FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
79-savol
Fatvo hay'ati
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл

79-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛ КИШИ ҒУСЛДА БОШИНИ ЮВИШИ ФАРЗ ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ғусл

470-CАВОЛ: Эр-хотин яқинлик қилганда аёл сочларини ўриб, кейин бошига рўмол ўраб олса, сочларини ювмасдан масҳ тортиб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб бўлган аёл ғусл пайтида бошига фақат масҳ тортиш билан кифояланиши жоиз эмас. Аёл киши жинсий яқинликдан аввал сочларини маҳкам қилиб ўрган бўлса, жунуб бўлганидан кейин ғусл қилишда сочларининг ҳаммасига сув етказиш шарт бўлмайди. Балки, сочнинг остига яъни, бошга сув етказиш кифоя қилади. Осилиб турган ўрилган қисмини ювиш шарт эмас.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي امْرَأَةٌ أَشُدُّ ضَفْرَ رَأْسِي فَأَنْقُضُهُ لِغُسْلِ الْجَنَابَةِ؟ قَالَ: لاَ إِنَّمَا يَكْفِيكِ أَنْ تَحْثِي عَلَى رَأْسِكِ ثَلاَثَ حَثَيَاتٍ ثُمَّ تُفِيضِينَ عَلَيْكِ الْمَاءَ فَتَطْهُرِينَ. (رواه الإمام مسلم و الإمام الترمذي)

Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрайдиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёйишим керакми?” дедим. У зот: “Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан”, дедилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Ушбу ҳадисдан жинсий алоқа пайтида сочи ўрилган аёл жунубликдан ғусл қилганда ўрилган сочларини ёймаса ҳам жоизлиги тушунилмоқда. Фақат у сочининг остига яхшилаб сув етказиб, ғусл қилаверади. Ҳар сафар сочни ёйиб, яна ўриш машаққатидан аёлларга енгиллик бериш учун шариатимизда шундай қилишга рухсат берилган. Бошга яхшилаб сув етказиш билан ғуслдан кўзланган мурод ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

567-CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.

Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЖАНОБАТДАН ПОКЛАНИШ ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ғусл

743-CАВОЛ: Жума куни жунублиги учун ва жума учун битта ғусл қилса, иккисига ҳам ўтадими ёки алоҳида қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллома Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ "Ашбоҳ ва назоир" китобида бундай саволга қуйидагича жавоб берганлар:

قالوا لو اغتسل الجنب يوم الجمعة للجمعة ولرفع الجنابة ارتفعت جنابته وحصل له ثواب غسل الجمعة

Уламолар: "Агар жунуб одам жума ва жанобатдан покланиш учун ғусл қилса, жанобатдан пок бўлади ҳамда жума учун қилинадиган ғуслнинг савобини олади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙЗ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА
#ғусл #ҳайз #эр_хотин_муносабатлари

765-CАВОЛ: Ҳайзим тугади лекин ҳали ғусл қилмадим. Эрим билан яқинлик қилсам кейин икковигаям ғусл қилсам бўладими? Ёки биринчи ғусл қилиб кейин яқинлик қилайликми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволнинг жавоби ҳайз 10 кундан кейин, ёки 10 кундан аввал, ё аёлнинг одатига етиб, ёки одатига етмай тўхташига қараб турлича бўлади.

Ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун) ўтгач, гарчи ғусл қилмаган бўлса ҳам, аёли билан жинсий алоқада бўлиш ҳалол бўлади, хоҳ у биринчи марта ҳайз кўрувчи, хоҳ аввал ҳайз кўрган, одати бор аёл бўлсин. Шу ҳолатда ҳам эр хотинини токи ғусл қилмагунча жимо қилмай туриши мустаҳабдир (Муҳит китоби).

Агар қон ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун)дан камроғида тўхтаса, токи аёл ғусл қилмагунча ёки намоз вақтининг охири (яъни, ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт) ўтмагунча, уни жимо қилиш жоиз эмас. Бу масалалар ҳайз кўрувчининг одати тўлиқ бўлгандадир.

Агар қон аёлнинг одат кунларидан кам вақтда тўхтаса, токи одат кунлари келмагунча унга жинсий яқинлик қилиш макруҳ бўлади, агарчи аёл ғусл қилган бўлса ҳам. Лекин аёл одат кунлари келгунича эҳтиётан намоз ўқийди ва рўза тутади.

Биринчи ҳайз кўраётган қиз ўн кундан камига пок бўлса ёки одати бор аёл одатидан аввал пок бўлса, таҳорат ва ғуслни намознинг охирги вақтларига кечиктиради. Фақат намознинг вақти кечикиб, макруҳ вақти кириб қолмаса, бас. ("Фатҳу бобил иноя", "Дурарул ҳукком" "Фатовои Ҳиндия" китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҒУСЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#ғусл #ҳайз

1018-CАВОЛ: Жунуб ҳолда ухлаб қолса эрталаб ўйғонганда ҳайзи келиб қолган бўлса ғусл қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолда аёлнинг ихтиёри ўзида бўлади, хоҳласа ўша пайтда ғусл қилади, хоҳласа ҳайздан поклангандан кейин ғусл қилади. Бу ҳақда “Ал-Муҳитул-Бурҳоний” китобида шундай дейилади:

وإذا أجنبت المرأة ثم أدركها الحيض فهي بالخيار إن شاءت اغتسلت؛ لأن فيه زيادة تنظيف وإزالة أحد الحدثين، وإن شاءت أخرت الاغتسال حتى تطهر؛ لأن الاغتسال للتطهير حتى تتمكن من أداء الصلاة، ألا ترى أن الجنب إذا أخر الاغتسال إلى وقت الصلاة لا يأثم، دل أن المقصود من الطهارة الصلاة، ومن لا يتمكن من الصلاة، فكان لها أن لا تغتسل.

