FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.43K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗДА БИР САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз #сажда

1113-CАВОЛ: Намозда бир саждани унутган бўлса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири “Раддул-муҳтор” китобида шундай дейилади:
"قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ حَتَّى لَوْ تَرَكَ سَجْدَةً مِنْ رَكْعَةٍ ثُمَّ تَذَكَّرَهَا فِيمَا بَعْدَهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ فَإِنَّهُ يَقْضِيهَا وَلَا يَقْضِي مَا فَعَلَهُ قَبْلَ قَضَائِهَا مِمَّا هُوَ بَعْدَ رَكْعَتِهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ ، بَلْ يَلْزَمُهُ سُجُودُ السَّهْوِ فَقَطْ ، لَكِنْ اُخْتُلِفَ فِي لُزُومِ قَضَاءِ مَا تَذَكَّرَهَا فَقَضَاهَا فِيهِ ، كَمَا لَوْ تَذَكَّرَ وَهُوَ رَاكِعٌ أَوْ سَاجِدٌ أَنَّهُ لَمْ يَسْجُدْ فِي الرَّكْعَةِ الَّتِي قَبْلَهَا فَإِنَّهُ يَسْجُدُهَا ، وَهَلْ يُعِيدُ الرُّكُوعَ أَوْ السُّجُودَ الْمُتَذَكَّرَ فِيهِ ، فَفِي الْهِدَايَةِ أَنَّهُ لَا تَجِبُ إعَادَتُهُ بَلْ تُسْتَحَبُّ مُعَلَّلًا بِأَنَّ التَّرْتِيبَ لَيْسَ بِفَرْضٍ بَيْنَ مَا يَتَكَرَّرُ مِنْ الْأَفْعَالِ"
Яъни: “Шарҳи муня” китобида дедилар: Бирор ракъатдан битта саждани тарк этса сўнг кейинги ракъатдаги қиём, рукуъ ёки саждада ёдига тушса, дарҳол ўша саждани қазосини қилади. Лекин сажданинг қазосидан олдин қилган қиём, рукуъ ва саждаларни қайтадан қилмайди. Балки намознинг охирида фақатгина саҳв саждаси вожиб бўлади. Лекин ўша қолдирилган сажда эсига тушган рукнни қайта қилиши лозим бўлишида ихтилоф қилинди. Яъни рукуъ ёки саждада олдинги ракъатда сажда қилмагани эсига тушса, дарҳол ўша қолдирилган саждани қилади. Аммо ўша сажда ёдига тушган рукуъ ёки саждани ҳам қайтарадими? “Ҳидоя”да мазкур рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Чунки намозда такрорланадиган амаллар орасида тартибга риоя қилиш фарз эмас (балки вожибдир)”, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаси “Баҳрур-роиқ”китобида шундай зикр қилинган:
"أنّه لو ترك سجدةً من ركعة فتذكّرها في آخر الصّلاة سجدها وسجد للسّهو لترك التّرتيب فيه ، وليس عليه إعادة ما قبلها"
Яъни: “Бирор ракъатдан битта саждани тарк қилса ва намознинг охирида ёдига тушса, ўша саждани қилади ва тартибга риоя қилмагани учун саҳв саждаси қилади. Унга олдинги рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди” (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сажда қилмагани саломдан кейин эсига тушса нима қилади? Бу борада “Раддул-муҳтор” китобининг соҳиблари Аллома ибн Обидин шундай ёзадилар:
"ولو نسي سجدةً من الرّكعة الأولى قضاها ولو بعد السّلام قبل إتيانه بمفسد ، لكنّه يتشهّد ، ثمّ يسجد للسّهو ، ثمّ يتشهّد ، لبطلان التّشهّد والقعدة الأخيرة بالعود إلى السّجدة"
Яъни: “Биринчи ракъатда бир саждани унутган бўлса, саломдан кейин ёдига тушса, модомики, намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, ўша саждани қазосини қилади. Лекин қайтадан ташаҳҳуд ўқийди сўнг саҳв саждаси ва ташаҳҳуд билан намозни тугатади. Зеро, унинг ташаҳҳуди ва охирги қаъдаси саждага қайтиши туфайли ботил бўлади”. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб, ибодат масалалари, хусусан ҳаж ва қурбонликка оид шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ислом #касаллик

🎬 Исломда касаллик юқиши борми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ислом #касаллик

🎬 Исломда касаллик юқиши борми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_она

Онага бўлган эҳтиром намунаси

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
🌙 БУГУН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" НОМЛИ ТАЖВИД ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 Бироз танаффусдан кейин яна онлайн тажвид дарслари давом этади.

📍6 сентябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 28-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Аъроф" сурасининг 96 оятидан 149 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Она

Онага бўлган эҳтиром намунаси

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚОПҚОҚ РАҚАМИ БИЛАН ЎЙИН ЎЙНАШ...
#қимор #ўйин

1114-CАВОЛ: Ҳозирда баъзи ўртоқлар ёки шериклар, 5-6 киши йиғилиб, дўкондан шиша идишли кола олади. Кейин ичимлик идишининг қопқоғини очади. Кимнинг рақами кичик бўлса, ичимликнинг ҳаммасини пулини шу тўлайди. Шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бундай қилиш жоиз эмас. Чунки бунда бир кишининг зарар кўриши эвазига бошқалар фойда кўрмоқда. Бу айни қимордир. Зеро, ҳар бир ўйинда ўртага пул тикилиб ёки мол қўйилиб, мағлубнинг молини ғолиб олиб кетадиган бўлса, у қимор ҳисобланади.
Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз».
(Моида сураси, 90-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ҳазиллашиб бўлса ҳам ёлғон гапирманг!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЙИҒЛОҚИ БОЛАНИ ОҒЗИГА ТЕПИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бола йиғлоқи, оғзи очиқ бўлса жумадан қайтаётган чолларга болани оғзига тептириш керак, дейилади. Бунга қанақа қарайсизлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гаплар мутлақо нотўғри. Мусулмон одам бундай хурофотлардан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

66-дарс. Закотда қийматни бериш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

66-дарс. Закотда қийматни бериш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақт #қадр

Вақтнинг қадри

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Вақт

Вақтнинг қадри.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОННИ ЎҚИШ УЧУН АЁЛЛАР ТЎЛИҚ ЎРАНГАН БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни ўқиганда аёллар бутунлай ўранган бўлишлари шартми ёки рўмолни тўлиқ ўрамасдан бошига ташлаб олса ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўқиш учун аёл тўлиқ ўранган бўлиш шарт эмас. Лекин Қуръон ўқишдан аввал чиройли таҳорат қилиш, чиройли кийимларни кийиш, мисвок ишлатиш, қиблага қараб ўтириш, хушбўйликлар суртиш ва аёллар енгил бўлса ҳам бошига рўмол ташлаб олиши одобдан ҳисобланади.
Тўлиқ ўраниш намоз ўқиш учун ёки номаҳрамлардан тўсилиш учун шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятда эҳтиёж сезилган соҳада мутахассис етиштиришга барча масъул! (4-қисм)

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗Тўлиқ видео

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХАТНА ҚИЛИНАДИМИ?
#хатна

1115-CАВОЛ: Чақалоқ хатна қилинган ҳолида туғилса, уни яна хатна қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Болаларнинг хатна ҳолида туғилиши воқеликда учраб туради. Хатна суннат амал бўлиб, ислом шиорларидан биридир.

Бир қарашда бу бола хатна қилинган экан, дейдиган ҳолатда туғилган бўлса, уни хатна қилинмайди. Лекин гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини ўраб турадиган ортиқча териси бўлса, уни кесилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( صَبِيٌّ حَشَفَتُهُ ظَاهِرَةٌ بِحَيْثُ لَوْ رَآهُ إنْسَانٌ ظَنَّهُ مَخْتُونًا وَلَا يُقْطَعُ جِلْدَةُ ذَكَرِهِ إلَّا بِتَشْدِيدٍ تُرِكَ كَشَيْخٍ أَسْلَمَ وَقَالَ أَهْلُ النَّظَرِ لَا يُطِيقُ الْخِتَانَ ) لِأَنَّ قَطْعَ جِلْدَةِ ذَكَرِهِ لِتَنْكَشِفَ الْحَشَفَةُ فَإِنْ كَانَتْ الْحَشَفَةُ ظَاهِرَةً فَلَا حَاجَةَ إلَى الْقَطْعِ ، وَإِنْ كَانَتْ تُوَارِي الْحَشَفَةَ يُقْطَعُ الْفَضْلُ

“Гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини кўрган одам бу хатна қилинган экан, дейдиган даражада кўриниб турса, уни хатна қилинмайди. Яна хатна қилиш қаттиқ оғриқ билан кечадиган бўлса ҳам, уни тарк қилинади. Масалан ёши кекса киши мусулмон бўлса ва биладиганлар бу киши хатнани кўтара олмайди дейишса, хатна тарк қилинади” (“Канзуд дақоиқ” китоби).

“Чунки хатна гўдак жинсий аъзосининг бош қисми очилиб туриши учундир. Агар аъзонинг бош қисми туғма очиқ бўлса, уни хатна қилишга ҳожат йўқ. Бош қисмини тери ёпиб турган бўлса, ўша ортиқча қисм хатна қилинади (кесилади)” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл кишининг юзи, икки кафти ва қадами аврат эмас – фиқҳий манбалар

Ҳасан домла Қодиров

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗ БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИНИ ТЕШСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 2 ёшли қизим бор, сирга тақиш мақсадида қулоғини тешса бўладими? Исломда бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сирға тақиш учун қиз боланинг қулоғини тешиш жоиз. "Дуррул мухтор" китобида бу ҳақда шундай дейилади:

وَلَا بَأْسَ بِثَقْبِ أُذُنِ الْبِنْتِ

“Қиз боланинг қулоғини тешишда зарар (гуноҳ) йўқ”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar