FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио
#Она

Онага бўлган эҳтиром намунаси

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
#она #ўғил #келин

1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
(ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик.
Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:
( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء
“ва улар ила яхшиликда яшанг”.

Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади:
( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة
“Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”.

Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир.
Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак.
Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM