FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚУРЪОНДА НИМА УЧУН “БИЗ” ДЕЙИЛГАН?
#тафсир

58-CАВОЛ: Ассалому алайкум аҳли илимлар. Мени саволим қуйидагича: Нима учун Аллоҳ таоло Қуръони каримдаги баъзи сураларида “Биз” деб мурожаат қилади? Шуни тушунтириб берсангиз илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Унда Аллоҳ таоло “Мен”, деб айтган ўринлар ҳам, “Биз” деб айтган ўринлар ҳам мавжуд. Масалан:

إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي

“Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо эт!” (Тоҳа сураси, 14-оят).

إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا الْمَصِيرُ

“Албатта, Биз (барча жонзотни) тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Қайтиш эса Бизнинг ҳузуримизгадир” (Қоф сураси, 43-оят).

Араб тилидан яхши хабардор киши биладики, агар бирор шахс ўзининг шаъни ва мартабаси улуғлигини ифодаламоқчи бўлса олмошни бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида келтиради. Яъни, “мен” эмас, “биз”, деб гапиради. Аллоҳ таоло энг олий, энг юксак сифатлар эгаси бўлган Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ, Аллоҳнинг “Биз” дейиши У Зотнинг ваҳдониятига зид эмас. Яъни, шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зотида, исмларида, сифатларида Яккаю Ягона Илоҳдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
58-savol
Fatvo hay'ati
ҚУРЪОНДА НИМА УЧУН “БИЗ” ДЕЙИЛГАН?
#тафсир

58-CАВОЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“СИЗЛАРДАН ҲАР БИРИНГИЗ ЖАҲАННАМГА ТУШУВЧИДИРСИЗ” ОЯТИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#тафсир

1331-CАВОЛ: Қуръони каримнинг Марям сурасида: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир”, деган оятни Шайх Абдулазиз Мансурнинг Қуръони карим маънолар таржимасида ўқиб қолдим. Ушбу оятдан мўмин-мусулмонлар ҳам дўзахга тушадими? Шу ҳақда батафсил тушунтириб берсангиз.

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Романир Роҳим. Аллоҳ таоло Марям сурасининг 70-72-оятларида шундай марҳамат қилади:
وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَقْضِيًّا ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيًّا
“Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз”.
Ушбу ояти каримадаги: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз”, жумласини муфассирлар томонидан турлича тафсир қилинган бўлиб, қуйида уларнинг энг машҳурларини келтириб ўтамиз:
1. Мўминларнинг жаҳаннам устидаги кўприкдан ўтишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Тобеинлардан Ҳасан Басрий ва Қатода ҳамда муфассирлар шайхи Ибн Жарир Табарий, Аллома Шавконий каби бир жамоа уламолар ушбу тафсирни ихтиёр қилишган. Муфассирлар бунга Сирот кўпригидан ўтиш ҳақидаги барча ҳадисларни далил қилганлар.
2. Барча халойиқ дўзахга кириши, мўминлар иймони сабабли у ерда азоб-уқубатсиз чиқарилишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Имом Бағавий, Жалолиддин Суютий, Исмоил Ҳаққий, Муҳаммад Амийн Шинқитий ва бошқа кўплаб муфассирлар ушбу тафсирни устун кўришган. Жобир Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсири ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган қуйидаги ҳадис буни қўллайди:
لا يبقى بر ولا فاجر إلا دخلها، فتكون على المؤمن بردًا وسلامًا، كما كانت على إبراهيم، حتى إن للنار ضجيجًا من بردهم، ثم ينجي الله الذين اتقوا، ويذر الظالمين فيها جثيًّا
“Яхши бўлсин ва ёмон бўлсин бирорта одам дўзахга кирмай қолмайди. Худди (гулҳан) Иброҳим (алайҳиссалом)га саломат бир макон бўлгани каби дўзах ҳам мўминга салқин ва саломат жой бўлади. Ҳатто мўминларнинг салқинидан дўзахнинг қичқириғи бўлади. Сўнгра Аллоҳ тақводор бўлганларни дўзахдан қутқаради ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида жаҳаннамда қолдиради” (Имом Аҳмад ривояти)
3. Мўминларнинг дўзахга кирмасдан унинг олдида – маҳшаргоҳда тўпланиб туришлари назарда тутилган.
Машҳур тобеин Убайд ибн Умайр ибн Қатода шундай тафсир қилганлар. Ушбу тафсирни араб тилидаги услуб ҳам қўллайди. Масалан арабларда تَرِدُ الْمَاءَ (таридул мааъа) деганда “сувнинг олдига келиб, ўша сувдан ичмаслик”ка айтилади. Бундан оятда келган “وَرَدَ” сўзи ҳам дўзах олдига келиб, унга кирмаслиги тушунилади.
Ушбу ояти каримани бундан бошқа тафсир қилганлар ҳам бор, лекин энг машҳур ва мўътабарлари шулар.
Мазкур тафсирлардан қайси бири тўғри бўлишидан қатъий назар, мўминлар Қиёмат куни дўзахни ўз кўзлари билан кўришлари ва ундан Аллоҳ нажот бериши келиб чиқади. Бунинг ҳикмати шуки, мўмин киши иймоннинг нақадар буюк неъмат эканини ҳис қилади. Ўша иймон унинг қўлидан етаклаб, жаннатга соғ-саломат олиб киради. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга ушбу масалани эслатиб, Қуръонда шундай деган:
فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ
“Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди” (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Аммо кофир кимса эса, унга аввал жаҳаннам кўрсатилади. Дўзахга киришидан олдинги ушбу кўриш кофир учун ҳасрат, надомат ва қўрқув бўлади. Чунки, у бироздан кейин ўша дўзахга киришини, ундан қутулолмаслигини билади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar