АЛЛОҲДАН ЎЗГА ИЛА ҚАСАМ ИЧИШ
#қасам_ичиш
❓87-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Аллоҳ таолонинг исмидан бошқа нарса билан қасам ичиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзганинг номи ила қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "لاَ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ وَلاَ بِأُمَّهَاتِكُمْ وَلاَ بِالأَنْدَادِ وَلاَ تَحْلِفُوا إِلاَّ بِاللَّهِ وَلاَ تَحْلِفُوا بِاللَّهِ إِلاَّ وَأَنْتُمْ صَادِقُونَ" (رواه أبو داود والنّسائي)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда:
"أَلاَ إِنَّ اللهَ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، فَمَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ، وَإِلاَّ فَلْيَصْمُتْ" (رواه البخاري ومسلم).
“Огоҳ бўлинг, Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтарди. Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Қуръони каримда баъзи нарса (анжир, зайтун) ва вақт (чошгоҳ, тун) номлари билан ифодаланган қасамларга келсак, у Аллоҳ таолонинг истаган нарсани азиз ва ҳурматли қилишига ишорадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш