"Taraqqiyot strategiyasi" markazi
3.02K subscribers
2K photos
356 videos
17 files
1.11K links
"Taraqqiyot strategiyasi" markazining rasmiy kanali.

Официальный канал Центра "Стратегия развития".

Тел.: +998 71 239-01-91
Download Telegram
⁉️Муҳим сиёсий жараён сайловларга ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Ундай бўлса ўз креативлигингизни кўрсатадиган вақт келди!

⚡️⚡️⚡️Марказий сайлов комиссияси, МСК Матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро пресс-клуб ҳамда“Узрепорт” телеканали ҳамкорлигида “Сайлов – 2021” видеороликлар танловини эълон қилади.

🔴 Ушбу роликлар танловининг асосий мақсади: аҳолининг электорал маданиятини оширишдир.

📍Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
1️⃣ энг яхши информацион ролик;
2️⃣ энг яхши саҳналаштирилган ролик;
3️⃣ энг яхши анимацион ролик;
4️⃣мухлислар эътирофи (ижтимоий тармоқлар – Facebook ва Instagram орқали энг кўп лайк тўплаган медиа маҳсулотлар).

Агар сизда танлов бўйича савол туғилса, ботга ёзишингиз мумкин.

Танлов
шарти:
1. Видеороликларни Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларидаги ўз саҳифангиз орқали #Saylov2021_tanlov #Elections2021_tanlov хештеглар остида эълон қилиш;
2. Видеороликларни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг Telegram-ботига юборишингиз зарур.
Юқорида кўрсатиб ўтилган шартларни бажармаган видеороликлар танловда иштирок этмайди!
Шунингдек, диск ва бошқа ахборот ташувчи мосламаларга ёзилган видеороликлар – Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази (Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 16-уй, “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи биноси) манзилида қабул қилиб олинади.

“Сайлов – 2021” видеороликлар танлови ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Демак, ҳар бир номинация бўйича ғолиб ва совриндорларга қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:
1-ўрин учун – 20 млн сўм;
2-ўрин учун – 15 млн сўм;
3-ўрин учун – 10 млн сўм

Сиз ҳам қатнашинг ва сайлов жараёнларини ёритишда фаол бўлинг!
Марказ расмий саҳифалари.
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube