АЛЛОҲДАН ЎЗГА ИЛА ҚАСАМ ИЧИШ
#қасам_ичиш
❓87-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Аллоҳ таолонинг исмидан бошқа нарса билан қасам ичиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзганинг номи ила қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "لاَ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ وَلاَ بِأُمَّهَاتِكُمْ وَلاَ بِالأَنْدَادِ وَلاَ تَحْلِفُوا إِلاَّ بِاللَّهِ وَلاَ تَحْلِفُوا بِاللَّهِ إِلاَّ وَأَنْتُمْ صَادِقُونَ" (رواه أبو داود والنّسائي)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда:
"أَلاَ إِنَّ اللهَ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، فَمَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ، وَإِلاَّ فَلْيَصْمُتْ" (رواه البخاري ومسلم).
“Огоҳ бўлинг, Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтарди. Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Қуръони каримда баъзи нарса (анжир, зайтун) ва вақт (чошгоҳ, тун) номлари билан ифодаланган қасамларга келсак, у Аллоҳ таолонинг истаган нарсани азиз ва ҳурматли қилишига ишорадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ
#қасам
❓146-CАВОЛ: Қасамнинг каффоратини тушунтириб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорот бериши вожиб бўлади.
Қасамни бузган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Қасамни бузмасдан туриб каффорат тўланмайди. Қасамнинг каффорати ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آَيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
яъни: “...Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг кийимлари ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки (буларни) топа олмаса, уч кун рўза тутиши (мумкин). Ана шу ичган (ва бузган) қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни асрангиз! Аллоҳ сизларга Ўз оятларини шундай баён қилади, токи шукр қилгайсиз” (Моида сураси, 89-оят).
Агар киши ўз ота-онасига гапирмаслиги каби гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, қасамини бузиб, каффорат тўлаши лозим бўлади.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قَالَ : "مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ فَرَأَى غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا فَلْيُكَفِّرْ عَنْ يَمِينِهِ ، وَلْيَفْعَلْ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ).
“Ким бир ишга қасам ичсаю, кейин ундан бошқаси яхшироқ эканини билса ичган қасамига каффорот тўласин-да ўша яхшироқ ишни қилсин”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилган).
Бу ҳукмларда қасамни билиб туриб бузган ҳам, мажбурланиб бузган ҳам, унутиб бузган ҳам баробардир. (“Ал-Мухтор”, “Фатҳу бабил иная”) Валлоҳу аълам.

🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
РЎЗАНИ ЎРТАГА ҚЎЙИБ ҚАСАМ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#қасам
❓400-CАВОЛ: Саволим шуки, рўзани ўртага қўйиб қасам ичиш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай қилиш нотўғри ҳисобланади. Чунки, динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзга нарса билан қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, — деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ САБАБСИЗ ТУТМАЙ КЕЙИН ТУТИБ БЕРИШ ТЎҒРИМИ?
#қасам
❓401-CАВОЛ: Агар бир одам сабабсиз Рамазоннинг бир кунини рўза тутмай ўтказиб юборса ва кейин тутиб берса савоби Рамазондаги каби бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сабабсиз бир кун тутмаса, гуноҳкор бўлади. Рамазондан кейин бир кунига бир кун қазо қилиб, тутиб бериши вожиб бўлади.
Рамазонда сабабсиз тутилмаган рўза кейинчалик қазо қилиб тутилганда бўйиндан соқит бўлсада, лекин унинг Рамазондаги каби савобига эриша олмайди. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
من أفطر يومًا من رمضان من غير رخصة ولا مرض لم يقضِ عنه صيام الدهر كله ، وإن صامه
яъни: “Ким Рамазон ойида бир кун сабабсиз ва касалликсиз рўза тутмаса, бутун умр рўза тутса ҳам унинг ўрнини боса олмайди” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

БУ ҚАСАМНИ КАФФОРАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#қасам
❓966-CАВОЛ: Инстаграмда бегона эркак билан просто ёзишдим. Эрим шубҳаланиб қасам ичишга мажбур қилди. Мен ёзишмаганман деб, ёлғон қасам ичдим, алдадим. Шу хатони қандай ювсам бўлади, бу қасамни каффороти қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ичган қасам ёлғон қасам дейилади. Унинг гуноҳини қайта қилмаслик шарти билан, фақат чин тавба ювиши мумкин. Каффарот уни юва олмайди.
Қасамлар уч хил бўлади:
الأيمان على ثلاثة أضربٍ: يمينٌ غموسٌ، ويمينٌ منعقدةٌ، ويمينٌ لغوٌ.
فاليمين الغموس هي: الحلف على أمرٍ ماضٍ، يتعمد الكذب فيه؛ فهذه اليمين يأثم بها صاحبها، ولا كفارة فيها إلا الاستغفار.
واليمين المنعقدة: هي الحلف على الأمر المستقبل أن يفعله، أو لا يفعله، فإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة.
واليمين اللغو: أن يحلف على أمرٍ ماضٍ، وهو يظن أنه كما قال، والأمر بخلافه، فهذه نرجو أن لا يؤاخذ اللّه بها صاحبها.
1. Ёлғон қасам
Алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичиш. Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади. Унинг каффароти фақат истиғфордир.
2. Боғланувчи қасам
Келгуси бирор ишни бажариш ёки бажармасликка қасам ичиш. Бу қасамни бузса, унга каффарот лозим бўлади.
3. Бекор қасам
Ўтган ишни тўғри деб ўйлаб қасам ичиш, лекин иш у айтганига тескари бўлади. Бундай қасам ичган кишини Аллоҳ таоло азоб билан тутмайди деб умид қиламиз ("Мухтасарул Қудурий" китоби).
Мана шу матннинг шарҳида шундай дейилади:
(فاليمين الغموس) وتسمى الفاجرة (هي الحلف على أمر ماض يتعمد الكذب فيه) مثل أن يحلف على شيء قد فعله ما فعله أو بالعكس، مع علمه بذلك، وقد يقع على الحال، مثل أن يحلف ما لهذا على دين، وهو كاذب ...
(فهذه اليمين يأثم بها صاحبها) لقوله صلى اللّه عليه وسلم (من حلف كاذباً أدخله اللّه النار) (ولا كفارة فيها إلا الاستغفار) مع التوبة، لأنها ليست يميناً حقيقية، لأن اليمين عقد مشروع، وهذه كبيرة، فلا تكون مشروعة...
وفي المحيط: الغموس يأثم صاحبها به، ولا يرفعه إلا التوبة النصوح والاستغفار؛ لأنه أعظم من أن ترفعه الكفارة، اهـ.
(Ёлғон қасам) - уни "фожира" қасам ҳам дейилади.
(У алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичишдир) - масалан, билиб туриб, қилган ишини қилмадим деб қасам ичиш ёки бунинг акси: қилмаган ишини қилдим, деб қасам ичиш. Гоҳида ёлғон қасам ҳозирги замон учун ҳам воқеъ бўлади, масалан, "бу одамдан менинг қарзим йўқ", деб ёлғон қасам ичади...
(Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади) - Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким билиб туриб ёлғон қасам ичса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", деганлар.
(Унинг каффароти фақат истиғфордир) - тавба ҳам қилади. Чунки у ҳақиқий қасам эмас. Тўғри қасам шаръий ақд (битим) ҳисобланади, ёлғон қасам эса гуноҳи кабира бўлиб шаръий иш эмас...
"Муҳит" китобида: "Ёлғон қасам ичган гуноҳкор бўлади. Унинг гуноҳини фақат чин тавба ва истиғфор кўтаради. Унинг гуноҳи каффарот билан ювишдан кўра улканроқдир", дейилган ("Ал-Лубоб" китоби).
