#Расмий_маълумот

‼️ТЕЗ ОРАДА ҲАММАСИ ЎЗ ҲОЛИГА ҚАЙТАДИ

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасида маълумотларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабабли баланс маълумотларида хатоликлар кузатилмоқда.

Шу сабабли баланс маълумотларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг “Шахсий кабинети” орқали кузатишни тавсия қиламиз.

Тўлов тизимлари билан олиб борилаётган техник янгиланишлар тез фурсатларда ўз якунига етишини маълум қиламиз.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.

Канал манзили 👉🏻@OPER_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
асмий_муносабат

Бугун
@Kar24Uz ижтимоий тармоғида "Элликқалъа тумани марказий кўчаларини ҳозирги аҳволи. Туман мутасаддиларидан тозаликка эътибор беришларини сўраган бўлар эдик" мавзусида эълон қилинган танқидий фотомақола тез фурсатлар ичида туман ҳокими томонидан назоратга олинди. Айни вақтда кўрсатилган ҳолатлар туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан бартараф қилинди. Бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа тумани "Тўпроққалъа"  овули ҳудудидаги узумбоғлар бўйича боғга етарли даражада эътибор берилмаганлиги ва суғорилмаганлиги юзасидан танқидий мақола чоп қилинди.

Ушбу боғ "Элликқалъа саховати" МЧЖга қарашлидир.Корхона тасарруфида бугунги кунда жами 90,9 гектар шундан экишлик майдони 85,2 гектарни ташкил қилади.

Бугунги кун ҳолатига кўра туманимиз кесимидан утувчи каналларда етарли сув мавжудлигини жумладан мазкур боғга "Элликқалъа"  канали орқали  "ЭТ-3" каналидан сув етказиб берилади.Хозирги кунда ҳам шу каналларда сув меёрида  бўлиб узум боғ сув билан тўлиқ таъминланмоқда.

“Элликқалъа саховати” МЧЖга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
17-июлдаги ЎРҚ-936-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан дала четларига ва боғ-токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар ҳамда дала четларига тут ва узум кўчатлари экилишини таъминлаш бўйича мажбуриятлар юклатилганлиги бўйича огоҳлантириш берилганлигини маълум қиламиз.

Элликкальа тумани сув етказиб бериш Давлат муассасаси раҳбари: У.Бекчанов.
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Муштим зурлар» сарлавҳаси билан чиқарилган мурожаат юзасидан расмий муносабат.

2024 йил 24-август куни тунги пайтда Элликқалъа тумани Бустон шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Ш. ўзининг танишлари билан Элликқалъа тумани «Шарқ Юлдузи» маҳалласида жойлашган Ақчакўл туризм рекрацион зонасидаги «Ақчакўл гуллоласи» МЧЖга тегишли бўлган дачага дам олиб ўтириш мақсадида борган.
Ушбу дачада ишловчи фуқаро А.Н. унга вақт кеч бўлганлигини айтиб, уларнинг дачада дам олишига рухсат бермаган.

Фуқаро Э.Ш. дачада ўтиришга рухсат бермаганлиги учун жанжал чиқариб, фуқаро А.Н.нинг юзига қўли билан ўрган.
Фуқаро А.Н.нинг ушбу воқеа юзасидан қилган мурожаати 2024 йил 24 август куни Элликқалъа тумани ИИБда 3612-сон билан рўйхатга олинган ҳамда ходиса жойига туман ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари етиб бориб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Хозирги кунда фуқаро А.Н.га етказилган тан жарохати даражасини аниқлаш бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими
#Расмий_муносабат

Куни кеча “Антикоррупция"
расмий канали орқали  “Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи йўл ҳаракати қоидаларига бефарқ бўлмаган фаоллардан мурожаат қилинмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат тегишли масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ушбу мурожаатга жавобан автомобиль йўлларида 3.24 “Тезликни чеклаш” (70 км) йўл белгилари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 16- июл кунги “Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўлларининг айрим қисмларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш” тўғрисидаги  493-13-0-Q/24-сонли қарорига асосан ўрнатилганлигини билдирамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023-йил 28- февралдаги ПФ-27-сон Фармонининг                       15-бандига мувофиқ 2023- йил 1-апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш
давлат муассасаси.
#Расмий_муносабат

Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 64-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган иккита маълумот бўйича расмий муносабат.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 сентябрда ДХШ/282-2023-сон билан Давлат реестрига олинган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги тузилган битим бўйича Элликқалъа тумани “Аширтом” аҳоли пунктида жойлашган 64-умумий ўрта таълим мактабига давлат хусусий шерикчилик асосида “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан хизмат кўрсатиш белгиланган.

