FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
РЎЗАГА САҲАРЛИКДАН АВВАЛ НИЯТ ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ КЕЙИН?
#рўза

382-CАВОЛ: Рўзага ниятни саҳарликдан аввал қилинадими ёки кейин ният қилса ҳам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон рўзаси ва нафл рўзаларга саҳарликдан аввал ҳам, кейин ҳам ният қилиш жоиз. Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَوَقْتُ النِّيَّةِ كُلُّ يَوْمٍ بَعْدَ غُرُوبِ الشَّمْسِ ، وَلَا يَجُوزُ قَبْلَهُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ

яъни: "Ниятнинг вақти ҳар куни қуёш ботгандан кейин. Ундан аввал ният қилса, жоиз бўлмайди" ("Муҳити Сарахсий" ва "Ал-Фатовол ҳиндия" китоблари)

Демак, эртанги куннинг рўзасига ният қилиш қуёш ботгандан бошланар экан. Бу дегани бир одам хуфтонни ўқиб, эртаси куни рўза тутишни ният қилиб ухлади ва тонг отгунча ухлаб қолди. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, унинг нияти дуруст, ҳеч нарса емай-ичмай рўзасини давом эттириб кетаверади.

Яна бир кўриниши, бир киши саҳарлик қилиб бўлгандан кейин ният қилди, бу ҳам жоиз. Баъзилар ният қилишдан аввал албатта сув ичиш керак, деб ўйлайдилар, лекин шариатимизда бундай кўрсатма йўқ ва ниятдан аввал сув ичиш шарт эмас, балки ихтиёрийдир.

Бу масалада муҳим нуқта, Рамазон рўзаси ва нафл рўзаларнинг ниятини тонг отишидан аввал ҳам, тонг отгандан кейин ҳам қилиш мумкин. Лекин қазо, каффорат ва назр рўзаларнинг нияти, албатта, тонг отишидан аввал қилиниши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
#рўза

383-CАВОЛ: Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бўлмайди. Тақвимда кўрсатилган вақтдан ўтказмаслик керак, иложи бўлса эҳтиётини олиб, кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдин еб-ичишни тўхтатиш зарур. Чунки тонг отгандан кейин саҳарлик қилган киши рўзани бузган бўлади ва Рамазондан кейин бир кун қазо тутиб беради.

Агар киши ўйғонганда саҳарлик қилишга вақт қолмаган бўлса, ҳеч нарса емай-ичмай, рўза тутишни ният қилади. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, рўзаси дуруст бўлади. Баъзилар саҳарликдан кеч қолган бўлса ҳам, нимадир еб ёки ичиб оғиз ёпиш керак, деб хато қилишади. Чунки саҳарлик қилиш фарз эмас, бунинг устига саҳарлик вақти ўтгандан кейин бирор нарса еб ё ичиб оғиз ёпса, ўша кунги рўзасини бузиб қўйган бўлади. Натижада Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобидан маҳрум бўлади. Бу савобни бошқа ойларда қанча рўза тутса ҳам топа олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Моли нисобга етмаган кишига закот бериши вожиб эмас. Лекин закот берса нафл садақа ҳисобида савобга эришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВАБОДАН ВАФОТ ЭТГАН КИШИ ШАҲИД САНАЛАДИМИ?
#вабо

384-CАВОЛ: Динимизга кўра вабодан ўлган кишилар ҳам шаҳид ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, саҳиҳ ҳадиси шарифларда шаҳидлик даражасига фақат Аллоҳ йўлида жангда ўлганларгина эмас, балки бошқа мўминлар ҳам эришиши таъкидланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлим тўшагида ётган саҳоба Абдуллоҳ ибн Собит разияллоҳу анҳуни кўргани келадилар. Шунда саҳобийнинг қизи: “Кошки бундай ўлим топганларидан кўра шаҳид бўлсалар эди”, – дейдиди. Унга жавобан Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ундай бўлса, умматимни ичида шаҳидлар жуда кам эканда!? Аллоҳ таоло унга ниятига яраша беради. Сизлар шаҳидликни нима деб ўйлайсизлар?” – дедилар. Улар: “Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиш”, – дейишди. Шунда Пайғамбаримиз бундай деб марҳамат қилдилар:

الشهادة سبع سوى القتل في سبيل الله : المطعون شهيد والغريق شهيد وصاحب ذات الجنب شهيد والمبطون شهيد وصاحب الحريق شهيد والذي يموت تحت الهدم شهيد والمرأة تموت بجمع شهيد " (رواه مالك وأبو داود والنسائي عن جابر بن عتيك)

яъни: “Аллоҳнинг йўлида ўлишдан ташқари шаҳидлик етти хилдир: вабодан ўлган шаҳид, чўкиб ўлган шаҳид, зотилжамдан ўлган шаҳид, қорин оғриғи (ички касалликлар)дан ўлган шаҳид, куйиб ўлган шаҳид, бирор нарса остида қолиб ўлган шаҳид, ҳомиласи (туғруқ) сабаб ўлган шаҳиддир” (Имом Молик, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари).

Яъни, ҳақиқий шаҳидлик Аллоҳ йўлида душман билан жангда ўлдирилиш бўлса (уни кийими билан ювмасдан жаноза ўқиб, кўмилади), Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқорида санаган етти тоифа инсонлар ҳукмий шаҳидлик даражасига эришадилар. Улар ўлими олдидан қаттиқ оғриқ ва аламни ҳис қилганлари сабабли уларга шу даража берилади.

Вабодан вафот этган мўмин-мусулмонлар ҳам шаҳид ҳукмидадир. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда вабодан вафот этганлар нима сабабдан шаҳидлик мартабасига эришиши очиқ баён қилинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:

أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى مَنْ يَشَاءُ فَجَعَلَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ فِيهِ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَمْ يُصِبْهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ (رواه الامام احمد)

яъни: “Вабо – (аввалги пайтда) Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган кишиларга юборадиган азоб эди. (Кейин) Аллоҳ таоло уни мўминларга раҳмат қилди. Қайси бир банда вабога учраса ва ўз шаҳрида сабр қилиб, савоб умидида (шаҳардан чиқиб кетмасдан) турса, Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсагина унга текканини билса (эътиқод қилса), унга шаҳиднинг ажрича савоб берилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Бу ҳадиси шарифдаги муҳим нуқта шуки, вабо пайтида мусулмон банда шаҳид даражасига етиши учун бир нечта шартлар бор:
Вабо чиққан шаҳрида бесабрлик қилмасдан, жазавага тушмасдан сабр билан, Аллоҳ таолонинг тақдирига рози ва таслим бўлиб муқим туриш;
Тўғри эътиқодда бўлиш, яъни, сабабларни ушлаш билан бирга, унга фақат Аллоҳ таоло белгилаган нарса бўлишига ишониш;
Вабо пайтидаги қийинчиликлари эвазига савоб умид қилиш.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ вабо сабабли шаҳидлик даражасини оладиганлар уч хил бўлади дейдилар:
▪️ Юқорида мақталган сифатларга эга бўлиб, вабодан вафот этган киши. Бу энг юқори даража.
▪️ Мақталган сифатларга эга бўлиб, вабо тегиб, кейин тузалган киши. Бу аввалгисидан пастроқ даража.
▪️ Мақталган сифатларга эга бўлиб, вабо тегмаган киши. Бу шаҳидликнинг энг кейинги даражаси.

Агар киши юқоридаги мақталган сифатларга эга бўлмас экан, вабодан ўладими ё бошқа нарсадан ўладими шаҳидлик даражасига ета олмайди (“Фатҳул Борий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳнинг ҳар тўрт ракатидан сўнг бироз ўтириб, гаплашиб, кейин давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровиҳ намозининг ҳар тўрт ракатидан кейин бир оз дам олиб яна давом эттирса бўлади. Зеро, бежизга бу намознинг номини "таровиҳ" яъни, "истироҳат", "дам олиш" деб номланмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИЛСА, РЎЗАДОР САВОБИЧА АЖРГА ЭРИШИЛАДИМИ?
#рўза

385-CАВОЛ: Рўза тутган инсонга таом олиб берса, савоби рўза тутган инсон билан бир хил бўлар экан. Бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, динимизда рўзадорни ифтор қилдириш катта савоб ишлардан. Ҳатто битта хурмо, ё бир қултум сув, ё бир ҳўплам сут билан бўлса ҳам, рўзадорни ифтор қилдириш катта ажрга сабаб бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

"مَنْ فَطَّرَ صَائِماً ، كَانَ لَهُ مِثْلُ أجْرِهِ ، غَيْرَ أنَّهُ لاَ يُنْقَصُ مِنْ أجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ" (رواه الترمذي عن زيد بن خالد لجُهَنِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Лекин рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда ифторлик қилиб беришни ният қилганлар муҳтож қариндош ва қўни қўшниларига пул ёки маҳсулот шаклида ифторликни етказиб берсалар, айни муддао бўлади ва мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган савобга эришадилар.

Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу иш қанчалик савоби улуғ бўлмасин, рўзадорга ифторлик қилиб берган кишининг зиммасидан рўзани соқит қилмайди. Чунки Рамазон ойида ҳар бир соғлом мусулмон киши рўза тутишлиги фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ

яъни: "Сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин", – деб буюрган (Бақара сураси 185-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Закот ва Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Бу йилги (мел. 2020 й/ҳиж. 1441 й.) закот нисоби қанча?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени қазо намозларим кўп. Таровиҳ намозини ўқимасдан қазо намозларимни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламолар томонидан таровиҳ намози суннати муаккада экани таъкидланган. Демак, бу оддий нафл намозларидан фарқ қилади. Шунинг учун имкон қадар қазо намозларни ҳам таровиҳ намозини ҳам адо этишга ғайрат қилишингиз, бирини деб иккинчисини тарк қилмаслигингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar.
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазонда тухум ейиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорга ифтор қилиб берилса, рўзадор савобича ажрга эришиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарликни кечиктириш ҳам мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзага саҳарликдан аввал ният қилинадими ёки кейин?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин бўладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни.
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мен қурилиш бўёқлари билан иш қиламан. Уни ҳиди рўзани очмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида шайтонларнинг қўл-оёқлари боғлаб қўйилади, дейишади. Лекин мен намоз ўқиётганимда ҳар-хил хаёлларга берилиб кетяпман. Буни қандай тушиниш мумкин? Шундай ҳолларда нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойида шайтонлар кишанланиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар келган. Уламолар ушбу ҳадисларни “Шайтонлар озор беришдан кишанланган бўлади”, – дея изоҳлаганлар. Рамазон ойида шайтон васваса қилиши мумкин, лекин озор беришдан тўсилган бўлади. Сиз истиғфорни кӯпайтиринг. Намозда ҳар-хил хаёлларга берилмасликка намозни ҳамма нарсадан устун қўйиш билан эришилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar.
ШИЛЛИҚҚУРТ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

386-CАВОЛ: Ҳозирги кунда шиллиқурт билан даволаш усуллари ривожланмоқда. Ушбу муолажа ножўя таъсирини йўқлиги, асоратсизлиги, оддийлиги, табиийлиги билан ажралиб туради. Айтингчи, динимизда шиллиқурт билан даволаниш мумкинми? Ҳозирда ғарб давлатларида шиллиқуртдан капсулали дори воситаси ҳам ишлаб чиқарилган. Уни ичиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шиллиққурт — қуруқликда яшайдиган қориноёқли ўпкали ҳашаротлар турига мансуб бўлиб, фанда унинг мингга яқин тури маълум. Танаси чувалчанг ёки цилиндр шаклида бўлади (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”).

Мутахассисларнинг таъкидлашларича шиллиққурт муолажаси икки хил турга бўлинади:

Шиллиққуртдан тайёрланган капсулали дори воситасини истеъмол қилиш орқали даволаниш;
Шиллиққуртдан зулук каби сўлаги билан даволаниш ёхуд шиллиқурт экстрактли кремини терига суртиш.

Ушбу икки турдаги муолажаларнинг шаръий ҳукми ҳам фарқ қилади:

1. Шиллиққуртдан капсулали дори воситасини истеъмол қилиш шариатимизга кўра жоиз эмас. Чунки шиллиққурт ҳашаротлардан саналади. Ҳашаротларнинг истеъмоли ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларига кўра ҳаром саналади. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وأما الضب والزنبور والسلحفاة والحشرات فلانها من الخبائث وقد قال تعالى (ويحرم عليكم الخبائث)

яъни: “Калтакесак, ари, тошбақа ва барча ҳашаротлар нопок нарсалардан саналгани сабабли уларни истеъмоли ҳаромдир. Аллоҳ таоло:

وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ

яъни: “У (пайғамбар) пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”, – деган (Аъроф сураси, 157-оят)” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби 17-жуз, 116-бет).

Шариатимизга кўра умумий ҳолатда ҳаром нарсалардан даволаниш ман қилинган. Хусусан, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаромдан тўғридан-тўғри шифо ниятида фойдаланиш асло жоиз эмас, деганлар. Зеро, Умму Салама онамиз разияллоҳу анҳонинг бир жориялари касал бўлиб қолганда, унга шаробдан дори сифатида фойдаланмоқчи эканларини айтадилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

إنّ الله تعالى لم يَجْعَلْ شِفاءَكمْ فِيما حَرَّمَ عليكمْ

яъни: "Аллоҳ таоло шифоингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларга жойлаштирган эмас", – деб марҳамат қилганлар (Имом Абдурраззоқ, Имом Табароний, Имом Байҳақий, Имом Таҳовий ривоят қилишган).

Фатаво китобиларимизда “Касалликка ҳаромдан бошқа шифо топилмаган ўринда, ҳозиқ табиб кафил бўлиб, ҳаромдан тайёрланган ёки ҳаром нарса аралашган дори шифо бўлишига кўрсатма берса, зарурат бўлгани боис ҳаромни истеъмол қилиш жоиз” экани айтиб ўтилган.

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Киши қаттиқ очлик ёки чанқоқлик сабабли ўлиб қолиши мумкин бўлган вақтда ўлмагудек миқдорда ўлимтикни ейиши ёки ҳаром ичимликни ичишига рухсат борлигидан келиб чиқиб, шифо ниятида ноиложликдан истеъмол қилинадиган ҳаром доридан ҳаромлик соқит бўлиши келиб чиқади”, – деганлар (“Раддул-муҳтор” китоби 1-жилд, 365-бет).

“Захийрийя” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша дорида шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги тажрибадан маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланиши таъкидланган.

“Ҳозиқ табиб” деганда ўз ишига маҳоратли, ўз юртида тан олинган, муайян тажрибага эга, бугунги кун тили билан айтганда олий тоифали шифокор бўлиши шартдир. Шунингдек, у диний шаръий ҳукмлар ва амалларни ошкора инкор қилувчи бўлмаслиги лозим. Шариатда ҳаром дейилган нарсаларни охирги чора сифатида ишлатиш лозимлигини яхши англамоғи даркор. Акс ҳолда, ҳалол нарса бўлса ҳам ҳаромни тавсия қилиши мумкин.

2. Шиллиққурт сўлаги билан даволаниш ёки шиллиқурт экстрактли кремини терига суртиш орқали муолажа олиш шаръан жоиз саналади. Чунки бунда ҳаромни истеъмол қилиш маъноси топилмайди. Шунинг учун ҳам уламолар зулук каби ҳашаротлар орқали муолажа олишга рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar.
ЭР ЎЗ АЁЛИГА ИМОМ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз

387-CАВОЛ: Эркак киши ўз турмуш ўртоғига фарз намозларида имомликка ўтса бўладими? Бунинг тартиби қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ўз турмуш ўртоғига (умуман, аёлларга) имомлик қилиши дуруст. Имомга ўтаётган эркак аёлларга ҳам имом бўлишини ният қилиши лозим. Қолаверса, аёл киши эркак кишига иқтидо қилганида орқа сафда туриши керак бўлади.

Фиқҳий манбаларимизда сафда туриш масаласи қуйидагича баён қилинган:

ويصف الرجال ثم الصبيان ثم الخنثي ثم النساء

яъни: “Сафда аввал эркаклар, сўнг ёш болалар, сўнг хунасалар, сўнг аёллар туради” (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Агар хотин эрига иқтидо қилиб намоз ўқишса ва улардан бошқа одам бўлмаса, хотин орқа сафда туради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОТА-ОНАМНИ БОРИБ КЎРИШДАН ТЎСИШГА ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ?
#оила

388-CАВОЛ: Хўжайиним ота уйимга бир ойда бир юборадилар. Яқинда Шайх ҳазратларини Баҳтиёр оила китобларидан, зикр аҳлидан сўранг сайтидан ҳукмларни кўрсатдим. Икки ҳафтада уйга жавоб сўрадим. Яқинда бординг-ку, ношукурлик қилмагин, кўрнамаксан, дидилар. Мани фикрим адолат истайман. Оилада учта қизмиз. Боришга шароитим имкониятим бор. Устоз эримни ота-онамни бориб кўришдан тўсишга ҳаққи борми ёки мен эрим этганидек ношукурлик қиляпманми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ (سورة النساء/34)

яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” – деган (Нисо сураси, 34-оят).

Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор? – деб сўрашганда, У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنْ تُطْعمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، و تَكْسُوهَا إِذَا اكْتَسيْتَ وَ لاَ تَضْرِبِ الْوَجْهَ ، وَ لاَ تُقَبِّحْ ، وَ لاَ تَهْجُرْ إِلاَّ فِى الْبِيْتِ (رواه ابو داود)

яъни: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик” – дедилар. (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Албатта, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар:

"خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْليِ" (رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривоятлари).

Аёл киши ота-онасининг зиёратига бориши ҳақида Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг машҳур “Ҳидоя” китобларида қуйидагиларни айтадилар:

وقيل (القول المفتي به ) لا يمنعها من الخروج إلي الوالدين ولا يمنعهما من الدخول عليها في كل جمعة ... وهو الصحيح

яъни: “Фатво берилган сўз шуки, эр аёлини ота-онасининг олдига боришдан ман қилмайди. Аёлнинг ота-онасини ҳам аёлини олдига ҳар жума келишидан ман қилмайди”.

Ҳанафий мазҳабида машҳур бўлган “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

لا يمنعها من الخروج إلي الوالدين في كل جمعة مرة وعليه الفتوي

яъни: “Эр аёлини ҳар жума бир марта ота-онасини кўргани боришдан тўсмайди. Фатво шу гапга берилган”.

Демак, сиз ота-онангизни ҳафтада бир марта зиёрат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шуларни эрингизга мулойимлик билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Сабабсиз сизга рухсат бермаслиги жоиз эмас. Аммо бошқа яқинларингиз уйига, маросимларга боришга рухсат бермасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннинг озор бериши қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзида инсонларнинг бепарволиги, гуноҳ ишларга мубтало бўлиб қолиши сабабидан шайтон инсоннинг ақлига зарар етказиши мумкин. Натижада ақли заиф бӯлади. Баъзида оёқ ёки қўлига зарар етказади. Натижада оёқ-қӯлида оғриқ ҳис қилиши мумкин. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ила бўлади. Рамазон ойида шайтонлар мана шундай азиятлардан кишанланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИШ КИЙИМИДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

389-CАВОЛ: Мен Москвада сварчик бўлиб ишлайман. Иш кийимимда намоз ўқисам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фуқаҳоларимиз иш кийимида намоз ўқиш ҳақида шунай дейишган:

ومنها أن يصلي في ثياب البذلة والمهنة

"Эски ва иш кийимида намоз ўқиш макруҳ амаллардандир" ("Баҳрур роиқ" китоби).

Аллома Сиййид Аҳмад Таҳтовий раҳимаҳуллоҳ ушбу мукруҳлик танзиҳий эканини айтганлар.

Намоз – Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш, унга муножот қилишдир. Демак, имкон қадар мана шу ўринга муносиб кийиниш одобдан ҳисобланади.

Агар иш кийимидан бошқа кийим бўлмаса ёки ҳар намоз учун кийим алмаштириш катта машаққат туғдирса чанг ёки кир бўлсада ўша кийим билан намоз ўқиш дуруст. Бунда кийимга нажосат тегмаган бўлиши ва авратни тўлиқ ёпиши лозим. Чунки кийимнинг нажосатлардан пок бўлиши намознинг шартларидандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БЎЛИБ ТЎЛАШГА КЕЛИШГАН ҲОЛДА МАШИНА СОТИБ ОЛИШ
#савдо

390-CАВОЛ: Ўртоғимдан мулк қилиб машина олиб, йилига 20 фоиздан ҳисоблаб берсам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши, масалан 10 мингга машина сотиб олиб, устига 20% қўйиб, 12 мингга маълум бир муддатга насияга сотиш жоиз. Бу савдо “Тақсит” савдоси дейилади.

“Тақсит” сўзи луғатда “бўлиб-бўлиб тўлаш” маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда “савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини насия қилиш”га айтилади. Бу савдо насия бўлгани учун табиийки нақд савдога қараганда баҳоси қимматроқ бўлади. Бу ҳақида замонамизнинг етук уламоларидан Фазилатли Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний шундай дейдилар:

أما الائمة الأربعة وجمهور الفقهاء والمحدثين فقد اجازوا البيع المؤجل بأكثر من سعر النقد بشرط أن يبت العاقدان بأنهبيع مؤجل بأجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد

Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муайян муддатга ва келишув вақтидаги муайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (“Буҳусун фи қозоя фиқҳийя муъасиро” китоби).

Шундан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилган муддат тайин бўлиши ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, савдо фосид бўлади.

Насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ харидорнинг тасарруфига ўтади ва харидор сотувчидан (пулни нақд бермагани учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қолади. Бундан кейин сотувчи харидордан фақат пулни сўрайди, машинани эмас. Бунинг устига насиянинг муддати тўлгач, харидор пулни тўлай олмаса, яна қўшимча нарх қўйиш (баъзилар буни жарима дейди) жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзга контакт линза тақиш билан рўза очилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими? Aйтайлик, закот бераётган киши ҳисобидан 1.5 млн сўм (40/1)ажратилди. Шуни муҳтожлардан уч кишига 500 минг сўмдан берса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта бўлади. Ажратилган закотни бир неча кишига бўлиб бериш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar