FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Мени беш ярим ойлик ҳомилам бор, бир ярим ойдан бери қон келади. Даволандим, яна барибир вазият ўзгармаяпти. Мен намоз ва Қуръон ўқий олмаябман, ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл кўрган қон истиҳоза (касаллик сабаб келаётган қон) бўлиб, бу қон намоз ўқиш, Қуръон тиловати ва бошқа ибодатларни ман қилмайди. Қон тўхтовсиз келса, ҳар намозга бир таҳорат қилиб ибодат қиласиз. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаган пайтларида таҳорат қилиб ибодат қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Жаноза намозида 2-3 такбирларга улгурган киши жаноза намозини қандай тугатади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Россияга ишга келганлар хизмат сафарига чиқса намозларни қаср қилиб ўқийдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТУШДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ ЎТАДИМИ?
#талоқ

878-CАВОЛ: Мен тушимда аёлимга талоқсан дебман. Астағфируллоҳ. Шу талоқ сифатида ўтадими? Нима қилишни билмай қолдим.

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушда айтилган талоқ тушмайди.
Бу ҳақда Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
(و) لا طلاق (النائم) لعدم الاختيار

"Ухлаган кишининг талоқи ҳам тушмайди. Чунки (ухлаганда) ихтиёри ўзида бўлмайди" ("Ал-Лубоб" китоби).

Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Имом Хоҳарзода: "Уйқудаги киши тушида хотинини талоқ қилса ва ўйғонганда хотинига: "Тушимда сени талоқ қилибман", деса талоқ тушмайди", дейдилар" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙИБМАН
#намоз

879-CАВОЛ: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқиб қўйибман, икки соатдан кейин қон текканини эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

"قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة".

Мен "Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?", дедим. "Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди", деди. Яна мен "Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?", дедим. "Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди", деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тўрт мучаси соғ йигит қизлар тиланчилик қилганда, уларга садақа бермаслик гуноҳми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Пашша каби зараркунанда ҳашоратларни атайлаб ўлдирса гуноҳ бўлмайдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Ташаҳҳудга ўтирганда нигоҳ (қучоғига) кўксига қаратилади.

Қўллар тизза устига бармоқларни букмасдан (мушт қилмасдан), текис қилиб қўйилади. Қўл бармоқлари қиблага йўналиб туради. Бармоқ оралари ўз ҳолида қўйилади, яъни, бармоқлар орасини кенг очмайди ҳам, бир-бирига ёпиштирмайди ҳам. Бармоқ учлари тиззанинг букилган жойидан ошиб кетмайди, балки тизза учлари билан баробар туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ НАМОЗ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз #ҳадис

880-CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси муборакларида: “Азон билан такбирнинг орасида икки ракат намоз бор”, деган ҳадислари бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда қандай амалга оширилади? Биз томонларда баъзи бир масжидда шом намозига азон айтилганидан сўнг такбир айтмасдан икки ракат намоз ўқиб, сўнгра такбир айтиб шом намозини фарзини ўқияпти?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатан ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан:

بين كل أذانين صلاة - ثلاثا - لمن شاء

“Ҳар бир икки азон (яъни, азон ва такбир) ўртасида намоз бордир”, деб уч марта айтганлари ва охиргисида, “Хоҳлаган киши учун”, деб қўйганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий ривоятлари).

Лекин доим такрорлаганимиз каби ҳадиси шарифларни саралаш, улардан ҳукм олиш мужтаҳид (мазҳаббошилар каби зот)ларнинг ишидир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишилар эса ҳадислардан ҳукм олишда мужтаҳид олимларга эргашиши вожибдир. Чунки мужтаҳидлар бир қарашда бир-бирига зид кўринган ҳадиси шарифларни жамлаш ва уларга амал қилишда ҳар қанақасига кейинги келганлардан пешқадам ҳисобланадилар. Шу сабабли ҳам уларнинг ҳадиси шарифларга амал қилишлари мукаммалроқ ҳисобланади.

Албатта, ҳанафий мазҳаби уламолари бу ҳадисга амал қилганлар ва шомдан бошқа ҳамма намозларда азон ва такбир ўртасида нафл намозлар ўқиш мустаҳаб, деганлар. Бомдод ва пешиннинг азонидан кейин такбиргача таъкидланган суннат намозлари ўқилади. Аср ва хуфтон намозларининг азони ва такбири ўртасида нафл намоз ўқиш мустаҳабдир.

Шом намозига келсак, уни тезлаштиришга буюрилган ҳадисларга биноан, унинг азони ва такбири ўртасида намоз ўқилмайди. Шомнинг азони ва такбири ўртасини уч қисқа оят ўқийдиган вақт миқдорида кутиб туриш билан ажратилади. Абу Айюб ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Умматларим, модомики шом намозини юлдузлар чиқиб кетгунча кечиктирмаса, доим яхшиликда бўладилар”, дейилади. Шомнинг азони билан такбири ўртасини (нафл) намоз билан бўлиш шомнинг фарзини кечиктириш ҳисобланади (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Улуғ мужтаҳидлар Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар (раҳимаҳумуллоҳ)дан бирорталари шомдан аввал нафл намози ўқилади, демаганлар.

Шунинг учун ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбалари: “Мабсут”, “Ҳидоя” “Бадоиъ”, “Иноя”, “Фатҳул қадир”, “Канзуд-дақоиқ”, “Ал-Мухтор лил-фатво”, “Баҳрур-роиқ”, “Ихтиёр”, “Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя”, “Дуррул мухтор”, “Раддул муҳтор” ва бошқа китобларда беш вақт намознинг азони ва такбири ўртасида бироз муддат ўтириш борлиги, фақат шом азонидан кейин ўтириш йўқлиги, балки қисқа уч оят миқдори ўтгунча кутиб, кейин такбир айтилиши баён қилинган.

Мазҳабимизнинг забардаст олимларидан бири, мужтаҳидлик даражасига етган Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ҳадиснинг зоҳирига қараладиган бўлса (яъни, ҳадиси шарифда азон ва такбир дейилмаган, балки икки азон дейилган), ҳар икки азон ўртасида албатта, намоз бўлишини айтиб, шомдан аввал нафл ўқилмасада, бу ҳадисга амал қилинган бўлади, дейдилар (Чунки икки азон: шом ва хуфтон азони ўртасида албатта, фарз ва нафл намозлар бор). Кейин саҳоба ва тобеъинлар ичида ҳам бу ҳадиси шарифга амал қилиш турлича бўлгани ҳақидаги ривоятларни келтирганлар (“Шарҳу маонил осор” китоби).

Имом Нававий “Ал-Мажмуъ шарҳул муҳаззаб” китобида Шофеъий мазҳабини баён қилиб, беш вақт намозда азон ва такбир ўртасини жамоат йиғилгудек вақт ўтириш билан ажратилиши, лекин вақт зиқ бўлгани учун шомда бундай қилинмаслигини айтганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари бошимиз тожидир. Лекин ҳадиси шарифларга мукаммал амал қилиш маълум бир ҳадисни билиб, унинг зоҳирий ҳукмига амал қилиш билан бўлмайди. Балки у киши бир мавзудаги ҳамма ҳадисларни жамлай олиши, ҳадиснинг айтилиш сабабини билиши, уларни саҳиҳ ва саҳиҳ бўлмаганларини, носих ва мансухларини, умумий ва хос ҳамда бошқа жиҳатларни саралай билиши ва улардан ҳукм олиш учун эса ижтиҳод даражасига етган бўлиши керак. Ижтиҳод даражасига етмаган бўлса, ишни ўз усталарига қўйиб берсин, одамларни тўғри йўлдан чалғитмасин. Зеро мужтаҳид уламоларимиз ҳадисларни билиш, тушуниш ва ҳукм олишда бошқалардан устундир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ҳалол ҳайвонларни йўлда машина уриб кетса у ҳайвондан қон чиқиб ўлса ҳалол бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar