Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Иқтибос

Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, Афғонистонда тўлақонли тинч ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди

Абдулазиз КОМИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:

...Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, мамлакатнинг тўлақонли тинч ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Маълумки, Афғонистондаги уруш давомида зўравонликдан бошқа ҳеч нимани кўрмаган бутун бир авлод вояга етгани ҳеч кимга сир эмас.

Афғон ёшларига ўз тақдирларини ўзлари белгилаш имкониятини бериш орқали жамиятда таълим ва маърифатнинг нафрат ва экстремизм ғояларига қарши тура оладиган нуфузини шакллантириш лозим. Ўзбекистон бу борада фаол иш олиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Термиз шаҳрида афғон фуқароларини ўқитиш учун Таълим маркази барпо этилди.

Ҳозирги кунда навбатдаги талабалар танлови кетмоқда. 2020 йилда марказда 200 га яқин кишилар имтиёзли асосда ўқитилади. Келгусида талабалар сонини 300 кишига етказиш, таълим йўналишларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш махсус халқаро жамғармасини тузиш таклифи билан чиқди. Жамғарманинг асосий мақсади — ёшларни Афғонистонда керакли мутахассисликка ўқитиш, қобилиятли талабалар ва ёш олимлар учун стипендия ҳамда грантлар ажратиш.

Тошкент дўстлик рамзи сифатида Кобулга фаол равишда тўлақонли инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. Биз биродар афғон халқи олдида катта масъулиятимизни англаймиз ва бу борада ҳаракатларни давом эттирамиз.

Абдулазиз Камиловнинг “Халқ сўзи” газетаси мухбирига берган эксклюзив интервьюсидан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.iss.one/otm_info

#Иқтибос

Садриддин ТУРОБЖОНОВ, Тошкент давлат техника университети ректори:

Йиғилишда педагог кадрлар малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент давлат педагогика университети педагог кадрлар малакасини оширишда республикада етакчи олий таълим муассасаси бўлса, бошқа институт ва университетлар ҳам ўз йўналишларидан келиб чиқиб, мактаб ўқитувчиларининг малакасини оширишга яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Тошкент давлат техника университети пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабларнинг математика, физика, кимё фанлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга ёрдам беради. Бу эса мазкур туманда халқ таълимини янада ривожлантириш, ўқувчиларнинг олий таълимга қамровини оширишга ҳисса қўшади, деб ўйлаймиз.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Нодир Ҳайдаров, Тошкент давлат стоматология институти ректори:

– Муҳтарам Президентимиз раислигида шу йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, Тошкент давлат стоматология институти жамоаси ҳам мактаблар билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш бўйича вазифаларни белгилаб олди.

Мактабдаги таълим олий таълимга пойдевордир. Сифатли мактаб таълимисиз сифатли олий таълимга эришиш қийин.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги мактабларга физика, кимё ва биология фанларидан институтимизнинг малакали ўқитувчилари, фан докторларининг юборилиши ўқувчиларда тиббиёт соҳасига ва умуман таълимга қизиқишни янада оширса ажаб эмас.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Акрамжон Юлдашев, Андижон давлат университети ректори:

– Андижон вилоятида барча тадқиқотчилар учун умумий фойдаланишга мўлжалланган олий таълим муассасалариаро комплекс табиий фанлар илмий лабораториясини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Лаборатория қурилиши ва жиҳозланиши учун маблағлар орттирилган контракт тўловларидан тушган тушумларнинг бир қисмини йўналтириш орқали қопланади.

Бу Фарғона водийсида кимё, физика, биология ва бошқа шу каби табиий фанлардаги илмий тадқиқотлар ривожини янги босқичга кўтаради.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Ғофур МУҲАМЕДОВ, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

- Институтнинг стратегик йўналишлари доирасида Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари билан физика, математика, психология, биология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликда “Таълимда Чирчиқ тажрибаси” лойиҳаси бошланди.

Ушбу лойиҳа Халқ таълими билан Олий таълимни бир-бирини тўлдирувчи, ягона мақсадга йўналтирилган бўғинлар орасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлашдек долзарб ишларни амалда бажаришга қаратилган.

Бу билан замонавий дунёқарашга эга педагог кадрларни тайёрлаш орқали Президентимиз илгари сураётган Учинчи Ренессанснинг пойдеворига камтарона ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Илҳомжон ТЎХТАСИНОВ, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори:

- Институтимизда вилоятнинг 16 та туман ва шаҳаридаги 1255 та мактабда фаолият олиб бораётган хорижий (инглиз, немис ва француз) тиллар бўйича 5337 нафар ўқитувчининг малакасини ошириш ва янги ўқитиш методикаси юзасидан институт базасида педагогик таълим ХAБини ҳамда электрон ўқитиш ва баҳолаш платформасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу асосида, аввало, тажрибали профессор-ўқитувчилар таркибидан методист-тренерларни шакллантириш, ҳар бир туман ва шаҳар мактабларидаги малакали ўқитувчилар орасидан тренерларни аниқлаш ва уларни ўқитиш, каскад усулида бошқа ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва доимий баҳолаб боришни мақсад қилиб олдик.

Институтимиз Нуробод туманидаги 10 та мактабни оталиққа олиб, ушбу мактабларнинг педагогик салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g