FATVO.UZ | Расмий канал
159K subscribers
1.55K photos
2.3K videos
4.96K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
#zakot #fitr #fidya #ramazon
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

📹 YouTube | 🌐Instagram | Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
🌙 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛДА НИШОНЛАНАДИ

🔭 Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан:

🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди.

🗣 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган эди.

#hayit #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


🤲Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon_hayiti
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН ОЙИ НЕЧА КУН БЎЛАДИ?

🌍 ...Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охиратга риҳлат қилгунларига қадар тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Шулардан аксарида Рамазон ойи йигирма тўққиз кунлик, озроғида ўттиз кунлик бўлган. Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда зикр қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида 29 кун тутган рўзамиз 30 кун тутганимиздан кўпроқ эди” (Имом Аҳмад ривояти).


💬 Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

📌 Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир.


Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

⚡️ БАТАФСИЛ

📝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

#ramazon #kun #oy #ilm
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM