Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) https://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.iss.one/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

❗️Документы принимаются онлайн до 10 сентября 2020 года (до 10 сентября включительно) по следующему адресу в интернет: https://bumiptk.edu.uz.

Дополнительную информацию можно получить с помощью телеграм канала https://t.iss.one/miptk.

Также информацию можно получить по следующим номерам телефонов: +998951448801, +998951448802, +998951448803

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.iss.one/otm_info
​​#Қабул2020

ТДПУда кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди

2020 йил 11 сентябрь
куни бўлиб ўтган Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилинди. Ва ушбу Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан 100 мингдан ортиқ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар истиқомат қилмоқда.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига 2020-2021 ўқув йили қабулида бакалавриатнинг 11 та таълим йўналишига 28 нафар, магистратуранинг 7 та мутахассислигига 8 нафар кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлардан аризалар келиб тушган.

Университет томонидан кўзи ожиз абитуриентлар билан ишлаш учун алоҳида масъул шахс тайинланди. Масъул доимо улар билан телефон орқали хабарлашиб, қабул жараёни билан таништириб борди.

Университетда 2020 йил 11 сентябрь куни кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди. Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли бўлиши учун алоҳида жиҳозланган аудиторияларда, махсус тузилган комиссиялар томонидан қабул қилинди. Имтиҳонда 21 нафар кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар қатнашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Ўқишга қабул давом этади: Ўзбекистонда хориж таълимини олиш имконияти кенгаймоқда

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони сўнгги уч йил ичида 47 тага кўпайиб, бугунги кунда 125 та олий таълим муассасаси фаолият юритади. Ўз йўналишида таянч олий ўқув юрти ҳисобланган барча етакчи университет ва институтларнинг республика бўйлаб филиаллари ташкил этилган. Филиаллар нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда, балки чекка туманларда ҳам иш бошлаган.

Бу йил ОТМ бакалавриатига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида жами 162 364 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади. Натижада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш 9 фоиздан 25 фоизгача кўтарилди.

Шундай бўлса-да, ёшларда олий маълумот олишга бўлган қизиқишнинг юқорилиги ва қабул квоталари ҳозирча уларнинг эҳтиёжини тўлиқ қоплай олмаётганини ҳисобга олиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан улар учун янги имкониятлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, ОТМларда МДҲ, АҚШ ва Европанинг қатор нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги double degree таълим дастурлари асосида ўқитиш қамрови кенгаймоқда. Биргина ўтган ўқув йилининг ўзида АҚШ, Германия, Франция Италия, Финляндия, Нидерландия, Туркия, Индонезия, Исроил ва бошқа 22 та давлатнинг 104 та етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

2020/2021 ўқув йилида ҳам хорижий ҳамкор университетлар ва қўшма таълим дастурлари давом эттирилиб, ҳозирда қатор ОТМларда қабул давом этмоқда. Жумладан, Андижон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Урганч давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Наманган давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Жиззах политехника институти ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қўшма таълим дастурларига қабул давом этмоқда.

Бугунги кунда юртимизда АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда 22 та хорижий ОТМ ва филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Хорижий олий таълим муассасаларидан Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалида ҳамда TEAM университети, Фарғона шаҳрида Корея халқаро университети каби нодавлат олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Шунингдек, юртимиздаги қатор ОТМлар ҳузурида тайёрлов курслари фаолияти йўлга қўйилиб, қулай шартлар ва қатор имтиёзлар асосида абитуриентларни ўқишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, Тошкент ахборот технологиялари университетида Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда тайёрлов курслари ташкил этилган. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ва сертификатни қўлга киритган тингловчилар қўшма дастурга ўқишга тўғридан тўғри қабул қилинади.

Қолаверса, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда янги профессионал таълим тизими ташкил этилиб, уларда таҳсил олувчиларга ҳам қатор имтиёзлар берилди. Мисол учун, техникумларда икки йиллик таҳсилдан сўнг фанларни ўзлаштиришда алоҳида муваффақиятларга эришган битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади. Ҳозирда юртимиздаги 201 та коллеж ва 185 та техникумга қабул жараёни давом этмоқда. Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябрига қадар қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

ЎзМУ Жиззах филиалида қабул давом этади

ЎзМУ Жиззах филиалида 2020/2021 ўқув йили учун Қозон Федерал университети (Россия) билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

Бакалавриат таълим йўналиши - Психология (фаолияти ва йўналишлар бўйича). Қабул квотаси – 25 та.

Ўқиш тўлов-контракт асосида олиб борилади.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 25 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Зарур ҳужжатлар:

1. Ариза.
2. Умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси нусхалари.
3. Паспорт нусхаси (jpg ёки pdf форматида).
4. 3х4 см ўлчамдаги фотосурат (jpg формат, оқ фонда).

Қўшимча маълумот учун: (97) 477-88-38, https://www.jbnuu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

ЎзДЖТУда Россия университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ва Адигей давлат университети (Россия) билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжатлар қабули давом этмоқда:

👉 Ахборотни қайта ишлаш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (компьютер лингвистикаси);
👉 Рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш

❗️ Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябрига қадар қабул қилинади.

Ушбу дастур 3+1 форматида амалга оширилади, яъни талабалар 3 йил ЎзДЖТУда ва 1 йил АДУда таҳсил олади.

Ҳужжат топшириш учун ҳавола - https://docs.google.com/forms/d/1aoqTNM2H4t-KyZb2Ju9h6j2LRjMCLxxI8MBcZDqWeRc/edit?usp=sharing

Паспорт, аттестат ёки диплом (иловаси билан) ва фотосурат (3х4 ҳажмда) электрон нусхалари [email protected] электрон почта манзилига юборилади.

Дастурни муваффақиятли тамомлаган талабаларга ЎзДЖТУ ва АДУнинг давлат намунасидаги дипломлари берилади.

Батафсил: (71) 230-13-43, (90) 946-77-36 (телеграм).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 484 463 нафар (2019 йилда – 1 066 926 нафар) абитуриент ариза топширди.

Бунда 1 ўринга танлов 10,6 тани (2019-йилда – 10,3) ташкил этди.

2020 йил 2-13 сентябр кунлари ўтказилган тест синовлари жараёнларида 1 240 614 нафар абитуриент (95,1%) иштирок этди.

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги нисбатан 37 718 тага кўп).

Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар абитуриент (2019 йилдаги нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар абитуриент (2019 йилдаги нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

➡️ Танлов натижаларига кўра:

🔹давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 балл;
🔹 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

Давлат тест маркази.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

ДТМ 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имкониятини йўлга қўйди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.

Унда 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига танлов ва ўтиш баллари келтирилган.

Танлов ва ўтиш баллари билан https://dtm.uz/info/passing-scores2020 ҳаволаси орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Имтиёзга эга абитуриентлар учун ўтиш баллари

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан dtm.uz сайтдаги “2020-2021-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ИМТИЁЗ ЎТИШ БAЛЛAРИ” бўлими орқали фойдаланиш мумкин.

Мазкур бўлимга киргандан сўнг,

👉 Таълим шакли;
👉 Имтиёз тури;
👉 “Олий таълим муассасаси” ёки “Имтиёз йўналиши” танланади.

Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.

Давлат тест маркази.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g