ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР
#дафн_маросими
❓187-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоғга йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми? Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .
“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.
Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
"ТАҲЛИЛ ТОШИ" БОР НАРСАМИ?
#дафн_маросими
❓414-CАВОЛ: Майитни қабрга қўйилаётганда «таҳлил тошини» сўрашади. Бу тўғрисида бирор саҳиҳ ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда "таҳлил тоши" ҳақида, хусусан майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, "суф" деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган.
Юртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб юборадилар. Ҳатто, баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буюрмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИ НООДАТИЙ ДАФН ҚИЛИНИШИГА ДИНИМИЗДА ҚАНДАЙ ҚАРАЙДИ?
#дафн_маросими
❓423-CАВОЛ: Ҳозир ҳамма давлатларда худди биздек карантин даври кечмоқда. Биламизки, кунига минглаб одамлар вафот этмоқда ва шуларнинг кўмилишлари ҳақида ижтимоий тармоқларда турли видеолар тарқалмоқда. Шу видеоларни кўраётиб қалбимиз ларзага келаяпти. Негаки каронавирусдан вафот этган жасадлар қандайдир харобазорларга, ахлатлар ташаладиган чуқурларга махсус машиналарда селофанга ўралган ҳолатда тўп-тўп бўлиб, худди ахлат сингари ташланмоқда. Саволим шундан иборатки: бу жасадларни шундай қилиб ташланиши жасадга бўлган беҳурматлик десак бўладими? Бу ҳақида динда қандай ҳукм бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Афсуски, сиз кўрган ҳолатлар агар ҳақиқат бўлса, жудаям ачинарли ҳолат, инсон шаънига беҳурматликдир.
Вафот этган кишининг ҳурмати ҳам худди тирик кишининг ҳурмати каби бўлади. Маййитга беписандларча муносабатда бўлиш ва хўрлаш шаръан ҳаромдир. Бундай қаттиқ гуноҳдан сақланиш керак.
Вафот этган инсоннинг ҳам ўзига яраша ҳақ-ҳуқуқлари мавжуддир. Буларни адо этиш тириклар зиммасидаги бурч ҳисобланади. Ўликни ювиш, кафанлаш ва унга жаноза намози ўқиш фарзи кифоя ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда Ислом дини инсон ҳуқуқларининг нафақат ижтимоий ҳаётда, балки вафотидан кейин ҳам амалда бўлишини талаб этади.
Мазкур масалада Ислом динининг барча фиқҳий китобларида ўликни у ўлим ҳолатига келишидан бошлаб дафн этиш ва ундан кейинги аза, мотам каби масалалари батафсил тарзда баён қилинган. Бу ҳам бўлса, маййитга бўлган эҳтиром, унга тирик каби инсонга қилинадиган ҳурмат кўрсатилишидан дарак беради. Маййит қандай ювилади, қандай кафанланади, қандай намоз ўқилади, ёш бола вафот этса қандай муомала қилинадию, аёл киши вафот этса қандай муомала қилинади, буларнинг барчаси фиқҳий китобларда баён этилган. Буларнинг барчаси Ислом шариатида инсон нафақат тириклигида, балки вафотидан кейин ҳам эҳтиромга лойиқ эканини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

МАЙЙИТНИ ҚАБРДА ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
#дафн_маросими
❓534-CАВОЛ: Ҳурматли Устозлар! Саволим шундан иборатки, мен қабристонда гўрковлик қиламан. Ишимни динимиз кўрсатмалари асосида бажаришга ҳаракат қиламан. Биз томонларда майитни қабрга қўйилгандан сўнг "кафанини чайнаб қўяди", деб уни юзини очиб қўйиш одати мавжуд. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун ташаккур.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий ҳолатда қабрда маййитнинг юзини очишга бирор ишончли далил борлигини билмаймиз. Балки шаръий далилларнинг зоҳири маййит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, юзи очилмаслигига далолат қилади. Чунки қоидага кўра, бутун тана ёпилгани каби юзни ҳам ёпиш лозим.
Фақат эркак киши эҳромдалик ҳолатида вафот этса, боши ўралмайди, юзи ҳам ёпилмайди. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши эҳромдалик ҳолида туясидан йиқилиб бўйни синди ва вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар, иккала кийимига кафанланглар. Бошини ҳам, юзини ҳам ўраманглар. Зеро, у қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтирилади”, дедилар”. Валлоҳу аълам.