УЗРЛИ КИШИНИНГ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр #имомлик
❓1079-CАВОЛ: Геморройи бор одам айни қон чиқиб турган пайтда намозга имомликка ӯтса жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор жароҳатидан доимий қон ёки йиринг оқиб турадиган киши соҳиби узур бўлиб бундай кишилар доимий таҳоратини ушлаб турадиган кишиларга имом бўлиши мумкин эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати зарурат юзасидан у учун таҳорат ҳисобланади, бошқалар учун таҳорат ҳисобланмайди. Шундай экан агар соҳиби узр мукаммал таҳоратли кишиларга имом бўлса, мукаммал таҳоратли кишилар томонидан қаралганда гўёки таҳоратсиз киши имом бўлган ҳисобланади. Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида шундай дейилган.
وَلَا يُصَلِّي الطَّاهِرُ خَلْفَ مَنْ هُوَ فِي مَعْنَى الْمُسْتَحَاضَةِ
яъни: “Пок киши мустаҳоза (Соҳиби узр) кишилар ортида намоз ўқимайди".
Чунки соғлом шахснинг ҳолати узрли шахснинг ҳолатдан кучлироқдир. Мукаммал таҳоратли киши доимий таҳоратини ушлаб тура олмайдиган “соҳиби узр”га иқтидо қилиб намоз ўқийдиган бўлса, кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилинган бўлиб қолади. Ҳолбуки кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | TelegramThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #таҳорат
#намоз #соҳиби_узр
🎬 Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (1-қисм)
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз #соҳиби_узр
🎬 Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (1-қисм)
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #таҳорат
#намоз #соҳиби_узр
Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (1-қисм)

СОҲИБИ УЗР КИМ?
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр
❓1126-CАВОЛ: Динимизда кимни соҳиби узр дейилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узр (узрли одам) – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
Яъни: “Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини вақтнинг чиқиши бузади, масалан қуёш чиқиши каби. Вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди, масалан завол каби” (“Таҳорат боби”).
Демак, соҳиби узрга айланиш учун тўлиқ бир фарз намозининг вақти миқдорича бетаҳоратлик давом этиши шарт бўлиб, масалан: бир кишининг бурни ёки тиши ёки бошқа жойи пешин намозининг аввалги вақтида қонашни бошласа ва пешиннинг охирги вақтига бориб тўхтаб қолса, у соҳиби узр саналмайди. Чунки бетаҳоратлик тўлиқ бир намознинг вақтини ўз ичига олмади. Аммо ушбу ҳолатда қон асрнинг вақти кирганидан кейин ҳам давом этиб, аср вақтини тўлиқ қопласа, у ҳолда мазкур одам соҳиби узрга айланади. чунки узр тўлиқ бир фарз намозини яъни асрнинг вақтини ўз ичига олди.
Бир киши соҳиби узрга айланганидан кейин, унинг узри бир фарз намозининг вақти ичида бир марта содир бўлса ҳам, соҳиби узрликдан чиқмайди. Қачонки тўлиқ бир фарз намозининг вақтида узри тўлиқ йўқ бўлса, кейин соҳиби узрликдан чиқади. Бу ҳақида “Мухтасарул-Қудурий”нинг шарҳи “Лубоб” китобида шундай баён қилинган:
ثم يشترط لثبوت العذر أن يستوعبه العذر تمام وقت صلاة مفروضة، وذلك بأن لا يجد في جميع وقتها زمناً يتوضأ ويصلي فيه خالياً عن العذر ولو بالاقتصار على المفروض، وهذا شرط ثبوت العذر في الابتداء، ويكفي في البقاء في كل وقت، ولو مرة. وفي الزوال يشترط استيعاب الانقطاع وقتاً كاملاً بأن لا يوجد في جزء منه أصلاً.
Яъни: “Сўнг узрнинг собит бўлиши учун узр бир фарз намозининг вақтини тўлиқ ўз ичига олиши шартдир. Яъни бир фарз намозининг вақти ичида таҳорат қилиб, шу таҳорати билан гарчи фарзларни ўзига чекланиб бўлса ҳам узридан холи бўлган ҳолда намоз ўқишга қодир бўлмаса, соҳиби узрга айланади. Бу аввалда узрнинг собит бўлишининг шарти бўлиб, унинг давом этиши учун эса, бир фарз намозининг вақтида бир марта бўлса ҳам содир бўлиши кифоя қилади. Узрнинг йўқ бўлиши учун эса, мазкур узрнинг бир фарз намозининг вақтида бир марта бўлса ҳам содир бўлмаслиги шарт қилинади”.
Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади ва кейинги фарз намози учун яна қайтадан таҳорат олади. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #таҳорат
#намоз #соҳиби_узр
🎬 Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (2-қисм)
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз #соҳиби_узр
🎬 Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (2-қисм)
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #таҳорат
#намоз #соҳиби_узр
Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (2-қисм)

