошираётган фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаса, сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қлиган шахс сифатида "Soliq" мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқ тўламадим. Энди менга иш стажи ёзиладими?

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#савол_жавоб

Тадбиркорлик билан шугулланмоқчиман. Буни бошлашим учун ер участкаси керак бўлмоқда. Айтингчи, ҳозирги кунда қандай қилиб ер участкаси сотиб олишим мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ–5780-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида 💻электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилиши белгиланган.

Шунингдек, ижара асосида ёки давлат мулкларини имтиёзли шартлар билан сотиб олишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, тадбиркорлик мақсадида ер участкасини белгиланган тартибда аукционда иштирок этиш орқали (e-auksion.uz) олишингиз мумкин.
#савол_жавоб

Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими?

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси).

Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
#савол_жавоб

Арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури асосида қурилган уйлардан ипотека кредити асосида сотиб олинган квартиралар мол-мулк солиғидан озодми?

2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон 🏢кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш 📄дастурига асосан қурилган кўп квартирали уйлардан 2020 йил 1 июлга қадар «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака банк» АТБ томонидан берилган ипотека кредити асосида квартира сотиб олинган бўлса, ушбу квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар) ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мол-мулк солиғидан озод қилинади.
#савол_жавоб #солиқчи_кўмакчи

🔴 Сартарошлик билан шуғулланаман. 2-гуруҳ ногирони бўлганлигим сабабли имтиёз билан солиқ тўлар эдим, аммо солиқ инспектори октябрдан ўзгартириш киритилди деди. Энди қанча солиқ тўлайман

🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ойига фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, яъни 2020 йил учун 111,5 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлайди (ЎРҚ-589-сон Қонуни).

👉 Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 408-моддасида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, яъни 2020 йил учун 111,5 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ ҳам тўлаши белгиланган.

❗️Пандемия даврида якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилганлиги (ПФ-5969) сабабли, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача ижтимоий солиқни 111,5 минг ўрнига 55,7 минг сўм тўлаб, имтиёздан фойдаланилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, бу ҳақида солиқ идораларини хабардор қилиши керакми?

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар давлат солиқ хизмати органига фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юборади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмайдиган даврда ижтимоий солиқни тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
#савол_жавоб

Қандай маълумотлар солиқ сири ҳисобланмайди?

Солиқ кодексининг 29-моддасига кўра, ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади, қуйидагилар бундан мустасно:

👉 ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;

👉 солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;

👉 солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

👉 солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

👉 тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

👉 юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

👉 ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

👉 молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар.