Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 17 май апрель ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 16-банди. 2016 йил 3 ноябрь).
#солиқ_тўловчи_календари

🗓Эслатма, 2021 йил 10 июнь

✳️июнь ойи учун:

🟢айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 432-моддаси биринчи қисми)

🟢айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми)

✳️май ойи учун:

🟢акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 292-моддаси биринчи қисми, СКнинг 293-моддаси биринчи қисми);

🟢Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми).

Telegram I Facebook I Veb-sayt
#солиқ_тўловчи_календари

🗓Эслатма, 2021 йил 23 июнь

✳️июнь ойи учун:

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни

(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми)

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 июль

II чорак учун:
фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми);

– товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 1-қисми);

июнь ойи учун:

ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);

– агар июнь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);

норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3- ва 4-қисмлари);

июль ойи учун:

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми).

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt