МЕҲНАТИ УЧУН ВАСИЯТ
#васият #мерос
❓1002-CАВОЛ: Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).
Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:
لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم
“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar