FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА КУНИ ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Касал бўлса жумага таҳорат қилиб борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ғусл вожиб бўлмаган одамга Жума куни ғусл қилиш суннат амали ҳисобланади. Агар касаллик туфайли, ҳаво совуқлиги сабабли, сафарда бўлганлик сабабли ғусл қилишга имкон бўлмаса таҳорат қилиб жумага бориш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво #савол

Диний саволга жавоб беришда шошилманг!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво #савол

Диний саволга жавоб беришда шошилманг!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қора седанани даво экани ҳадиси шарифларда баён қилинган. Уни доналарини чайнаб ейиш ёки сиқиб чиқарилаган мойини истеъмол қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ КИШИНИНГ ПАМПЕРСДАН ФОЙДАЛАНИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам сийдик ушлай олмайди. Шунинг учун памперс тақиб юради. Эҳромда ҳам шундай юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар зарурат бўлса, таглик(памперс) тақса бўлади. Фақат тагликнинг ҳозирги кунда турли шакллари чиқиб кетган. Ички кийимга ўхшаб тайёрлангани эмас, одатий тагликни тақиши мумкин. Чунки памперс одатда кийиладиган кийим ҳисобланмайди. Агар баданини бирор касаллик туфайли мато билан боғлаб олса, зарари йўқ. Чунки эҳромдаги эркак тикилмаган кийим кийишдан қайтарилмаган. Агар бирор узрсиз боғласа, макруҳ бўлади. (“Татархония”, “Бадоеъ”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПАЙПОҚ-МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати пайпоқ-маҳси (жавроб) масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу фатвонинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

1️⃣. Агар маҳси тўлиқ теридан бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Бу борада мужтаҳидлар орасида ихтилоф йўқ;
2️⃣. Тўпиқни ёпиб турадиган, этикка ўхшаган пойафзалларга масҳ тортиш жоиз.
3️⃣. Бугунги кунда кийилаётган оддий пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас.
4️⃣. Пайпоқ-маҳси (жавроб) устига ҳеч нарса киймасдан бир фарсах (6 км) юришга яраса, боғичсиз ўзи оёқда турадиган, ташидан ичи (яъни оёқ) кўринмайдиган, сувни дарҳол ўтказиб юбормайдиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.

Эслатма: Бу шартларга қўшимча тарзда пайпоқ-маҳси энг камида таг қисми тери билан қопланган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигида уламоларимиз якдил фикрдалар.
Мўмин-мусулмонларга қулайлик яратиш учун пайпоқ-маҳси ишлаб чиқараётган ёки уларни чет эллардан олиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятларини юқорида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда олиб боришларини тавсия қиламиз. Ушбу шартлар топилиши баробарида пайпоқ-маҳсиларнинг остини эҳтиёт юзасидан теридан қилишлари, намозхонларимиз ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:👇👇👇
ПАЙПОҚ МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#никоҳ #насл

Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#никоҳ #насл

Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТР НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозининг қазоси 4 ракат ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини қазоси ҳам уч ракат ўқилади. Бу "Қазо ҳам адо кабидир", деган қоидага биноандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КЎЗМУНЧОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРДА ЎТИРИШ ҲОЛАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинги зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани.
Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл).

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar