БОЛАГА БЕШИК ОЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#оила #нафақа
❓881-CАВОЛ: Фарзанд туғилганда бешикни қизнинг ота-онаси қилиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда фарзанд балоғатга етгунича уни едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой ва бошқа барча зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, хасталик етса даволатиш ва таълим тарбия бериш ҳам отанинг зиммасига вожибдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилган:
وَعلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
яъни: "...Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир..." (233-оят).
Шундай экан болага бешик олиш ҳам отанинг зиммасида. Бу мажбуриятларни бажармасдан бошқаларнинг зиммасига юклаш дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ҚАЙНОНА БЕШИК ОЛИБ КЕЛИШИ ШАРТМИ?
#нафақа
❓950-CАВОЛ: Она қизи фарзандлик бўлгандан кейин унга бешик олиб келиши шартми? Олиб келмаса у дунёда ёстиқ қучоқлаб ётаркан, деган гап бор экан. Ман онамларга олиб келманглар, уйда бешик бор, дегандим. Улар шу гапни айтишди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда ундай гап йўқ. Фарзанд туғилса унинг нафақалари бевосита ўша фарзанднинг отасини зиммасига вожиб бўлади. Нафақа деганда фарзандларнинг емоқ-ичмоқлари, кийим-кечаклари ва шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлари назарда тутилади. Жамиятимизда ношаръий шаклланган бидъат-хурофоталардан бири сиз саволда айтган “бешик тўйи” масаласидир. Яъни боланинг бешиги ва яна унга қўшимча бир талай нарсаларни қиз томоннинг зиммасига юклаб қўйишдир. Аслида бу муаммолар отанинг муаммосидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
Уларни (фарзандларни) маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир. (Бақара сураси 233-оят)
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла Масайитов
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
🔗 Улашинг: @diniysavollar