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: номаҳрамлар билан "Просто гаплашиш", деган гап кетмайди, чунки зинога биринчи қадам "просто гаплашишдан"дан бошланади. Муслима аёл ҳаёли, эрига вафодор, хилватда ҳам бегоналар билан гаплашмайдиган, Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, гуноҳ ишлардан тийилувчи бўлади. Акс ҳолда ҳаёси, обрў-эътибори ва оиласини барбод қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

"ШУ ИШНИ ҚИЛСАМ КОФИР БЎЛАЙ", ДЕСА...
#ақида #қасам
❓972-CАВОЛ: Мен бир ишдан сақланишга доим ҳаракат қиламан, лекин нафсимга кириб яна қилиб қўяман. Бир куни шу ишни қилмай деб айтдимки: "Агар яна бир бор шу ишни қилсам кофир бўлай" дедим. Афсуски мен яна шу ишни қилиб қўйдим, энди мен нима қилай, кофир бўлиб қолдимми, лекин алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таолога ишонаман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики инсон Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлиб турар экан кофир бўлиб қолмайди, лекин бундай хатарли гапларни айтмаслик керак. Сиз айтган иш куфр эмас, балки қасам ҳисобланади. Қасамни бузгани учун каффорот берилади.
وَإِنْ قَالَ إنْ فَعَلْت كَذَا فَهُوَ يَهُودِيُّ أَوْ نَصْرَانِيُّ أَوْ كَافِرٌ تَكُونُ يَمِينًا (العناية شرح الهداية)
Бир киши "Агар шу ишни қилсам яҳудий, ёки насроний, ёки кофир бўлай", деса, бу гапи қасам бўлади ("Иноя шарҳул ҳидоя" китоби).
Қасамни каффорати хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧИШ МАСАЛАСИ
#қасам
❓1326-CАВОЛ: Қуръон билан қасам ичиб, қасамини бузиб қўйса, каффорот вожиб бўладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизга кўра қасамлар фақат Аллоҳ номи билан бўлиши керак. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш фиқҳий манбаларимизда макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин макруҳ) ҳисобланади. Лекин фуқаҳоларимиз Қуръон билан қасам ичса, эътиборга олинади дейишган.
Қуръон билан қасам ичиш аввалги замонларда урф бўлмаган ва уламолар “Қуръон билан қасам ичилса, унинг эътибори йўқ” дейишган. Мазҳабимиздаги “Мухтасарул Қудурий”, “Виқоя”, “Мухтор” каби мўътабар фиқҳий матн китобларимизда ҳам аввалги давр уламоларининг мазкур фатвоси қайд этилган. Масалан, Аллома Мавсилий бу ҳақда шундай деганлар:
والحلف بغير الله تعالى ليس بيمين كالنبي والقرآن والكعبة
“Пайғамбар, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан ўзга билан ичилган қасам – қасам ҳисобланмайди” (“Ал-Мухтор лил фатво” китоби).
Лекин қасам масалалари асосан урфга қарагани ҳамда Қуръондан Аллоҳнинг каломи назарда тутилгани эътиборидан кейинги давр фуқаҳолари Қуръон билан ичилган қасамнинг эътибори бор эканига ва ўша қасам бузилганида каффорот вожиб бўлишига фатво беришган. Ҳижрий 9-асрда яшаб ўтган буюк фақиҳ Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ ушбу масалада шундай деганлар:
ولا يخفى أن الحلف بالقرآن الآن متعارف فيكون يمينا
“Шубҳасиз бугунги кунда Қуръон билан қасам ичилганда – қасам деб эътиборга олинади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
Фатвои Оламгирийяда ушбу масала бироз тафсилот билан зикр қилинган:
قَالَ : مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى فِي الْأَصْلِ لَوْ قَالَ : وَالْقُرْآنِ لَا يَكُونُ يَمِينًا ذَكَرَهُ مُطْلَقًا ، وَالْمَعْنَى فِيهِ ، وَهُوَ أَنَّ الْحَلِفَ بِهِ لَيْسَ بِمُتَعَارَفٍ فَصَارَ كَقَوْلِهِ : وَعِلْمِ اللَّهِ ، وَقَدْ قِيلَ هَذَا فِي زَمَانِهِمْ أَمَّا فِي زَمَانِنَا فَيَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ نَأْخُذُ ، وَنَأْمُرُ ، وَنَعْتَقِدُ ، وَنَعْتَمِدُ ، وَقَالَ : مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ الرَّازِيّ لَوْ حَلَفَ بِالْقُرْآنِ قَالَ : يَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ أَخَذَ جُمْهُورُ مَشَايِخِنَا رَحِمَهُمْ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ .
“Муҳаммад Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ “Ал-Асл” китобида “Қуръон”га қасам ичса, қасами ҳисобга олинмайди, деб умумий қилиб айтганлар. Унинг маъноси шуки, бундай қасам урф-одатда йўқ эди. Бу худди Аллоҳнинг илмига қасам ичгандек бўлади. Шунинг учун, фуқаҳолар Қуръон билан ичилган қасам эътиборга олинмаслиги аввалги уламоларнинг замонида эди, дейишади. Аммо, бизнинг давримизда у ҳақиқий қасам бўлади. Шу фатвони оламиз, шунга буюрамиз, шунга эътиқод қиламиз ва шунга суянамиз. Муҳаммад ибн Муқотил Ар-Розий раҳимаҳуллоҳ “Агар “Қуръон”га қасам ичса, қасами дуруст бўлади”, деганлар. Ана шу гапни бизнинг кўпчилик машойих фақиҳларимиз олишган. “Музмарот” китобида ҳам шундай дейилган” (“Фатовои Оламгирийя” китоби).
Шунга кўра, Қуръон билан ичилган қасам қасам ўлароқ эътиборга олинади ва уни бузиш сабабидан каффорот вожиб бўлади. Қасам каффоротининг миқдори ҳақида аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ?
#қасам
❓1327-CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ.
Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар:
( وَلَا حِلَّ بَيْنَ رَضِيعَيْ امْرَأَةٍ ) لِكَوْنِهِمَا أَخَوَيْنِ وَإِنْ اخْتَلَفَ الزَّمَنُ وَالْأَبُ
"Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби).
Валлоҳу аълам.

ШУ ОВҚАТ МЕНГА ҲАРОМ БЎЛСИН, ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қасам
❓1392-CАВОЛ: Бир куни меҳмон мезбон билан жанжаллашиб, уй эгасига: “Сенинг уйингдан овқат есам, ҳаром бўлсин, деб чиқиб кетди. Буни қандай ечими бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда ҳаром бўлиш ҳақидаги гап қасам бўлади. Шу гапни айтгандан кейин ўша мезбоннинг овқатидан еб қўйса, егани ҳаром бўлиб қолмайди. Чунки ҳалол нарсани ҳаром қилиш банданинг иши эмас. Лекин егани учун қасам каффоратини тўлайди. Бу масалани фақиҳларимиз батафсил баён қилишган. Жумладан, “Мухтасар фи фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو حرم علي نفسه شيئا بأن قال طعام بيت فلان علي حرام أو قال هذا الطعام علي حرام ثم أكل من ذلك تجب عليه كفارة اليمين ولا تحرم عليه الطعام
“Бир киши ўзига бирор нарсани ҳаром қилса, масалан, “Фалончининг уйидаги таоми менга ҳаром бўлсин” ёки “Бу таом менга ҳаром бўлсин”, деса ва ундан кейин шу таомдан еса, зиммасига қасам каффорати лозим бўлади. Таом унга ҳаром бўлиб қолмайди”.
Қасамнинг каффорати ҳақида савол-жавобни ўқинг.

ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам
❓1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.