СОҲИБИ УЗРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР
#соҳиби_узр
#намоз #таҳорат
❓1127-CАВОЛ: Соҳиби узрга тегишли қандай ҳукмлар бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узрга тегишли ҳукмлар қуйидагилар:
1. Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади ва кейинги фарз намози учун яна қайтадан таҳорат олади.
2. Соҳиби узрнинг бомдод намози учун олган таҳорати қуёш чиқиши сабабли ботил бўлади. Аммо қуёш чиққанидан кейин таҳорат олган бўлса ва узридан бошқа таҳоратни синдирувчи иш содир бўлмаса, унинг таҳорати пешиннинг вақти чиққанидагина синади. Чунки соҳиби узрнинг таҳоарати вақт кириши билан эмас, балки намознинг вақти чиқиши билан синган ҳисобланади.
3. Бир киши масалан: пешин намози вақтининг ярмида тиши қонашни бошласа ва пешиннинг охирги вақтига қадар қон тўхтамаса, сўнг у таҳорат қилиб, пешинни ўқиса, кейин асрнинг вақти кирса ва янги таҳорат олиб, асрни ўқиса, сўнг аср вақтининг ярмида ёки охирида қони тўхтаса, ушбу одам пешинни ҳам, асрни ҳам қайтадан ўқийди. Чунки унинг узри тўлиқ бир фарз намозининг вақтини қоплаб олмагани учун, ҳар иккала намозни ҳам бетаҳорат ўқиган бўлади. Агар мазкур ҳолатда унинг қони асрнинг охирги вақтигача ҳам тўхтамай давом этса ва шомни вақти кирганида ҳам қон оқиши давом этса, у ҳолда унинг ўқиган пешини ҳам асри ҳам жоиз ҳисобланади.
4. Соҳиби узр бир фарз намозининг охирги вақтига яқин таҳорат олса ва таҳорат олаётганида ёки ундан кейин бетаҳоратлик етмаса, яъни узри тўхтаб турса, мазкур таҳорати билан кейинги намозни ўқиса бўлади. чунки вақтнинг чиқиши аслида таҳоратни синдирувчи амал эмас, балки соҳиби узрнинг таҳорати вақт чиқиши туфайли синади, дейилишининг сабаби шуки унинг собиқ таҳоратсизлиги юзага чиқади.
5. Соҳиби узрга узридан бошқа ҳадас, яъни таҳоратни синдирувчи иш етса, у ҳолда унинг таҳорати синади ва бошқа таҳорат олиши шарт бўлади.
6. Соҳиби узр узри йўқ кишиларга имомлик қила олмайди.
7. Соҳиби узр ўзи билан узри бир-хил кишига имомлик қилса бўлади. Аммо узри бошқа бўлса, ёки узри оғирроқ бўлса, ўзидан узри енгил кишига имомлик қилса бўлмайди.
8. Соҳиби узр имкон қадар узрини тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Масалан: қон оқаётган жойни боғлаб, ёки бирор нарса ёпиштириб бўлса ҳам, бетаҳоратликни тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Шу каби тик турса бетаҳоратлик етадиган ва ўтирса тўхтайдиган бўлса, ўтириб намоз ўқийди. Агар рукуъ ва сажда қилса, бетаҳоратлик етадиган бўлса, имо-ишора билан намоз ўқийди. Ўтириб имо-ишора қилса, таҳорати кетиб, тик турган ҳолатда имо-ишора билан ўқиса, таҳорати синмайдиган бўлса, тик туриб имо-ишора билан ўқийди. Чунки намозни таҳоратсизлик билан ўқишдан кўра, унинг баъзи рукнларини тарк қилиб бўлсада, таҳорат билан ўқиш авлодир.
9. Соҳиби узр кийимига теккан нажосатни ювса, намозни ўқигунича яна нажосат бўладиган бўлса, масалан: сийдик томиб турган бўлса, либосини ювгани билан, яна сийдик томиб, нажосат бўладиган бўлса, у ҳолда кийимини ювиши лозим бўлмайди. Аммо бошқа жойига теккан нажосатларни ювиши лозим бўлади.

СОҲИБИ УЗР ҲОЖИНИНГ ҲАРАМДАГИ ҲОЛАТИ
#Ҳаж_умра #соҳиби_узр
❓1670-САВОЛ: Пешоб тутолмайдиган аёл таглик тутади. Масжидулҳаромдан ташқарига чиқиб таҳорат олиб келса ҳарамни ёпиб қўйишяпти. Жойига қайтиб киролмаяпти. Шунинг учун ҳарам ҳудудида, пешоб теккан таглик билан истинжосиз (тагликни алмаштирмаган ҳолда) таҳорат олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешоб тўхтамай келиб турса ва битта намозни вақти чиққунича пок ҳолатда ўқиб олишнинг имкони бўлмаса, бундай шахс соҳиби узр бўлади. Бундай ҳолатда аёл киши таглик тутиб олган бўлиб, намоз вақтида алмаштириб олгани билан намоз ичида яна пешоб келиб, тагликни нажосат қилиб қўяётган бўлса, алмаштириш шарт эмас, шу ҳолатда намоз ўқийверади.
Агар пешоб гоҳ-гоҳида келиб, битта намозни пок ҳолатда ўқиш имкони бўлса, намоз ўқишдан аввал тагликни тозасига алмаштириб олади. Чунки нажосат теккан кийим билан намоз ўқиш мумкин эмас. Чиққан пешоб фаржига ёки бошқа аъзосига танга миқдоридан кўп теккан бўлса, сув билан ювиши вожиб бўлади. Шунинг учун ташқарига чиқиб, мукаммал таҳорат олиб, кейин намоз ўқийди. Бу ҳолатда ҳарамга қайта кира олмаслик узр бўла олмайди. Чунки Ҳарам намоз вақтидагина ёпилиб, бошқа вақтда очиқ туради. Яъни қайтиб кириши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife