#Расмий маълумот

#Мана ҳозиргина ижтимоий тармоқларда "Ҳудудгазтаъминотнинг Элликқалъа тумани ходимлари тарафдан, Элликқалъа туманидаги ҲАРБИЙ МАКТАБни совуқ қиш мавсумида (табиий газ) иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўхтатилгани сабабли, таълим бериш ҳам тўхтатилиб, ўқувчиларга жавоб бериб юборилди" мавзусида эълон қилинган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тез вақтлар ичида расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_маълумот

Фуқаро Э.Болтаевнинг “ANTIKORUPSIYA” телеграмм ижтимоий тармоғига йўллаган мурожаати юзасидан
расмий маълумот.

Элликқалъа тумани прокуратураси иш юритувига тумандаги “Сахтиён” ШФЙда яшовчи Балтаев Эркин Камоловичнинг фуқаро Н.А.Сайдалимовнинг хатти–ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати 12.02.2024 йилда келиб тушган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча
маълумот берилади.

Элликқалъа тумани прокуратураси
#Расмий_маълумот

‼️ТЕЗ ОРАДА ҲАММАСИ ЎЗ ҲОЛИГА ҚАЙТАДИ

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасида маълумотларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабабли баланс маълумотларида хатоликлар кузатилмоқда.

Шу сабабли баланс маълумотларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг “Шахсий кабинети” орқали кузатишни тавсия қиламиз.

Тўлов тизимлари билан олиб борилаётган техник янгиланишлар тез фурсатларда ўз якунига етишини маълум қиламиз.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.

Канал манзили 👉🏻@OPER_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM