ҚИМОРДА ЮТҚАЗИЛГАН ПУЛ ҚАРЗМИ?
#қимор
❓655-CАВОЛ: Биров қимор ўйнаб юрган вақтида бошқа бировга 2000 доллар ютқизган ва қарз бўлиб қолган. Сўнгра ютқизган инсон тавба қилиб Аллоҳнинг йўлига кирган. Аммо ютган инсон ўша пулни бугун сўраяпти. У ҳам қарз ҳисобланадими? Бериши лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ
فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Моида сураси, 90-оят).
Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
“Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқалар киради.
Демак қимор ўйнаб ютқазиб қўйган, фоизга қарз олиб олган қарзидан ташқари устига қўшилган фоизи сабаб қарздор бўлган, пора бераман деб ваъда бериб қарздор бўлган кишилар аслида қарздор бўлмайдилар, бу қарзни қайтариш вожиб бўлмайди, балки бу қарзни берса гуноҳкор бўлади. Шариатда бу қарз деб эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қимор
Фатво: Тотализатор ўйинларини ўйнаш ва реклама қилиш – шаръан ҳаром
Қимор судхўрликдан ҳам олдинроқ ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло ўз Каломида: “Гуноҳ ва зулм йўлида ҳамкорлик қилманглар”, дея буюрган, шундай экан, қиморни нафақат ўйнаш, балки реклама қилиш ҳам гуноҳ саналади...
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#Қимор #Metago
"METAGO" ЎЙИНИ ҲАЛОЛМИ?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
#Қимор #Metago
"METAGO" ЎЙИНИ ҲАЛОЛМИ?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollarПУЛНИ ҲАДЯ ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қимор
#молиявий_пирамида
#ҳадя
❓1077-CАВОЛ: Бугунги кунда интернетда турли хил усуллар билан пул топиш авж олиб кетди. Яқинда бир танишим менга бир таклифни айтиб қолди. Унга кўра мен қанчадир суммани ҳадя ёки эҳсон қилсам, менга ҳам камида саккизта одам ўшанча суммани ҳадя қилар экан. Мен ҳам саккизта одам қўшсам, оладиган совғам икки баробарга ортар экан. Шу тарзда мен топган одамлар ҳам одам қўшгани сари мени оладиган ҳадяларим миқдори кўпайиб бораверар экан. Бу дастурга ҳатто закот ва фидя ёки бошқа садақаларни ҳам берилса, жоиз эмиш. Саволим шундан иборатки: ушбу дастур орқали пул топиш менга ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ўйин ва платформалар кун сайин кўпайиб ва унда иштирок этувчилар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Афсуски, кўп ҳолларда бу каби ўйинларнинг ортида фирибгарлар туради ва улар маълум бир миқдор, яъни ўзлари учун етарли маблағ тўпланганидан кейин бирдан ғоиб бўлиб қоладилар ва унга пул тиккан жабрдийдалар кимга ва қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдилар. Чунки одатда бундай фирибгарлар ҳеч қаердан расман рўйхатдан ўтмаган ва давлат томонидан ҳеч қандай сертификатга эга бўлмаган ҳолда амалиёт олиб борадилар. Иккинчидан буларнинг кўпларида қимор ва рибонинг аломатлари борлиги учун шаръан ҳаром ҳисобланади. Яъни шариатимизга кўра, маълум бир миқдорда пул бериб, уни устига маълум бир қўшимча билан қайтариб олиш бу рибодир. Рибо эса, ҳаромдир. Юқоридаги ҳолатда улар гарчи берилаётган маблағни ҳадя ёки совға деб атаса ҳам, аслида ният ҳадя эмас, балки маълум бир маблағни саккиз баробар ёки ундан ҳам ортиқ қилиб қайтариб олишдир. Шундай бўлгач, уни нима деб аталса ҳам рибо ҳисобланади. Худди порани совға ёки ҳадя дейилса ҳам барибир пора бўлгани каби. Бундан ташқари бу дастурда молиявий пирамида аломатлари мавжуд. Яъни сиз саккизта одамни қўшишингиз шарт этилмоқда ва ўз ўрнида улар ҳам саккизтадан одам қўшишлари керак ва ҳоказо. Бу эса айнан молиявий пирамида бўлиб, ундай фаолият жоиз эмас. Шунга кўра, юқоридаги каби рибо, товламачилик ва қимор кўринишлари топилган ҳар қандай амалиёт ҳаром ва ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | TelegramҚОПҚОҚ РАҚАМИ БИЛАН ЎЙИН ЎЙНАШ...
#қимор #ўйин
❓1114-CАВОЛ: Ҳозирда баъзи ўртоқлар ёки шериклар, 5-6 киши йиғилиб, дўкондан шиша идишли кола олади. Кейин ичимлик идишининг қопқоғини очади. Кимнинг рақами кичик бўлса, ичимликнинг ҳаммасини пулини шу тўлайди. Шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бундай қилиш жоиз эмас. Чунки бунда бир кишининг зарар кўриши эвазига бошқалар фойда кўрмоқда. Бу айни қимордир. Зеро, ҳар бир ўйинда ўртага пул тикилиб ёки мол қўйилиб, мағлубнинг молини ғолиб олиб кетадиган бўлса, у қимор ҳисобланади.
Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида сураси, 90-оят). Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram