FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
БАДАНГА СПИРТ СУРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат

376-CАВОЛ: Баданга спирт суртиш мумкинми? Спирт суртилгандан сўнг ўша жойни ювиб ташлаш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори дармонларда, ташқи истеъмолда яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади.

Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Такмилату фатҳул мулҳим” китобида қуйидагича келтирадилар:

فانها ان اتخذت من العنب او اتمر فلا سبيل الي حلتها او طهارتها و ان اتخذت من غيرهما فاالامر فيها سهل علي مذهب ابي حنيفة رحمه الله تعالي و لا يحرم استعمالها للتداوي او لاغراض مباحة اخري ما لم تبلغ حد الاسكار... و ان معظم الكحول التي تستعمل اليوم في الادوية و العطور و غيرهما لا تتخذ من العنب او التمر انما تتخذ من الحبوب او القشور او البترول و غيره“

яъни: “Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса... Ҳозирда дори дармонлар, атирларга қўшилаётган спирт асосан буғдой, турли пўстлоқлар, нефт ва бошқа нарсалардан олинади”.

Юқоридаги мулоҳазаларга биноан хурмо ва узумдан бошқа нарсалардан олинган спиртдан фойдаланиш жоиз. Агар спирт суртилгандан кейин, ўша жойни имкон қадар ювиб юборилса янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
87-savol
Fatvo hay'ati
АЛЛОҲДАН ЎЗГА ИЛА ҚАСАМ ИЧИШ
#сийрат

87-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ
#намоз

377-CАВОЛ: Ўтган гал берган саволимни жавобида бироз тушунмаган жойим бор эди. Намоздаги махфийлик ёки овоз чиқариб ўқиш тўғрисида. Умумий қилиб айтганда беш вақт намозда фарз намозлари энг ками ўзи эшитадиган даражада ўқиладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур билдириб қоламан.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қироат намознинг рукнларидан бўлиб, қайси намозларда қироат жаҳрий қилинади ва қайси намозларда махфий қилинади ҳамда уларнинг даражаси қай йўсинда буни билиб олишимиз керак.

“Мухтасарул виқоя” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

يجهر الامام في الجمعة والعيدين و الفجر و اليي العشاءين اداء و قضاء لا غير

яъни: “Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, Бомдод намозида, Шом ва Хуфтон намозларининг аввалги икки ракъатида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам. Бошқаларида овоз чиқариб қироат қилмайди”.

Яъни, имом Пешин ва Аср намозларида, Шом намозининг учинчи ракъатида ва Хуфтон намозининг кейинги икки ракъатида овозини чиқармай қироат қилади.

و المنفرد خير ان ادي وخافت حتما ان قضي

яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи намозни вақтида адо этса, жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли. Ёлғиз ўқувчи қазо намозини ўқиса, махфий қироат қилиши вожибдир (“Захира” ва “Қозихон” китобларида ёлғиз намози ўқувчи қазо намозини ўқиганда ҳам жаҳрий ва махфий ўқишда ихтиёрли бўлиши саҳиҳ кўрилган).

و ادني الجهر اسماع غيره و ادني المخافتة اسماع نفسه

яъни: “Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг паст даражаси ўзидан бошқага эшиттиришдир. Махфий ўқишнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлишидир”.

Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни “овоз чиқариб қироат қилиш” деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда, ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитиши лозим экан.

Махфий қироат намозхоннинг ўзи эшитадиган даражада бўлмаса, қироат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
88-savol
Fatvo hay'ati
ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?
#дуо

88-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
#НАМОЗ
🔸НАМОЗНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ
https://t.iss.one/diniysavollar/665

🔸НАМОЗДА ИККИ САЖДА ОРАСИДА ҚАНДАЙ ЎТИРИЛАДИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/675

🔸АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/674

🔸РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ
https://t.iss.one/diniysavollar/691

🔸ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ
https://t.iss.one/diniysavollar/690

🔸НАМОЗДА ИККИ КИШИ ҲАМ ЖАМОАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/687

🔸ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/681

🔸КАРАНТИН ПАЙТИДА ЖУМА КУНИ УЙДА ЖАМОАТ БЎЛИБ ПЕШИН ЎҚИШ
https://t.iss.one/diniysavollar/670

🔸НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
https://t.iss.one/diniysavollar/663

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
89-savol
Fatvo hay'ati
ТАЖВИД ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ
#қироат

89-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
90-savol
Fatvo hay'ati
АЁЛ ЭРИНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШ МУМКИНМИ?
#оила

90-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРМАЙ МУСУЛМОН БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ақида

378-CАВОЛ: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарни кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят).

Маскур ояти карима Аллоҳ ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:

النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ...

яъни: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يؤمن احدكم حتي اكون احب اليه من والده و ولده و الناس اجمعين (رواه الشيخان و النسائي عن انس بن مالك رضي الله عنه).

яъни: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломга нафратланишлик куфр эканини очиқ айтиб, бундан оголантирганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Камолиддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

كل من أبغض رسول الله صلى الله عليه وسلم بقلبه كان مرتدا.. اهـ

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўрган ҳар бир инсон диндан чиққан ҳисобланади” (“Фатҳул Қодир” китоби).

Худди шундай мазмунни Имом Субкий, Имом Дасуқуй, Ибн Муфлиҳ, Ибн Нужайм ва кўплаб Ислом уламоларининг китобларида учратиш мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг буйруғидан четга чиқмаганлар. У Зот бирор ишда нафси ҳаволарига берилиб, нафс хоҳишига мувофиқ иш тутмаганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида шундай дейди:

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى

“Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! (Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ!" (Нажм сураси, 2–3-оятлар).

Бирор киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг баъзи ишлари ғайритабиий туюлса, бу У Зотнинг қилган ишлари хато дегани эмас, аксинча, ўша инсон У Зотни яхши танимаганидан, сийратларини яхши билмаганидан ва нафси-ҳавосига хуш келмаганидандир.
Аллоҳ сизга Ўзини танишни насиб этибди бу катта бахт. Энди сиз Пайғамбаримиз ҳақларида ёзилган асл манбалар орқали У Зотнинг ҳаётларини ўрганиб чиқинг, шояд қалбингизда У Зотга нисбатан муҳаббат пайдо бўлса. Хусусан, ўзбек тилидаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари ва сийратларига оид Алихонтўра Соғуний раҳимаҳуллоҳнинг “Тарихи Муҳаммадий”, Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра) раҳимаҳуллоҳнинг “Нурул басар” ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг 19-жузи (Нубувват ва рисолат) китобларини ўқишингизни тавсия этамиз.

Пайғамбарлар Аллоҳнинг элчиларидир. У Зотларга эргашмасдан туриб Аллоҳнинг ҳузурида нажотга эргашиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло шундай дейди:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

“Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Шунда Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади”, Аллоҳ Ғафур ва Роҳимдир” деб айт” - дея марҳамат қилган. (Оли Имрон сураси, 31-оят)

Хулоса шуки Аллоҳ таолога ишониб, Пайғамбарини хуш кўрмаслик, Аллоҳга имон келтириб, унинг динини қабул қилмасликдир. Чунки Ислом дини бизга тўлалигича Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам орқали етиб келган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
83-savol
Fatvo hay'ati
ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат

83-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОНАНИЗМ ҲАРОММИ? РЎЗАГА ТАЪСИРИ БОРМИ?
#ҳалол_ҳаром

379-CАВОЛ: Онанизм (қўл билан шаҳватни қондириш)нинг ҳукми ҳақида маълумот берсангиз. Ундан кейин ғусл қилиш шартми? Рўзага таъсири борми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтаётган нарса шаръий истилоҳда “истимно” – яъни шаҳватини ўз қўли билан қондириш дейилади. У шариатимизда ҳаром амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ

яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар" (Мўминун сураси 5–7-оятлар).

Қўл билан шаҳват қондиришнинг ҳаром эканлигига ушбу ояти карима далилдир. Уламолар киши аёли ёки қўл остидаги чўриларидан ташқари ҳар қандай йўл билан шаҳватини қондириши – ҳаромдир ва қаттиқ гуноҳкорликка сабабчидир, дейдилар. Уларнинг бу фикрларини Пайғамбаримиздан ривоят қилинган: “Қўлига никоҳланган лаънатлангандир” (Имом Байҳақий ривоят қилган) деган ҳадис ҳам қўллаб қувватлайди.

Мазҳабимизда машҳур “Раддул муҳтор” китобида: “Бу иш (истимно) ҳаромдир. Лекин зинога кетиши аниқ бўлса, шаҳватини сўндириш учунгина қилса, Қиёматда унга азоб бўлмаслиги умид қилинади", дейилади (Рўза боби). Аллома Ибн Обидийн худди шу гапни фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ҳам нақл қилганлар ва бу гапнинг асоси Исломнинг умумий: “Ноилож қолганда ҳаром нарсанинг истеъмоли жоиз”, “Икки ножоиз ишга рўбарў бўлганда енгилроғини танлаш” каби қоидаларидан олинганини айтганлар.

Фиқҳ китобларида уйланишнинг бир неча даражаларини санаб ўтилган. Шулардан киши агар зино қилиб қўйиш даражасига борса, унинг уйланиши вожиб эканлиги айтилади. Уйланишга имкони бўлмаганларни Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам рўза тутишга буюрадилар.

Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: “Никоҳ (имкон)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар”, - дея марҳамат қилади (Нур сураси, 33-оят).

Бу тадбирларнинг барчасидан кўзланган мақсад инсонни истимно каби соф инсоний табиатга зид бўлган жирканч ишдан тийилишга ундашдир. Қўл билан шаҳватни қондириш орқали маний тушадиган бўлса, ғусл вожиб бўлади ва рўза бузилади. Бу ишни қилган одам Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади ва Рамазондан кейин қазосини тутиши шарт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМОМ МАҲДИЙ ҚАЙСИ ШАРИАТГА АМАЛ ҚИЛАДИЛАР?
#ақида

380-CАВОЛ: Имом Маҳдий чиқсалар қайси шариатга амал қиладилар?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, имон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан киришишнинг ҳам фойдасига йўқ.

Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

" الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ (رواه الإمام أبو داود عن أبي سعيد رضي الله عنه)

яъни: “Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Маҳдий ҳақларида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида шундай дейилади:

يقيم السنة ويعمل بشرع الله تعالي ... فلا يقيم شرعا جديدا بل يوافق ما جاء به الرسول صلي الله عليه وسلم

яъни: “У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади". Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, рўзадор киши қуёшдан сақловчи воситалардан фойдаланиши, уни юзи ёки бошқа аъзоларининг терисига суртиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
292-savol
Fatvo hay'ati
УЙДА ЖУМА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

292-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳ намозини ёлғиз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, таровиҳ намозини жамоат билан ўқиган афзал, лекин жамоат топилмаганда ёлғиз ўқиш ҳам мумкин. Таровиҳ дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#рўза

381-CАВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта таъқиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.

Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️