2024-йил май ойида мактабнинг кўмир омборини “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан кўмир кукунларидан тозалаш ишлари олиб борилган.2023-2024 йил кўмир сарф харажатлари тўлиқ юритилган ҳамда 2024-2025 йил куз қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси етказиб берилмаганлигини маълум қиламиз.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Райимов
#Расмий_муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъа тумани 28-сонли умумтаълим мактабида дарс жараёнида синфхонасига бостириб кириб ўқувчининг олиб чиқиб кетилганлиги бўйича маълумот юзасидан, айни вақтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ва суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирча бу ҳодиса ота-оналарнинг ўз-аро келишмовчилиги сабабли чиққани айтилмоқда.

Натижаси бўйича расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъадаги  "Думанқалъа" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги  майший  чиқиндилар полигонида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида видеотасвирлар билан маълумот эълон қилинди.

Ҳолат бўйича масъул раҳбарлар иштирокида полигондаги ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Енди бундай ёнғин келиб чиқмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилиб, тегишли масъулларга ҳолат такрорланмаслиги учун топшириқлар берилди.

Ёнғин бартараф қилинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Элликқалъа тумани "Навоий" МФЙ Эътиқод кўчаси 43 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Рузбаев Музаффар ўзи яшаб келаётган хонадонида табиий газ йўқлигидан норози бўлиб,  бугун 15 октябр куни «Антикоррупция» расмий канали орқали қилган мурожаати бўйича М.Рузбаевнинг маҳалласи, кўчаси  ва хонадони бориб ўрганилди. Бугун, маҳаллага газ етказиб берувчи д-159 мм бўлган ўрта босимли ер ости газ тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли мурожаатчининг хонадони жойлашган ҳудудга  табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган. Газ тармоғидаги таъмирлаш ишларини бугун 15-октябр куни соат 18:00 гача якунланиб табиий газ етказиб беришни қайта тикланиши тушунтирилди

Бугунги кунда Элликқалъа тумани худудида иситиш мавсуми бошланмаганлиги ва аҳоли хонадонларига овқат тайёрлаш учун етарли даражада табиий газ билан таъминланиб келаётганлигини қўшимча маълумот учун билдирамиз.

"Элликқалъатумангаз" газ таъминоти бўлими
#Расмий_муносабат

Бугун, ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманидаги Амиробод овул фуқаролар йиғини аҳолисига кечки пайтда ҳам суюлтирилган газ баллонлари тарқатилаётганлиги бўйича видеомурожаат эълон қилинди.

Мазкур видеомурожаат бўйича тегишли масъуллар томонидан ўрганилганда, маҳаллада 18-октябр куни соат 18:00 дан кейин аҳолининг суюлтирилган газ баллонга бўлган эҳтиёжи туфайли ва аҳолининг талабига асосан қўшимча тарқатилганлигини маълум қиламиз.

Элликқалъатумангаз таъминоти бўлими
#Расмий_муносабат

Бугун, "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида Элликқалъа туманидаги Гулдурсин овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшга доир пенсия олувчи фуқаро Ахмад Раззақовнинг ўз нафақасини олишда бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаати эълон қилинган эди. Мазкур мурожаат масъуллар томонидан ўрганилди.

Мурожаатчи А.Раззақовга қарашли пластик картасининг муддати 2024-йил
1-октябр куни тугаганлиги сабабли, 2024-йил 18-октябр куни мурожаатчининг ўз аризасига асосан янги пластик карта очиб берилган. Ески рақамдаги пул маблағлари мурожаатчининг янги пластик картасига техник носозликлар сабабли, бугун 23-октябр куни ўтказиб берилган.

Мурожаат ижобий ҳал қилинди.

АТ Ҳалқ банки Стандарт банк хизматлари маркази раҳбари в.в.б. А.Калханов
#Расмий_муносабат

Куни кеча "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида Элликқалъа туманида интернет тезлиги пас даражада эканлиги бўйича маълумот эълон қилинган эди. Маълумот бўйича Элликқалъа тумани телекоммунакация тармоғи ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тез вақтлар ичида натижаси бўйича маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Бугун "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида Элликқалъа тумани "Кичик Гулдурсин" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармасининг «Ит овлаш» гуруҳи ходимлари томонидан жойига бориб белгиланган тартибда ўрганилаётганлигини маълум қиламиз.

Туман Ободонлаштириш
бошқармаси бошлиғи Н.Сержанов
#Расмий_муносабат

Бугун "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида Элликқалъа тумани "Кичик Гулдурсин" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Н.Сержанов жойида бориб ўрганиб, «Ит овлаш» гуруҳи ходимлари томонидан белгиланган тартибда қаровсиз юрган дайди итлардан тозалаш ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз.

"Ит овлаш" гуруҳи вакиллари томонидан мурожаатчининг мурожаати бориб ўрганилганда чорва моллари аҳолидан мурожаатчи яшаб турган уй ҳовлиси орқа томонида жойлашган очиқ майдонда сақланаётганлиги сабабли тунги вақтда турли хил ёввоий хайвонлар хужум қилган.

"Ит овлаш" гуруҳи ишчи ходимларига белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилганлиги ўз вазифаларига маъсулият билан ёндашиш топширилди.

Туман Ободонлаштириш
бошқармаси бошлиғи Н.Сержанов
#Расмий_муносабат

Бугун, "Антикоррупция“ ижтимоий тармоғида" Ифтихор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ж.томонидан ўйида табиий газ йўқлиги бўйича мурожаати эълон қилинган эди.

Мурожаат бўйича М.Ж.билан телефон орқали  масъул ходимлар томонидан ўз-аро мулоқот қилинди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фуқаро мурожаат қилган ҳудуд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 - йил 25-мартда тасдиқланган “Иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уй-жой фонди ҳамда ижтимоий объектларини 2015-2016 йил куз-қиш мавсумига тайёрлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 26-сонли баённомасини ижросини таъминлаш мақсадида, 2015-йил 29-апрел кунги Элликқалъа туман ҳокимининг №283/4-сонли қарорига асосан табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳамда суюлтирилган газга мослаштириладиган ҳудудлар қаторига киритилган.

Мазкур ҳудудда жойлашган табиий газ билан газлаштирилмаган хонадонларга “Элликқалъатумангаз”газ таъминоти томонидан суюлтирилган газ мунтазам етказиб берилаётганлигини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

Бугун эрталаб, "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида эълон қилинган Элликқалъа туманидаги 43-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Исроилбекнинг газ босими паслиги бўйича мурожаати юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича тез вақтлар ичида маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Элликқалъа тумани "Сахтиён" шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Исроил Искандаровнинг табиий газ босими пастлигидан нарози бўлиб қилган мурожаати бўйича "Элликқалъатумангаз"  ходимлари томонидан ўрганилди.

Мурожаатчи хонадонида айни пайтда худуддаги газ тақсимлаш қурилмаларида режим созлаш ишлари амалга оширилиб табиий газ босими меъёр даражасига келтирилди. 

"Элликқалъатумангаз" газ таъминоти бўлими
#Расмий_муносабат

Ҳозиргина "Антикоррупция"  ижтимоий тармоғида "Сахтиён ШФЙда айни вақтда табиий газ узиб қўйилди" сарлавҳаси билан чиққан мурожаат шу вақтнинг ўзида туман ҳокими В.Б.Ниязимбетов томонидан назоратга олинди. Айни вақтда масъул тегишли ходимлар ҳудудда ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Бугун, "Антикоррупция“ ижтимоий тармоғида, “Қирққизобод” бозори олдида автомашиналар тартибсиз қўйиб кетилгани ва тез ёрдам машинасига ҳам йўл берилмагани ҳақида мурожаат эълон қилинган эди.

2024-йил 8-декабрь куни Элликқалъа тумани “Қирққизобод” овулида жойлашган деҳқон бозори олдидан ўтган, 4Н-27В йўлида “ISUZU” русумли автобус тухтаб йўловчиларни туширганлиги сабабли, бошқа автомашиналар ўтишига тўсқинлик қилиб, тирбандлик келтириб чиқарган ҳамда шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИБ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан тирбандлик жойида бартараф қилинган ҳамда автомашиналар ҳаракати тартибга солинган.

Хозирги кунда, мазкур деҳқон бозори олдида автотранспортлар ҳаракатини тартибга солиш ва тирбандликларни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.


Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими
#Расмий_муносабат

Ҳозиргина
@Kar24Uz ижтимоий тармоғида Элликқалъа туманида ёнғин булаётганлиги буйича видео жойланди.

Мазкур ҳолат Элликқалъа полигонида юз берганлиги аниқланди. Туман раҳбарияти томонидан зудлик билан назоратга олинди ва ёнғин бартараф қилинди. Тегишли масъуллар томонидан урганиш ишлари олиб борилмоқда.

Натижаси буйича
расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.