“Аёл киши жунуб бўлса ва кейин ҳайз кўрса, ихтиёри ўзида бўлади. Хоҳласа ғусл қилади, чунки ғуслда зиёда поклик ва икки нопокликдан бирини кетказиш бор. Хоҳласа поклангунча ғусл қилишни кечиктириб туради. Чунки ғусл покланиш учун ва бу покланиш билан у намозни адо қилишга имкон топади. Кўрмайсизми, жунуб киши ғуслни намоз вақтигача кечиктирса, гуноҳкор бўлмаслиги, покликдан мақсад намоз эканига далолат қилади. Ким (ҳайз, нифос каби ҳолатларда) намоз ўқишга имкон топмаса, ғусл қилмаслиги жоиздир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Жаноза #Ғусл

Жаноза чиққан уйдагилар ювиниши мумкин эмасми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Саҳарлик #Ғусл

Жунуб ҳолатда саҳарлик қилса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИШ ОРАСИДАГИ ТАОМ ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛГА МОНЕ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #ғусл #тиш

1108-CАВОЛ: Тиш ковагида буғдойдек катталикда овқат қолдиғи қолиб кетса, таҳорат ёки ғуслга зарари борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таҳоратда оғиз ва бурунни ювиш суннат, ғуслда эса фарз ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, таҳоратда тишларнинг орасига бирор нарса қолиб кетишининг зарари йўқ. Агар тишлар орасида қолган нарса жуда кичкина бўлса, ғуслда ҳам зарар қилмайди. Чунки сув суюқ бўлиб, одатда ҳамма жойга етиб боради. Бироқ эҳтиёти ғуслда тишнинг ораси ва ковакларига кириб қолган нарсани чиқариб ташлаш керак. Чунки ғуслда бирор жойга сув етмай қолса, ғусл мукаммал бўлмай қолади.

“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ كَانَ سِنُّهُ مُجَوَّفًا فَبَقِيَ فِيهِ أَوْ بَيْنَ أَسْنَانِهِ طَعَامٌ أَوْ دَرَنٌ رَطْبٌ فِي أَنْفِهِ تَمَّ غُسْلُهُ عَلَى الْأَصَحِّ كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ وَالِاحْتِيَاطُ أَنْ يُخْرِجَ الطَّعَامَ عَنْ تَجْوِيفِهِ وَيُجْرِيَ الْمَاءَ عَلَيْهِ هَكَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ

“Агар тишларининг ковагида ёки тишларининг орасида бирор таом қолиб кетган бўлса, ёхуд бурнининг ичида юмшоқ (суюқ) кир бўлса, саҳиҳроқ гапга кўра ғусли тўлиқ бўлади. “Зоҳидийя”да ҳам шундай. Бироқ эҳтиёти қолиб кетган нарсани тишининг ковагидан чиқариб ташлаб, у ерга сувни етказиш керак. “Фатҳул қодир”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҒАССОЛ ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат #ғусл

1157-CАВОЛ: Бир эътиборли киши шундай деб айтди: “Маййитларни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Доимий таҳоратли юриш ва намоздан бошқа ўринларда ҳам таҳорат муҳим эмас. Таҳорат фақат беш маҳал намоз учун керак”. Бу гапларни кўп айтади. Бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Маййитни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Бу гап тўғри, аммо таҳоратли ҳолатда ғассоллик қилиши мустаҳаб саналади. Яъни, маййитни ғусл қилдиришда таҳоратли бўлса, кўпроқ ажру савобга эришади.

“Муҳийтул Бурҳоний”да шундай дейилган:

وينبغي أن يكون غاسل الميت على الطهارة، ويكره أن يكون جنباً أو حائضاً

“Маййитни ювадиган шахс таҳоратли бўлмоғи керак. Жунуб ёки ҳайзли ҳолатда маййитни ғусл қилдириш макруҳ саналади”. Бу гаплар кўплаб фиқҳий китобларимизда, жумладан, “Фатово Оламгирия”, “Фатово Қозихон”, “Дурарул ҳуккам” китобларида зикр қилинган.

Яна шуни яхши билиш керакки, динимизда амалларнинг турли даражаси бор. Фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ва ҳоказо. Демак, фарздан ташқари вожиб, суннат каби даражалар ҳам бор бўлиб, мусулмон инсон фақатгина фарз ва вожиб бўлган амаллар билан чекланиб қолмайди, балки суннат ва мустаҳаб бўлган амалларга ҳам эътиборли бўлади. Айнан суннат, нафл амалларни бажариш орқали кўплаб ажру савобларга эришишдан ташқари қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ҳам мушарраф бўлади. Ҳаётига барака киради, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

وما يزال عبدي يتقرب إلي بالنوافل حتى أحبه

“Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан...”, деган.

Бошқа бир ҳадиси шарифда:

ولا يحافظُ علَى الوضوءِ إلَّا مؤمنٌ

“Фақат (комил) мўмин давомли таҳоратли юра олади”, дейилган. (Ибн Можа Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Демак, доим таҳоратли юриш шариатнинг фарз даражасидаги амал бўлмасада, мўл-кўл савобга сабаб бўладиган амаллар сирасига киради.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
​​ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл

1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar