Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#биласизми?

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатилган, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно.
#биласизми?

Амалдаги қонунчиликка кўра, барча дорихоналар, АЁҚШлар, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шохобчалар, шунингдек, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси 5⃣ млрд. сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан фойдаланишлари шарт (ПФ-5813-сон).

Шунга кўра, юқорида кўрсатилган нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари истеъмолчиларга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса чекларини бериши мажбурийдир
#биласизми?

📌Президентимизнинг ПФ 5813-сон Фармонига асосан онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари тўлов нақд пул ёки пластик карта орқали амалга оширилишидан қатъий назар, харидорларга QR-кодли чек бериши шарт.

Мазкур нормага риоя қилмаслик, назорат-касса машинасини қўлламасдан савдони амалга оширганлик беш миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўллашга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддаси)
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

🔹паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
#биласизми?

Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчилар (бошқа тадбиркор) томонидан фойдаланилиши 2⃣0⃣ миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Асос: Солиқ кодексининг 221-моддаси
#биласизми?

Қишлоқ туманларида (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган:

сартарошхона хизматлари;
якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматлари;
пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш;
жамоат ҳаммомларини ташкил этиш.
#Биласизми?

Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади👉

🔵 камерал солиқ текшируви;
🔵 сайёр солиқ текшируви;
🔵 солиқ аудити.
#биласизми?

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади.

Солиқ кодексининг 13-моддаси
#Биласизми

Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт

Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
#биласизми #ижара #солиқ

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Telegram I Facebook I Veb-sayt