FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).

Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ЙИҒЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда йиғлаш намозни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Охиратни ўйлаб йиғласа, жоиз. Намози бузилмайди.
Дунёвий ишлар учун, масалан, бирор мусибат ёки йўқолган молига куйиниб йиғласа, намози бузилади.

"Ал-Мухтор лил фатво" китобида шундай дейилади: "Овоз чиқариб йиғлаш намозни бузади, лекин жаннат ёки дўзахни эслаб йиғласа, намозни бузмайди". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ХУФТОН НАМОЗИГА НИЯТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мисол учун Хуфтон намозининг вақти 19:35 ларда кирса, мен соат 23:00 ларда ўқисам, ният қилганимда Хуфтон намозини 4 ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим, деб айтаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни вақти уфқдаги қизил шафақ йўқолгандан тонг отгунча, шунинг учун, ҳали тонг отмаган бўлса, хуфтон намозини 4 ракатли фарзини ўқишни ният қилдим, дейилади. Қазо, деб ният қилинмайди. Лекин хуфтонни ярим кечадан кечиктирмаслик керак, бу макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КЕЛИН ҚАЙНОТАСИНИНГ ХИЗМАТИНИ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин қайнотасининг ички кийимларини ювмасликка ҳақлими? Қайнонам билан бу мавзуда кўп тортишиб қоляпмиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин қайнота ва кайнонанинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оиланинг тинч-баракотли бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Агар қайнотанинг кийимларини ювишга ҳеч ким бўлмаса, келин ювишида шаръан монеълик йўқ.

Лекин хизматни ҳам чегараси бўлади. Келинга хизмат қилдиришда шариат доирасидан ташқари иш қилиш турли нохушликларга сабаб бўлмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдириши, калта иштонда ётиб, оёқларини уқалатиши каби ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган, шариатга зид ишлар содир бўлмоқда. Аслида бу каби хизматлар келиннинг вазифаси саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ЭРИ БИЛАН АЖРАША ОЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aгар аёл ҳомиладор бўлса, эри билан ажраша оладими? Бу вазиятда шариат нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл ҳомиладорлик пайтида эри талоқ қилса, хотинга талоқ тушади. Лекин унинг идда муддати ҳомиласини дунёга келтургунига қадар давом этади. Иддаси тугамагунча аёл эрини уйидан чиқмаслиги, эр эса аёлнинг моддий таъминотини қилмоғи лозим бўлади. Агар эр билан аёл яна бирга ҳаётини давом эттириб кетишни хоҳласалар, масаланинг бошқа тафсилотлари ҳам бор бўлиб, бу борада масжид имомига бевосита мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Оилада бағрикенг бўлиш – бахт-саодат омили

▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Аббосхон домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси

#Жума_суҳбатлари

СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НЕЧА ЁШЛАРИДА ОЛАМДАН ЎТГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида оламдан ўтганлар?
— Биламизки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари ишончли манбаларда 571 йил деб маълум қилинган. Вафотлари эса 632 йил деб кўрсатилган. Шундай экан нима учун ул зотнинг 63 ёшда бу дунёни тарк этганлари айтилади? Ҳисоблаб чиқилганда 63 эмас, 61 ёш чиқяптику.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳижратнинг ўн биринчи йили, раббиъул аввал ойининг ўн учинчиси, яъни душанба кунда (мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади) охиратга риҳлат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари қамарий йил (ой тақвими) ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсий йил (қуёш тақвими) ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди. Кўпчилик диний манбаларимизда асосан қамарий ҳисоб-китоб бўйича сўз юритилгани боис Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 йил умр кўрганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи алоқа компанияларида махсус ўйинлар бор. Унда шу ўйинга уланган одамнинг ҳисобидан маблағ ечиб олиб, ҳар куни ҳар хил дақиқа, СМС ва МБ берилади. Ўйинда иштирок этаётган шахс қандай ютуқ олишини билмайди. Шу ўйинда иштирок этиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, саволда сўралгани каби кўпчиликдан маблағ йиғиб, маълум бир кишилар ютуқ олиб кетадиган ўйинлар қиморга киради. Бундай ўйинларда иштирок этиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #мусофир
#намоз #иқтидо

🎬 Мусофирга иқтидо қилган муқимнинг намози

00:40 Мусофирга муқим имомлик қилса...
02:12 Муқим мусофирга иқтидо қилса...
05:43 Лоҳиқ ким ?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #мусофир
#намоз #иқтидо

🎬 Мусофирга иқтидо қилган муқимнинг намози

00:40 Мусофирга муқим имомлик қилса...
02:12 Муқим мусофирга иқтидо қилса...
05:43 Лоҳиқ ким ?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи билан тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида машҳур ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАЙСИ ТУКЛАРНИ ЮЛИШ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aёллар мўйлабини юлса бўладими? Умуман қайси тукларни юлиш мумкин ва қайси жойларни юлиш, қисқартиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши (агар ўсиб кетган бўлса) мўйлаб ва соқолини олиши мустаҳаб ҳисобланади. Юзидаги қош каби тукларни олиши, қисқартириши эса жоиз эмас. Юзида ғайриодатий туклар чиқса уларни олиш мумкин. Бундан ташқари қўлтиқ ва киндик ости тукларни ҳам аёллар худди эркаклар қатори оладилар. Қандай йўл билан кетказса ҳам бўлади. Қирқ кунгача олиш мустаҳаб. Ундан кам муддатнинг чегараси йўқ. Ҳар ким ўз мижозидан келиб чиқиб тозаланиб юриши мумкин. Аммо қирқ кундан ўтиб кетмаслик керак. Макруҳ бўлади. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний, “Фиқҳул ҳалал вал ҳаром”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #ислом

Ким Аллоҳ йўлида юрган бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #ислом

Ким Аллоҳ йўлида юрган бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

75-дарс. Рўзанинг бузулиши ва фидяга оид масалалар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.

Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ.

“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#дин #ахлоқ

Динимиз инсонни ахлоқли қилиб тарбиялайди

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#дин #ахлоқ

Динимиз инсонни ахлоқли қилиб тарбиялайди

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar